ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ - Маърузачи: Қ.Раҳимов
- Тошкент-2022
РЕЖА: Хароб ва файзи йўқ жойда яшаётган аҳолининг кайфияти ҳам, келажакка интилиши ҳам бўлмайди. - Хароб ва файзи йўқ жойда яшаётган аҳолининг кайфияти ҳам, келажакка интилиши ҳам бўлмайди.
Тизим, уй-жой фондини бошқариш тизими тушунчалари ва уларнинг моҳияти - Тизим тушунчаси қадимий Эллада (Греция)да 2000-2500 йиллар илгари юзага келган. У пайтда тизим-организм, мослама, тузим, тартиб, қурилма, саф, яхлит, иттифоқ, қатор каби маъноларда ишлатилган.
Тизим (грекча σύστημα -«бирлашиш», «бўлимлардан йиғилган»)-махсус қонун асосида бир-бири билан боғланган буюм, ҳодиса ва билимларнинг объектив бирлигидир. - Тизим (грекча σύστημα -«бирлашиш», «бўлимлардан йиғилган»)-махсус қонун асосида бир-бири билан боғланган буюм, ҳодиса ва билимларнинг объектив бирлигидир.
- Инглизча: system
- Русча: система
- Тизим, уй-жой фондини бошқариш тизими тушунчалари ва уларнинг моҳияти
Бошқарув тизими - тартибланган яхлитликни, бир бутунликни ҳосил қилувчи ўзаро узвий боғланган ва ўзаро боғлиқ бўлган элементлар мажмуидир - Бошқарув тизими - тартибланган яхлитликни, бир бутунликни ҳосил қилувчи ўзаро узвий боғланган ва ўзаро боғлиқ бўлган элементлар мажмуидир
- Тизим, уй-жой фондини бошқариш тизими тушунчалари ва уларнинг моҳияти
Бошқарув тизими қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: - - бошқарув органлари (лавозимлар ва бўлинмалар)нинг мажмуига бошқарув субъекти деб қаралиши мумкин (у ерда ишлаётган одамлар эса бошқарув фаолиятининг субъектлари ҳисобланади);
- - коммуникацион каналлар, улар ёрдамида бошқарув тизимида ўзаро алоқа (таъсир) пайдо бўлади;
- - бир бутунликда бошқарув механизмини ташкил қилувчи бошқарув ҳаракатларини бажариш юзасидан регламентга солиб турувчи ва юридик белгиланган меъёр ва қоидалар, мақсадлар, стратегиялар, усуллар, технологиялар, тадбирлар, қоидалар йиғиндиси.
- - бошқарувнинг моддий инфратузилмаси.
- Бошқарув тизими ташкилий мақсадларга мос келиши, ички мувозанатга эга бўлиши, эгилувчан ва мослашувчан, назорат қилишда ҳаммага ошкора (очиқ-ойдин) бўлиши лозим ва бунда инсонлар орасида норасмий алоқаларга йўл қўйилиши мумкин.
- “Уй-жой фондини бошқариш тизими” тушунчаси. Бу мамлакатда мавжуд уй-жой фондини бошқариш йўналишларининг ривожланиш хусусиятлари билан боғлиқ. Уй-жой фондини бошқаришнинг ҳар қандай модели, энг аввало, уй-жой соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, уй-жой фондини бошқариш (уй-жой сиёсати)нинг муайян шаклларини назарда тутади. Ўз навбатида, бошқарув объекти сифатидаги уй-жой фондини сақлаш ва тасарруф этиш ҳақида сўз юритилса, уй-жой фондини бошқариш тизими назарда тутилади.
- “Уй-жой фондини бошқариш тизими” тушунчаси кенг маънода уй-жойларни барпо этиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни ифодалайди.
- Шундай қилиб, уй-жой фондини бошқариш тизими – инсонларни эҳтиёжи доирасида уй-жой қурилишини таъминлаш ва уларни тақсимлаш, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш билан ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирига таъсир кўрсатувчи, ягона бир яхлитликни шакллантирувчи ресурслар (уй-жой фондининг газ таъминоти, электр таъминоти, иссиқлик таъминоти ва бошқалар) ва уй-жой фонди субъектларининг мажмуидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |