Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ БОЛАЛАР



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ БОЛАЛАР 
ИЖОДКОРЛИК ҚОБИЛЯТИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИРИ 
 
Н.Валиева., 
ЎзМУ докторанти
 
Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари 
шахс камолоти учун яратилаётган шарт-шароитлар унинг ўзлигини англаб 
бориши ва ўз устида мустақил ишлаган тарзда халқ равнақи ва Ватан 
тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилиши учун иқтидори, ақли ва 
шуурини сафарбар этишга ундайди. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 
2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини 
янада 
мустаҳкамлаш, 
хавфсизлик, 
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга хизмат қил
ади. Зеро, унда аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан ўсиб келаётган ёш 
авлод манфаатларига мос кўплаб вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган. 
Глобаллашув жараёнида информацион таҳдидларнинг инсон руҳиятига 
таъсири долзарб муаммолардан бўлиб келмоқда. Бугунги кунда шиддатли 
ахборотлар кириб келиши кўлами кенглиги ва мулоқот маконларининг кундан-
кун ривожланиб бориши инсон ҳаёти учун қулай имкониятлар яратиб 
бермоқда, яъни биз бевосита бутун дунёда бўлаётган ўзгаришлар ва 
янгиликлардан огоҳ бўляпмиз. Шу билан бирга замон билан ҳамоханг, техника 
воситаларини бемалол бошқармоқдамиз. Бу жараёнларга тез мослашишимиз ва 
уларни ишлата олишимиз, булар бизнинг ютуғимиздир. Лекин бугунги 
глобаллашув жараёнида ахборотлар алмашинувининг тезлиги, техника 
воситаларининг янги русумларини тезлик билан яратилиши ёки виртуал 
маконнинг аҳлоқ меъёрларида чегара билмаслиги, сўз эркинлиги инсон 
рухиятига ўз таъсирини ўтказади. Таъсирга ижобий ёки салбий мослашиш бу 
ҳар бир шахснинг иродасига боғлиқ. 
Биз биламизки, соғлом руҳиятга эга бўлган шахслар, аввало оилада 
тарбияланади. Чунки, фарзанд дунёга келгандан сўнг асосан оила аъзолари 
даврасида бошланғич ҳаёт дарсини олади. Бу борада халқимизда ажойиб нақл 


188 
бор: “Қуш уясида кўрганини қилади”. Демак, жамиятда фарзандимизни яхши 
фаолият юритишига замин яратишимиз лозим.
Бугунги кунда болалар таълим ва тарбиясида омавий ахборот 
восситаларининг ўрни катта. Турли кинофильмлар, мультфильмлар, 
телекўрсатувлар айниқса мактабгача ёшдаги болалар ҳаётининг ажралмас 
қисмига айланиб улгурган. Булар қаторида болалар учун рекламаларни ҳам 
санаб ўтиш мумкин. Телерекламалар болалар онгига қандай таъсир 
кўрсатаётганлигини кўчада кетаётиб, реклама қилинган маҳсулотни сотиб олиб 
беришни сўраб хатоки хархаша қилишгача бораётган боланинг хулқ-атворини 
кузатиб ёки реклама сўзларини ёддан айтиб юрганини кўриб хулоса қилишимиз 
мумкин.
Реклама болалар руҳиятига алоҳида таъсир кўрсатади. Экрандаги 
ёрқин образлар, музиканинг қўлланилиши болалар хотирасида қолади ва 
уларни 
экранга 
жалб 
қилади. 
Олимларнинг исботлашича, 
тез-тез 
такрорланадиган ёрқин манзаралар ва иборалар болаларда руҳий 
бузилишларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин. Биз биламизки, 
асосан психика мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёш даврларида шаклланади, 
айнан шу даврда инсон ҳамма нарсани жиддийроқ қабул қилади, шунинг учун 
унга ниманидир сингдириш унчалик қийин эмас.
Худди ана шундан реклама ишлаб чиқарувчилар фойдаланадилар. 
Болалар доим телевизорда кўрсатилган нарсаларга ишонадилар ва рекламалар 
кўрсатилгандан кейин ота-оналар ҳамёнларини кавлашга мажбур бўладилар. 
Хўш рекламалар бола руҳиятига қандай таъсир кўрсатади? Жуда оддий. Биз 
телевизор кўришга ўтирганимизда ўзимизни бўш қўямиз, ўз муаммоларимиздан 
бироз бўлсада узоқлашамиз, айнан шу пайтда биз учун телевизордан бошқа 
нарса йўқдек туюлади. Биз ўзимиз англамаган ҳолда унда кўрсатилаётган 
нарсаларга ишонишни бошлаймиз, жумладан рекламага ҳам. У эса ўз навбатида 
бизнинг бош миямизга кириб боради ва у ерда ўз тартибларини ўрнатади, бу 
билан бизга умуман керак бўлмаган ишларни қилишга мажбур қилади. Тез 
орада реклама ғашимизга тегади, нафратимизни қўзғайди. 
 
Бола руҳиятини атрофдаги ҳар қандай нарсани, айниқса телевизор 
экранида юз бераётган ҳодисаларни осонгина ўзига тортиб олади. 
Телевидениедаги замонавий реклама роликлари – бу оддийгина қисқа метражли 
фильмлар ва мультфильмларга ўхшайди. Унда чиройли манзара, ёқимли мусиқа 
бор. Бу эса кичкина томошабинларни ўзига тортади. 
Жуда кўп ота-оналар телевизорда қандайдир реклама ролики 
кетаётганида фарзандлари телевизорга “михланиб” қолаганини сезадилар. 
Бундай пайтда хаттоки мультфилмлар ҳам уларни чалғита олмайди. Болалар 
ўзларига тегишли рекламаларни ёрқин суратлар ва таниш мусиқа товушлари 
орқали яхши танийдилар. Ўғил ва қиз болалар рекламадаги алоҳида гапларни 
такрорлайдилар, мусиқа ёки қўшиқларини айтадилар. Шунингдек, жуда кўп 
реклама роликлари қизиқарли ва кўпинча мультфильмларга ўхшаб кетади: улар 
кўпинча сюжетли қисқа ҳикоялар бўлиб, уларни сериялаб диққатни жалб этиш 
учун бир неча эпизодларда кўрсатадилар.


189 
Реклама қаҳрамонлари худди фильмлар ва мультфильмлар қаҳрамонлари 
каби симпатия ва антипатия чақиради, болалар бу қаҳрамонларда кўпинча 
ўзларини кўрадилар (шўрва ичишни истамаган, онасидан шарбат сўраган
қизча). Болаликдаги таассуротлар – энг кучли таассуротлардир. Жажжи 
болакай ўз табиатига кўра стереотипларни идрок қилишга йўналган. Бироқ 
реклама тақлид қилиш учун аҳлоқий маънода мутлақо мумкин бўлмаган хулқ-
атвор намуналарини беради – унинг қаҳрамонлари худбин, агрессив бўлади. 
Реклама роликлари муаммоларни ҳал қилишнинг оддий усулларини таклиф 
қилади: дарс қилгин келмаётган бўлса – чипс истеъмол қил, агар сен чиройли 
бўлмасанг таниқли фирма ишлаб чиқарган жинси шимни кий ва ушанда барча 
эркаклар оёғинг тагига йиқилади. Ҳеч нарса қилиш керак эмас, ҳеч нарсани 
ўйлаш керак эмас – фақат экранда сенга таклиф этилаётган нарсани истеъмол 
қил ва кий. Бола учун барча қарорлар қабул қилиниб бўлган, бу эса фикрлашни 
чегаралаб қўяди ва охир-оқибатда интеллектга салбий таъсир кўрсатади. 
Ҳамма каби бўлишга интилиш болаларни реклама қўлида қўғирчоққа 
айлантириб қўяди. Реклама ахбороти сингдиришнинг жуда қудратли кучига эга 
ва болалар томонидан мунозара қилиб бўлмайдиган даражада қабул қилинади.
Агар катталар реал ва виртуал дунё ўртасида чегарани ўтказа олиш 
ҳолатида бўлсалар, болалар буни қила олмайдилар. Кичкина болакай деярли 
кўраётган ва тинглаётган ҳамма нарсани тушунади. Унинг учун реклама 
қаҳрамонлари – ёрқин ва ўзига жалб қилувчи реал персонажлар. Уларнинг ҳаёт 
тарзлари, дидлари, қизиқишлари, интилишлари, муомала маромлари кўпинча 
етарлича шубҳали бўлсада эталонга айланади. Хўш, рекламанинг ижобий 
томонлари нмада? Олимлар фикрича, реклама болаларни катталар дунёсидаги 
пул-товар муносабатларига ўргатади. Реклама хотирани ривожлантиради, 
масалан шеър. Бироқ бола реклама матнларидан бошқа ҳеч нимани эслаб 
қолмаса, бунда ота-оналар айбдор. Реклама слоганларини қайтариш ўз ўзидан 
унчалик ёмон эмас, агар улар грамматик жиҳатдан туғри тузилган бўлса. Қисқа 
ва тушунарли иборалар баъзи бир болаларга биринчи сўзларни тўғри талаффуз 
этишга ёрдам беради.
Рекламаларнинг болаларга салбий таъсири ҳақида гап кетганда, 
мутахассислар видеокадрларнинг тез ўрин алмашиши, тасвир масштаби ва 
товуш кучининг ўзгариши, стоп-кадрлар ва аудиовизуал махсус эффектлар бола 
асаб тизимига жароҳат етказиши, айниқса илк болалик давридаги болаларда 
юқори даражадаги қўзғалувчанликни келтириб чиқаришини таъкидлайдилар. 
Болаларга гўзаллик идеалари, ҳаққоний ҳаётдан йироқ ҳаётий мақсадлар, яшаш 
усуллари кўрсатилади. Бинобарин бу билан болалар ана шу нарсаларга 
интилиши, ўзини идеал билан таққослашига мажбур қилинади. Кўпинча 
реклама болани агрессив ва қўзғалувчан қилиб қўяди. Болалар реклама 
роликларида кўрган нарсаларини ота-оналари олиб бермаганда улардан 
нафратлана бошлайдилар. Баъзида рекламанинг ўзи ўта агресив характерда 
бўлади. Одатда кичкина томошабин реклама кўраётганда ё ўтирган ёки ётган 
бўлади, унинг диққатини реклама буткул қамраб олади. Бундай гиподинамия 


190 
бола организмида ёғлар тўпланишига олиб келади. Югуриш, сакраш ўрнига шу 
тариқа бола калорияларни ишлатиш ўрнига тўплай бошлайди.
Хулоса қилиб айтганда рекламаларнинг болалар руҳиятига таъсири 
психологияда етарлича ўрганилмаган. Бинобарин, болалар учун яратилаётган 
рекламалар бугунги кунда жуда кўпайиб бормоқда ва улар жуда хилма-хил. 
Ўйлаймизки, бугунги ўзгарувчан дунёда телерекламалар ва бугунги кунда 
долзарб аҳамиятга эга бўлган ижтимоий рекламалар болаларда қай тарзда 
“ишламоқда” ва қандай натижа бермоқда – бу саволлар ўз илмий 
тушунтиришини кутмоқда.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish