СИЁСИЙ МАДАНИЯТ – МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АЛОҲИДА
ТИЗИМИ
У.Ж. Ташмурадов
., ЎзМУ тадқиқотчиси
“Сиёсий маданият” тушунчасига турлича изоҳ берилади. Кўпинча сиёсий
маданият – сиёсат ва маданиятнинг йиғиндиси деган фикр учрайди. Бу масалага
доир мавжуд нуқтаи назарларни инкор этмасдан туриб, умумлаштирувчи
хулоса чиқариш мумкин: сиёсий маданият сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар мажмуи,
кишиларнинг сиёсий онгини, уларнинг манфаатлари, эҳтиёжлари, эътиқодлари,
мақсадларини ифодаловчи маънавий қадриятларнинг алоҳида тизимидир. Бу -
шахс, жамиятнинг ва инсон маънавий бойлигининг такрор ҳосил бўлиши энг
муҳим жиҳатларидан биридир. Тор маънода тушунганда сиёсий маданият реал
мужассамланган сиёсат ёки сиёсий жараён эмас, балки у ёки бу социал-сиёсий
бирликнинг сиёсат олами, унинг фаолият кўрсатиш қонунлари ва қоидалари
тўғрисида тасаввурлар мажмуидир.
Шахсда сиёсий фаоллик, ўзини ўзи уюштира олиш қобилияти, социал
муаммоларни ҳал қилишда иштирок этишга интилиш, бошқа кишиларнинг
ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва муросага кела олиш маҳорати бирлашиб
кетишини юксак сиёсий маданият белгиси деб ҳисоблаш мумкин.
193
Сиёсий маданиятни аввало конкрет ижтимоий ва ишлаб чиқариш
муносабатларидан келиб чиққан ҳолда қараб чиқиш зарур. У анчагина даражада
мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади. Унга ижтимоий
ривожланишнинг турли босқичлари ўртасидаги ўзига хос давомийлик
қонунлари хосдир.
Жамиятнинг экстремал ҳолати, иқтисодий, социал ва сиёсий
тузилмаларнинг барҳам топиши шароитида сиёсий маданият маънавий ҳамда
иқтисодий тангликлардан чиқишнинг ўзига хос шарти сифатида майдонга
чиқмоқда. Буни шу билан изоҳласа бўладики, бундай туб ўзгаришлар биринчи
ўринга кишиларнинг келажаги ҳал қилинишига боғлиқ бўлган масалаларни,
масалан, жамият ва шахснинг сиёсий манфаатларини қандай қилиб
мувофиқлаштириш мумкин; ижтимоиётда догматик тасаввурлардан халос
бўлган инсон дунёқарашининг чинакам илмий негизлари қандай бўлиши керак;
моҳиятан олганда илмий билишнинг янги соҳаси бўлмиш сиёсатшунослик
синфий ёндашувнинг мавҳум-муросасиз постулатларига эмас, балки тинчлик,
адолат ва эзгулик ғояларига асосланувчи давлат тизимида қандай ўринни
эгаллаши керак; ва ниҳоят, янгиланган ижтимоий тузумда сиёсий маданиятнинг
шахсга оид омиллари изчиллик билан ҳисобга олинувчи ҳуқуқий давлат қандай
бўлиши керак сингари муаммоларни олға суради.
Жамият нормал-барқарор фаолият кўрсатган шароитда сиёсий
маданиятнинг шаклланишини таъминловчи асосий шарт-шароитлар мажмуи
ўтиш даври учун очиқдан-очиқ етарли эмас. Улар доираси анча кенгаяди, зеро
сиёсий маданиятни шакллантиришда нафақат стихияли, балки бир мақсадни
кўзловчи негиз ҳам иштирок этадики, у ижтимоий – сиёсий тартиботларнинг
ахборий-мафкуравий фаолиятида, шунингдек оилада, диний уюшмаларда ўз
ифодасини топади.
Бу тартиботлар ўртасида аудиовизуал оммавий ахборот воситалари-барча
босма маҳсулот, радио, телевидение, кинематография марказий ўринни ишғол
этмоқда. Уларнинг тезкорлиги ва жўшқинлиги, ҳужжатли ва бадиий
шакллардан кенг фойдаланиш кишиларнинг маънавий ҳаётига, жамиятнинг
муайян дунёқарашини шакллантиришга самарали таъсир кўрсатиш имконини
беради. Оммавий ахборот воситалари сиёсий кампанияларни ёхуд у ёки бу
сиёсий йўлларни қўллаб-қувватловчи жамоат фикрини уюштиради, ўзининг
ҳаммабоплиги билан бир жинсли маданиятни шакллантиришга, ҳулқ-атвор
мўлжалларини бирхиллаштиришга ёрдам беради. Лекин бугунги кунда қаттиқ
рақобат сабабли оммавий ахборот воситалари бозори “ёввойи”, доим ҳам
маданий бўлмаган шаклларни касб этганлигидек номатлуб фактни
таъкидламаслик мумкин эмас.
Сиёсий маданият ҳолати социал-иқтисодий, сиёсий ривожланишдаги
тангликни бартараф этиш усулларига, социал фаолият барча турларининг
ролини оширишга, уни ундовчи кучларга боғлиқдир. Бу жиҳатдан олганда
ижтимоий муносабатларнинг бутун тизимини илғор йўсинда тубдан
ўзгартириш муҳимдир, токи у шахсни такомиллаштириш учун зарур мўлжаллар
беришга қодир бўлсин.
194
Янги сиёсий маданият жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини тубдан
қайта қуриш, фан-техника тараққиёти ютуқларини рўёбга чиқариш, кишилар
манфаатларига ва социал жиҳатдан туб ўзгартишларнинг ташкилий томонига
эътиборни кучайтириш асосидагина бунёд этилиши мумкин.
Жамият конкрет тарихий даврда ўзаро ҳамкорлик қилувчи, маҳсулот
ишлаб чиқарувчи ва ўзи ишлаб чиққан маҳсулотларни айирбошловчи
индивидларнинг муайян тизимидан иборат бўлгани сабабли уларнинг
манфаатлари ғоятда мураккаб тузилма касб этадики, унга шахсий, гуруҳий,
синфий, ижтимоий эҳтиёжлар киритилади, бунинг устига уларнинг ҳаммаси
ботинан ўзаро боғланган.
Иқтисодий муносабатлар, жамиятнинг социал тузуми сиёсат учун ҳам,
маданият учун ҳам муштарак негизлардир, бу эса улар ўзаро ҳамкорлигининг
мумкинлиги ва муқаррарлигини шартлайди. Иқтисодиётнинг жамланган
ифодаси бўлган сиёсат ўзида бошқа социал омилларнинг – аҳлоқ, мафкура, дин,
анъаналар ва ҳоказоларнинг ҳам таъсирини ҳис этади. Агар ишлаб чиқарувчи
кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари давлат ҳамда ижтимоий тузумнинг
моҳияти, характерини белгиласа, сиёсий маданият кўп жиҳатдан сиёсий
тартиботлар шаклларини, улар фаолиятининг метод ва воситаларини танлашга
таъсир кўрсатади.
Ўз навбатида сиёсий муносабатлар орқали устқурманинг ғоятда фаол
қисми сифатида моддий ишлаб чиқариш маънавий маданиятга билвосита
таъсир кўрсатади. Сиёсий фаолиятнинг ўзи моддий қийматлар ва маънавий
қадриятларни ҳосил қилиш билан боғланган эмас, унинг вазифаси – ана шу
қиймат ва қадриятларни ҳосил қилиш ҳамда ўзлаштириш у ёки бу синфлар ва
социал қатламларнинг манфаатларига мос келадиган шарт-шароитни
таъминлашдир.
Иқтисодий ривожланишнинг турли жиҳатлари – индустриялаш,
урбанизация, фаровонлик ва таълим ўзаро боғланган ҳамда битта асосий
омилни ташкил этади, унга сиёсий жиҳатдан олганда демократия мувофиқ
келади. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда, деб уқтиришади ғарблик
олимлар, миқдоран ва нуфузи жиҳатидан асосий бўлган социал гуруҳлар
ҳаддан ташқари камбағал ҳам, ҳаддан ташқари бадавлат ҳам бўлмайди; кескин,
моҳиятан икки қутбли, мулкий ажралиб туриш йўқолади, кучли ўртача синф
(ўрта қатламлар) ҳосил бўлади, ўзининг жамиятдаги мавқеи ва объектив
манфаатларига кўра у демократик тартибнинг таянчини ташкил этади.
Фаровонлик даражаси кишининг сиёсий эътиқоди ва мўлжалларига
сезиларли таъсир кўрсатади. Эмпирик тадқиқотларга таяниб, америкалик
профессор С.М. Липсет моддий жиҳатдан таъминланган кишилар анча либерал,
камроқ таъминланган кишилар эса – одатда, интолерант (тоқатсиз) бўлади
деган хулосага келган. Бир қатор мамлакатларнинг жамоат фикрини ўрганиш
натижалари кўрсатишича, деб таъкидлайди у, социал мавқеи бўйича анча
пастда бўлган қатламлар шаҳардаги ўрта ва юқори қатламларга қараганда
сиёсий тизим сифатида демократияга камроқ даражада мойилдир. Чамаси, буни
камроқ таъминланган қатламлар ўзларининг оғир иқтисодий аҳволини мавжуд
195
сиёсий тартиб, реал сиёсий ҳокимият ва унинг ифодачилари билан боғлашлари
сабабли изоҳлаб бўлса керак.
Етарлича таъминланган миллий фаровонлик компетентлари фуқаролар
хизматини,
касбий
жиҳатдан
тайёрланган
бошқарув
кадрларини
шакллантиришнинг зарур базаси бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий ривожланиш
паст даражада бўлган шарт-шароитда демократик негизда самарали бошқариш
учун зарур бўлган умумтаълим ва касбий тайёрлик даражасига оммавий
миқёсда эришиш қийин; бундай шароитда компетентлилик ва касбийлик
талаблари кадрларни шакллантириш ва кўтаришдаги бошқача принциплар –
қариндошлик, юртдошлик, садоқатлилик алоқалари ва бошқа алоқалар билан
алмаштирилади.
Давлат
хизматига,
сиёсий
фаолиятга
тамагирлик
манфаатларини қондириш, тезроқ бойиш воситаси сифатида қараш самарали
бошқариш тизими учун оғир оқибатларга олиб келадики, собиқ СССРнинг
етмиш йиллик тарихи айни шуни исботлаб берди.
Шахснинг сиёсий қарашлари шаклланишига, унинг сиёсий фаолият
субъекти сифатида оёққа туришига социал муҳит катта таъсир кўрсатади. Бунда
шахс демократик эътиқод ва мўлжаллар шаклланиши ёхуд у авторитар ва
бошқа нодемократик ғоялар ҳамда амалиётни афзал кўриши борасида жиддий
тагмазин мавжуд.
Таълимдек маданият омили, кўп сиёсатшуносларнинг фикрича, шахснинг
сиёсий онги ва ҳулқ-атворига айниқса кучли таъсир кўрсатади. Маълумки,
саводсиз киши сиёсатдан четда туради. Буни саводсиз кишилар сиёсатга ҳеч
ҳам дахлдор эмас деб тушунмаслик керак. Лекин билим олмаганликлари учун
улар сиёсий лўттибозлик объектига айланишлари, ўз манфаатларига зид ҳолда
экстремистик ҳаракатларга тортилишлари мумкин.
Хорижий сиёсатшунослик қатъиян хулоса чиқарган: кишининг маълумот
даражаси қанча юқори бўлса, у демократик мўлжаллар, йўл-йўриқ ва ҳатти-
ҳаракатларга сиёсий жиҳатдан кўпроқ йўналган ва асосийси, мойил бўлади.
Бунга қўшилмасдан бўлмайди: ҳақиқатан ҳам, таълим сиёсий савияни
кенгайтиради, кишининг сиёсий савияси қанча юқори бўлса, у демократик йўл-
йўриқларга шунча кўпроқ эргашади, оппозицияга нисбатан кўпроқ сабр тоқатли
бўлади, бошқа миллат кишиларига янада дўстона кайфиятда бўлади, кўп
партиялилик тизимини афзал кўради.
Америкалик В.Кей деган бошқа сиёсатшунос АҚШда ўтказилган
тадқиқотларнинг маълумотларини умумлаштириб, менимча, тўғри бўлган
хулосага келди: кўпроқ таълим олган кишилар сиёсий ҳаётда иштирок этишни
ўз бурчлари деб ҳисоблайдилар, улар сиёсий жараёнга самарали таъсир
кўрсатишга қодирмиз ва улар учун сиёсий ҳокимият йўли очиқ деб
ишонадилар.
Шу билан бирга тилга олинган ҳаммабоп компонентлар ҳар бир алоҳида
олинган мамлакатда ўзига хос миллий шаклларда намоён бўлади, зеро миллий
ўзликни англашни шакллантиришда соф миллий-маданий элементлар ҳам
иштирок этади. Бу эса, ўз навбатида, сиёсий маданиятнинг тегишли миллий,
196
минтақавий ва айниқса муҳими, мунтазам моделларини ажратиш заруратини
тақозо этади. Лекин бу мавзуни махсус ишлаб чиқиш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |