Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. Ўқув режаси ва ўқув дастури, уларга қўйиладиган талаблар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Ўқув режаси ва ўқув дастури, уларга қўйиладиган талаблар 
Ўқув режаси–барча таълим муассасаларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат 
ҳужжатидир. Унда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув предметлари, мазкур пред-
метлар учун ажратилган ҳафталик соатлар ҳажми кўрсатилади. 
Таълим муассасалари учун мўлжалланган ўқув режаси ишлаб чиқилади ва тегишли ва-
зирлик томонидан тасдиқланади (Республика халқ таълими ѐки олий ва ўрта махсус таълим ва-
зирлиги томонидан). Ўқув режаси таълим муассасаси маъмуриятига юборилади ҳамда мазкур 
режа асосида ўқув жадвали тузилади. Ўқув жадвалида ҳафта давомида ўқитиладиган ўқув 
предметларининг номи ва уларга ажратилган соатлар миқдори кўрсатилиб, ўқув юрти дирек-
торининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади. 
Алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси шу фанни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва 
ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатидир. 
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланади: 
1.
Ўқув тарбия ишининг мақсади, ўқувчиларга аниқ илмий билим бериш, олган 
билимларини кўникмага айлантириб, уни ҳаѐтга қўллай олишга ўргатиш. 
2.
Мактаб ўқувчиларига билим бериш ѐшга қараб тизимга солинади ва қоидаларга 
асосланади: 


142 
а) Бошланўич таълим-1–4- синфлар. 
б) Умумий ўрта таълим 5–9- синфлар. 
в) Ўрта махсус касб-ҳунар таълими, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари.
Ўқув дастури ҳам худди ўқув режаси каби муҳим давлат ҳужжати бўлиб, унда муайян 
ўқув предмети, масалан: “Инсон ва жамият” фанининг мазмуни очиб берилади ва ўқув йили 
давомида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар 
ҳажми кўрсатилади. 
Ўқув дастурлари тегишли таълим (умумий ўрта, касб-ҳунар ѐки олий таълим) туридаги 
барча таълим муассасалари учун ягона, унинг талаблари тўла равишда бажарилиши мажбу-
рийдир. 
Дастур тушунтириш хати, бўлим ва мавзулар бўйича ажратилган соатлар ҳажми, дастур 
материали мазмуни ҳамда тавсия этиладиган адабиѐтлар рўйхатидан иборат бўлади. 
Тушунтириш хатида ўқув предметининг аҳамияти, унинг фанлар тизимида тутган ўрни, 
улар ўртасидаги алоқадорлик, материални ўрганиш жараѐнида ҳал этилиши лозим айрим бўлим 
ва мавзуларни ўрганиш хусусиятлари кўрсатилади. Ўқитиш (таълим) методлари ва воситала-
рини қўллашга доир тавсиялар берилади. 
Соатлар ҳисобини асосли ўринларда ўзгартирилишига йўл қўйилади. 
Дастур материали бўлимлар ва мавзулар бўйича тақсимланган бўлиб, ҳар бир мавзуни 
ўрганиш учун ўзлаштириши мажбурий бўлган тушунчалар тизимини, шунингдек, кўникма ва 
малакаларнинг аниқ кўрсаткичи берилади, ниҳоят, ўқувчиларга қўйиладиган якуний талаблар 
баѐн этилади. 
Дастурдаги материал таълим ва тарбия мақсадлари, дидактик тамойиллар узвийлик ва 
изчилликка мувофиқ равишда танланади ва тақсимланади. 
Ўқув дастурлари қуйидаги тамойиллар асосида тузилади: 
1.
Дастур мазмунининг илмий хусусиятга эгалиги; 
2.
Дастур мазмунининг ижтимоий-ўоявий хусусиятга эгалиги; 
3.
Назарий ўояларнинг амалиѐт билан бирлиги; 
4.
Дастур мазмунининг ижобий-тарихий хусусиятга эгалиги ва аниқ бир ўояга асосланганлиги; 
5.
Дастур мазмунининг муайян тизимга эга бўлиши; 
6.
Ўқув предметлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боўланишнинг мавжудлиги; 
7.
Дастурни тайѐрлашда ўқувчиларнинг психологик ва руҳий хусусиятларини инобатга олиш; 
Ўқув режаси ва дастури таълим муассасаси маъмурияти, ўқувчилар жамоаларининг 
сўзсиз амал қилишлари лозим бўлган давлат ҳужжатидир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish