Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
 


181 
КАСБ ТАНЛАШНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ 
Ф.Ш.Муминова., 
14-мактаб психологи
Қарши, Қашқадарё
Касб- ҳунар тўғрисида хар хил муносабатлар хосил бўлишининг асосий 
сабаблардан бири - бу мактаб ўқувчиларида касб танлаш жараёнида турли хил 
мотивларнинг намоён бўлишидир. Мотивлар ўртасидаги кураш уларнинг у ёки 
бу қарорга келишларига сабаб бўлади. Бизнингча, воқеликка онгли муносабатда 
бўлиш объектив ва қатъий қарорни келтириб чиқаради. Кўпгина олимлар 
ўспиринларда учраши мумкин булган мотивлардан қуйидагиларни алоҳида 
таъкидлаб ўтадилар: 1) бирор ўқув фанига нисбатан ўспириннинг қизиқиши, 2) 
ватанга фойда келтириш истаги (ўзларининг индивидуал - психологик 
хусусиятлари ва қобилиятларини хисобга олган холда), 3) шахсий қобилиятини 
рукач қилиб кўрсатиш, 4) оилавий анъаналарга риоя қилиши (ворислик), 5) 
дўстлари ва ўртоқларидан ўрнак олганлиги, 6) иш жойининг ва ўқув юртининг 
уйга яқинлиги, 7) моддий таъминланганлик, 8) ўқув юрти кўринишиниг 
чиройлилиги ёки унга жойлашишнинг осонлиги сингари мотивлардир. 
Ўспиринлар 
касб 
танлаш 
тўғрисида 
яккол 
тасаввурига 
эга 
бўлмаганликлари боисдан кўпроқ хатога йўл қўядилар. Танланган ёки 
танланиши зарур булган касб ундан қандай шахс фазилатларининг талаб 
қилишини тушуниб етмайдилар. Улар ўз лаёқатларини окилона баҳолашга 
курби етмаганлиги учун у ёки бу касбни эгалланганда қандай тезликда ва 
аниқликда ҳаракат қилишлигини, сезиш ва идроқ қилиш хусусиятларини, асаб 
тизимининг мувофиқлашиши мумкинлигини билмайдилар. Шунинг учун
касбнинг оддий кундалик томонини назар - писанд қилмасдан, унинг ташқи 
томонига, сиртига махлиё бўлиш; касбга узоқ ва ноаниқ тасаввурга биноан баҳо 
бериш, ўртоқларининг таъсири остида "компания учун" касб танлаш каби 
хатоликларга йўл қўядилар.
Бироқ хозирги даврда бундай кўнгилсиз 
холатларнинг олдини олиш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун қуйидаги 
педагогик психологик ва ижтимоий хусусиятли умумий томонларга алохида 
эътибор бериш мақсадга мувофиқ. 
1. 
Касбларни 
ўрганиш 
методларини 
ишлаб 
чиқиш, 
уларни 
классификациялаш ва лўнда қилиб ифодалаш.
2. Психологнинг касб юзасидан ташвиқот ишлари олиб бориш, 
ўқитувчилар билан касбга доир индивидуал консультациялар - маслаҳатлар 
уюштириш, ўспирин ва унинг ота-онаси билан касбга йўналтириш 
методикасини биргаликда кўздан кечириш. 
3. Ўспиринларни касбнинг асосий гуруҳлари билан яқиндан таништириш, 
уларнинг фазилатлари ҳамда касб ўрганишнинг йўллари билан таништиришни 
ташкил қилиш. 
4. Тренинг машғулотлари ва турли тадбирларда ўқувчиларда дастлабки 
касбий тайёргарликни юзага келтириш ва унга нисбатан мехр - мухаббат 
уйғотиш. 


182 
5. Психодиагностик ва касб танлашга доир методларни амалиётга татбик 
қилишга мослаштирилган турларини ишлаб чиқиш. 
7. Касб танлашни ташвиқот қилиш юзасидан ўспиринларни оммавий 
ахборот воситасига жалб қилиш ва уларни психологик жихатдан тайёрлаш 
кабилар. 
Ўқувчининг хулқ-атвори, темпераменти, салохияти ва бошқа хислатлари 
ҳам касб танлашда алохида ахамият касб этади. Темперамент шахснинг руҳий 
хусусиятларидан бири бўлиб, алохида олинган инсон шахсида руҳий жараён ва 
фаолиятнинг вужудга келиши, ўтиши, кечиши ва динамикасини белгилаб 
беради. Лекин психик фаолият динамикаси темпераментга эмас, балки шахсий 
сабабларга ва шахснинг рухий холатига богликдир,. Худди шу боисдан инсон, 
темпераментдан қатъий назар, масъулият ҳиссини сезса, ўз касбига қизиқса, 
чакконлик намоиш этиб, гайрат билан ишлайди, касбини ёқтирмаса, аксинча, 
сусткашлик қилади. Темперамент инсон психик фаолиятининг хусусияти 
бўлиб, физиологик асосини нерв системасининг типлари, олий нерв фаолияти 
қонуниятлари ташкил этади.
Темперамент 
типлари 
хусусиятларини 
фаолият 
талабларига 
мослаштириш мумкин, бунинг учун:
1) касб-ҳунарнинг ўқувчилар темпераментига мос келадиган турини 
танлаш керак. Шахснинг психик хусусиятларига мос тушадиган касбни танлаш 
касбий саралаш деб юритилади; 
2) ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш лозим;
3) темпераментга хос камчиликларини (иллатларни) бартараф этиш керак. 
Демак, шахсни қайтадан шакллантириш йўли билан темпераментини фаолият 
талабларига қисман мослаш мумкин; 
4) индивидуал услубни шакллантириш зарур. ўқувчиларнинг фаолиятга 
онгли, фаол ва ижодий муносабатда бўлиши бунинг учун энг зарур шартдир. 
Ўқувчиларни касбга йўллашда уларнинг ҳис-туйғулари ва иродаларини 
хисобга олишнинг ҳам аҳамияти қийматли. Бунинг учун истеъдодли ёшларни 
танлаш, уларни индивидуал ўқитиш, зарур шарт - шароитлар яратиш, рейтинг 
ва модул тизимлари асосида уларга сабок бериш таълим давлат стандартлари 
талабига жавоб берадиган, комил инсонликка интилувчи шахсларни камол 
топшириш кафолатидир. 
Шундай қилиб, касбга йўллаш жараёнида шахснинг индивидуал - 
типологик хусусиятлари ва хис-туйғуларини, лаёқат, истеъдод хислатларини 
хисобга олиш, шунингдек, ёшларни фан асослари ва психологик билимлар 
билан куроллантириш уларнинг касб-ҳунар, ихтисослик, мутахассислик олдига 
қўйиладиган психографик, профессиограммавий талабларга мослашишига 
имкон беради.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish