Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 3. Дарслик ва унга қўйиладиган талаблар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
§ 3. Дарслик ва унга қўйиладиган талаблар 
 


143 
Дарслик – муайян ўқув предмети мазмунини ўқув дастурида кўрсатилган ҳажмда, ди-
дактик талабларга мувофиқ равишда батафсил баѐн қилиб берадиган китоб саналади. Дарслик-
нинг характерли хусусияти - бу унинг мазмунининг ўқув дастури мазмунига мос келишидир. 
Дарсликда материал бўлимлар бўйича тақсимланади. Ҳар бир мавзу муайян боб, унинг тарки-
бида бўлган бандлар асосида очиб берилади. 
Ўқув дарслиги бир қатор талабларга мувофиқ яратилади. Ушбу талаблар қуйидагилардан 
иборатдир: 
1.
Ўқув дарслигида илмий билимлар тизими ва ҳажми ўқув дастури талабларига 
ҳажмда тегишли синф ўқувчиларининг ѐш ва психологик хусусиятларига мос 
бўлиши керак. 
2.
Дарсликда баѐн қилинган илмий билимларнинг назарий асослари ҳамда ўоявий 
йўналиши тизимли ва изчил бўлиши, келтирилган маълумот ва далилларнинг асо-
сли, ишончли бўлиши, улар тўўри таҳлил, аниқ таъриф этилиши, тегишли хулосалар 
чиқарилиши лозим. 
3.
Назарий билимларнинг амалиѐт билан боўлиқлиги таъминланиши лозим. 
4.
Дарслик фанда исбот қилинмаган, маълум таъриф ва қоидаларга эга бўлмаган, 
мавжуд масалалардан ҳоли бўлиши керак. 
5.
Баѐн қилинаѐтган материалнинг хусусиятига боўлиқ ҳолда тегишли қоида ва 
таърифлар берилиши, далиллар келтирилиши ва баъзи материаллар расм, сурат, 
схема, диаграмма ва бошқа тасвирлар билан бойитилиши талаб этилади. 
6.
Баѐн қилинаѐтган материал ўқувчиларга тушунарли, пишиқ-пухта ва ихчам жум-
лалардан иборат бўлиши лозим. 
7.
Дарсликнинг ташқи кўриниши, безаги муайян синф ўқувчиларининг эстетик ди-
дларига мос келадиган бўлиши катта тарбиявий аҳамият касб этади. 
8.
Дарслик муайян синф ўқувчилари учун жорий қилинган гигиена қоидаларига 
мувофиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
9.
Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка асосланган бўлиши ке-
рак. 
Дарсликлар ўқув материалини тўлароқ ва чуқурроқ эгаллаб олишга ѐрдам берувчи ўқув 
қўлланмалари билан тўлдирилиш лозим. 
Йўналиши ва ҳал қилинадиган вазифаларга кўра ўқув қўлланмаларни қуйидагича бўлиш 
мумкин: 
а) ўқув материалини чуқурлаштирувчи ва уни эслаб қолинишига ѐрдам берувчи 
қўлланмалар – хрестоматия, машқлар тўплами, ўқиш китоби, карталар:
б) ўрганиладиган масалаларни тасвирловчи ва бу билан аниқ тасаввур ҳосил бўлишига 
ѐрдам берувчи қўлланмалар – расмлар, кўргазмали қуроллар циклли, плакатлар, диаграммалар, 
диапозитивлар, атласлар. 


144 
в) кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга ѐрдам берувчи қўлланмалар, топшириқлар 
карточкаси. 
г) маънони тушунишни енгиллаштирувчи қўлланмалар луўатлар, маълумотномалар. 
д) кўп мақсадга хизмат қилувчи қўлланмалар – кинофильмлар, энциклопедиялар ва 
бошқалар. 
Ўқув дастури ва дарсликнинг уйўунлигидан келиб чиқиб ўқув муассасаларида таълим ва 
аниқ дарслар олиб борилади. 
Таълимнинг мақсади мустақил жамиятимиз равнақига назарий ва амалий ҳисса қўша 
оладиган "Баркамол авлод" ни тарбиялашдир. Таълимнинг вазифаси ѐш авлодни илмий билим-
лар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат. 
Дарснинг мақсади ўқитувчининг режалаштирган аниқ бир мавзусини ўқувчиларга бил-
дириш ва ўқувчилар ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни текшириб кўриш ҳамда янги 
мавзуга замин яратишдан иборат. 
Дарснинг мазмунини ўқитувчи томонидан режалаштирилган тугал маънога эга матн 
ташкил этади. Уни ўқувчилар онгига синдириш жараѐнида манба, хулоса ва ҳикоялардан фой-
даланилади. 
Дарс ўз олдига қўйган аниқ мақсади ва тугал мазмундан иборат. Шу мақсад ва мазмун 
ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларига мос белгиланганлиги, метод ва тузилиши бўлган, қатъий дарс 
жадвалига мувофиқ, ўқитувчи раҳбарлиги остида, синф ўқувчиларининг ҳаммаси билан ѐки ҳар 
бири билан индивидуал равишда ўтказиладиган илмий мулоқотнинг ташкилий формасига ай-
ланади. 
Дарс педагогик жараѐннинг асосий кўриниши. Дарс аниқ мақсад тугал мазмунга эга 
бўлиши ва ўқувчиларнинг ѐш хусусиятига қараб, дарснинг тузилиши ҳар хил бўлади. Энди биз 
дарснинг нималигини янада равшанроқ кўрсатиб бериш мақсадида дарсларни турларга ажра-
тамиз, саралаймиз ва уларнинг тузилиши билан танишамиз: 
1.
Дарсларни асосий мақсади ва мазмунига қараб турларга бўлиш; 
2.
Дарсларни ўқитиш жараѐниниг таҳлилига қараб турларга бўлиш; 
3.
Дарсларнинг тузилишига қараб турларга бўлиш. 
Дарсларни турларга ажратишда биринчи қоида энг объектив ва маъқулдир. Дарснинг 
мазмуни дастурда кўрсатилган бўлади. Дарснинг мақсади эса ана шу мазмунни билдиришдан ва 
билдирилган нарсамизга асосланиб, ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишдан 
иборат. Бир дарснинг мақсади дастур материалларидан ўтиш бўлса, бошқа бир дарснинг мақсади 
худди шу ўтилган материални қайтаришдир. Яна бирининг мақсади эса ўқувчиларнинг уни 
қандай ўзлаштирганликларини аниқлашдан иборат бўлиши мумкин.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish