Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
 
 
 
 
 


183 
КЎРИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БИТИРУВЧИ ЁШЛАРНИ ҲАЁТГА
ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ
ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРГАРЛИГИ 
 
А.Қ.Холиқов.,
ТДПУ мустақил изланувчиси 
Барчамизга маълумки, 21 аср ахборот технологиялар ривожланган бир 
давр ҳисобида қаралмоқда. Бу қарашлар замирида инсон онги ва тафаккури, 
унинг дунёқараши ҳамда ақл-заковати орқали мислсиз ўзгаришлар рўй 
бераётганлигини кўришимиз мумкин. Бу борада, ахборот технологияси 
жадаллик билан барча соҳани қамраб олмоқда. Шундай экан, инсон ўзи учун 
қулай бўлган касб-ҳунарларни ўрганиши ўз соҳасида етук мутахассис 
бўлишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ҳеч қандай касб-ҳунарни ёки 
мутахассисликни билмаган инсон ҳаётда кўп бора қийналишини сезиб, кўриб, 
билиб бормоқдамиз.
Ўсиб келаётган ёш авлодни, ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши 
биз учун қувонарли ҳолатдир. Бу борада, мустақил ҳаёт остонасига эндигина 
қадам қўяётган ёшларнинг мустақил касб-ҳунар эгаллаши, эртанги кунга яхши 
яшаши учун шароит яратиб беришимиз лозим. Ҳозирги мураккаб синовли 
даврда, инсоннинг касб-ҳунар эгаллаши бирор бир соҳа бўйича етарли билим, 
кўникма ва малакаларни эгаллаган бўлиши, даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Ёшларни касб-ҳунар танлашга тайёрлашда ҳар бир ўғил-қиз шахсидаги 
индивидуал хусусиятлар мажмуасини назарда тутиб, уларнинг руҳидаги туғма 
имкониятлар, ҳаёт давомида таркиб топган ва мустаҳкамланиб характерига 
айланиб қолган маълум бир касб-ҳунарга нисбатан бўлган лаёқат, мойиллик, 
иқтидор, истеъдод, қобилият, қизиқиш ва ақл заковат устунликларига қараб 
касб-ҳунар танлашга йўналтириш бугунги кунимизнинг характерли 
белгиларидир. 
Ривожланган мамлакатлар таълим тизимини ўрганганимизда, ўқувчи 10-
12 ёшга тўлганда эртага қандай касб эгаси бўлишини мустақил равишда айта 
олади. Биздачи? Афсуски, бу ҳолат бизда ачинарли ҳолатга келиб қолган. Буюк 
олим Абу Али Ибн Сино – болаларни ҳаётга тайёрлаш учун уларга ҳунар 
ўргатиш керак деб ўқтиради. Инсон ҳунарни пухта ўрганиши шарт. Чунки 
ҳунар унга келажакда рўзғор тебратиш учун асқотади. 
Бунинг учун биз педагоглар, мактаб ўқувчиларининг мактаб давриданоқ 
мустақил касб-ҳунар эгаллашига амалий ёрдам беришимиз керак. Бу борада, 
кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётда ижтимоий мослашуви 
масаласи оғриқли нуқта сифатида қолмоқда. Бу тоифадаги битирувчи 
ёшларнинг соғлом ёшлар билан бир қаторда меҳнат қилиши учун жуда катта 
имкониятларни очиб беришимиз лозим. Биринчи навбатда инсонлар 
психологиясини ўзгартиришимиз керак. Негаки, бу тоифадаги шахсларга 
нисбатан атрофимиздаги инсонлар онгида ишончсизлик ҳолатлари учраб 
туради.


184 
Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни ҳаётда ижтимоий 
мослашувини амалга оширишда қуйидаги психологик вазифаларни 
бажаришимиз лозим: 
1.
Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларнинг ҳаётда ижтимоий 
мослашувини амалга оширишнинг аниқ дастурини ишлаб чиқиш; 
2.
Бу тоифадаги ёшлар учун қулай бўлган касб-ҳунарларни ишлаш 
технологиясини ёритиш; 
3.
Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни эртанги кунга ишонч 
руҳида тарбияланиши учун психологик маслаҳатларни уюштириш; 
4.
Битирувчи ёшларда мустақил касб танлаш эркинлигини руҳий жиҳатдан 
сингдириш; 
5.
Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшларни соғлом инсонлар билан 
биргаликда ишлаш психологиясини ўргатиш ва бу борада етарли билимларни 
бериш; 
Юқоридаги фикрларимизни давом эттирган ҳолда эътиборингизга айрим 
маълумотларни тақдим этмоқчимиз. Айни вақтда, Ўзбекистонда кўриш бўйича 
имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим 
муассасаларининг умумий сони 14 та бўлиб ушбу интернат-мактабларда 2831 
нафар ўқувчи ўқиб келмоқда. 2019 йил ушбу таълим муассасаларини 156 нафар 
битирувчи ёшлар тугатиб, уларнинг 81 нафари яъни 40 %дан ошиқроғи олий 
ўқув юртларига имтиёзли қабул қилинганлар. Бироқ, қолган ўқувчиларнинг 
аҳволи ниҳоятда оғир эканлигини, ишсиз, уйда қолаётганлигини суриштириш 
натижаларида аниқладик. 2020 йилда эса 165 нафар битирувчи ўқувчилар 
мавжудлигини, олинган сўнгги маълумотлар асосида аниқлаб олдик. Ушбу 
битирувчи ёшларнинг ҳаммаси ҳам олий ўқув юртларига кираолмаслиги табиий 
ҳолат. Чунки, кўришида нуқсони бўлган ёшлар орасида қўшимча касалликлари 
бўлган ўқувчиларни учратишимиз мумкин. Шундай экан, ушбу муаммога 
қандай ечим топишимиз мумкин? Бизнингча бу тоифадаги ўқувчилар учун 
қулай бўлган ҳунарларни айримларини мактаб таълимидан бошлаб биргаликда 
олиб бормоғимиз зарур. Бунинг учун давлат ва нодавлат ташкилотлари 
ҳамкорлиги ушбу муаммога нисбатан эътиборли бўлиши керак.
Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ёшлардаги тортинчоқлик, ўз 
фикрини баён эта олмаслик каби характер камчиликларини психологик йўл 
билан тўғриламоғимиз, ҳақиқий инсон сифатида тарбияламоғимиз керак. 
Қачонки, шахсда зарурий инсоний сифатлар шаклланмас экан, у инсон 
жамиятда, ҳаётда ўрин топишга қийналади. Ваҳоланки, ушбу муаммони 
ечишнинг бирдан бир йўли психологик тарғибот ва ташвиқот ишларининг 
самарали йўлга қўйилиши оқибатида ўзгариши мумкин. Мактаб битирувчи 
ўқувчиларида “Келажакда ким бўласиз?” деган саволга жавоб берадиган руҳан 
етук бўлажак кадр сифатида ўқитмоғимиз даркор.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, энг биринчи навбатда кўзи ожиз 
ўқувчининг психологиясини ўзгартиришимиз ва шу мақсад йўлида тайёргарлик 
ишларини босқичма босқич амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз. Бунинг учун 
интернат-мактаб директорлари, педагоглари ҳамда психологлари биринчи 


185 
навбатда ушбу масалага жамоатчилик эътиборини қаратишлари керак. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигига кўришида нуқсони 
бўлган битирувчи ёшлар учун қулай бўлган касб-ҳунарларни аниқ белгиланган 
дастурини ишлаб чиқиш ва шу дастур асосида таълим муассасаларида тизимли 
ишларни йўлга қўйишни тақозо этади. Бундан ташқари, ёшларни иш билан 
таъминлашда психологик тестлар, сўровномалар, суҳбатлар ва шунга ўхшаш 
тадбирларни босқичма босқич амалга оширишимиз керак бўлади. Яна бир 
масала, ушбу тоифадаги ўқувчиларнинг мунтазам равишда ишлашни йўлга 
қўйиш зарур деб ўйлайман. Бунинг учун биз педагоглар айнан ҳолатни чуқур 
ҳис эган ҳолда ушбу масалага оқилона ечим изламоғимиз керак бўлади. Шунда, 
бу тоифадаги ўқувчиларни бахтли яшашига оз бўлса ҳам ҳисса қўшган бўламиз.
Хулоса қилиб айтганимизда, ҳар бир битирувчи ёшларни мустақил ҳаётга 
тўғри йўналтириш, уларга энг қулай ва мос бўлган касб-ҳунарларни 
эгаллашларига биз педагоглар масъул эканлигимизни ҳеч қачон, ҳеч вақт 
унутмаслигимиз даркор. Шундагина шарафли ва машаққатли касбимизни 
оқлаган бўламиз.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish