Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


Катталардаги Аспергер ташхиси қандай?



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

Катталардаги Аспергер ташхиси қандай?
Ҳозирги вақтда катталарда Аспергер синдромини аниқлайдиган махсус тест 
мавжуд эмас. Катталар учун ҳам Аспергер синдромининг ҳозирги диагностика 
мезонлари мавжуд эмас. Аутизм спектрининг бузилиши одатда эрта болаликда 
ташхис қилинади. Агар сизда аломатлар ёки аломатлар бўлса, аутизм 
ташхисисиз балоғатга этишиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бироқ, бу 
мумкин эмас. Агар сизда аутизм спектри бузилган деб ўйласангиз, 
аломатларингизни тиббий хизмат кўрсатувчи провайдерингиз билан муҳокама 
қилинг. Сизнинг хулқ-атворингиз ва аломатларингизни баҳолайдиган ва сизда 
АС ёки бошқа АСД борлигини аниқлашга ёрдам берадиган психолог ёки 
психиатр каби мутахассисга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг тиббий 
хизмат кўрсатувчи провайдерингиз қуйидаги мезонларни ҳисобга олиши 
мумкин: Ижтимоий кузатишлар: Тиббий ходимингиз сизнинг ижтимоий 
ҳаётингиз ҳақида сўраши мумкин. Улар сизнинг ижтимоий кўникмаларингизни 
ва бошқалар билан ўзаро муносабатларингизни баҳолашни хоҳлашади. Бу 
уларга аломатларингиз ҳаётингизнинг ушбу соҳасига қанчалик таъсир 
қилишини аниқлашга ёрдам беради. Жисмоний муаммолар: Сизнинг тиббий 
хизмат кўрсатувчи провайдерингиз сизнинг аломатларингизни ҳисобга 
оладиган мумкин бўлган шароитларни истисно қилишни хоҳлайди.
Аспергер ҳали ҳам ташхисми?
Аспергер синдроми энди руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик 
қўлланмасининг (ДСМ-5) янги нашрига киритилмаган. Агар сизда Аспергер 
синдроми бўлса, сизнинг тиббий хизмат кўрсатувчингиз ҳали ҳам Аспергер 
синдроми ёки Аспергер синдроми атамасини ишлатиши мумкин. Аммо сизнинг 
ташхисингиз аутизм спектрининг бузилиши бўлади. 
ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРГА БЕРИЛИШИНИ ИЖТИМОИЙ - 
ПСИХОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ 
 
З.А.Рўзибоева
., ЎЗМУ магистр 
 
Ўзбекистонни азалдан маънавият, илм-фан равнақ топган юрт сифатида 
тобора халқаро миқёсда эътироф этиш ортиб бормоқда. Ана шундай юксак 
маданият ворислари бўлган Ўзбекистон ёшлари ХХI аср бошига келиб турли 
ёвуз ғоялар ва тажовузлар хамда мафкуравий тахдидларга дуч келдилар. 
Ўзларининг ахлоқсизлик, ёлғон, ёшларни ўзларига жалб қилувчи ғояларини 


175 
ёйиб, халқимизни маънан бузишга, ёшларимизнинг онгига таъсир кўрсатишга, 
уларни сохта секталарга тортиш харакатларини давом эттирмоқдалар. 
Ўсмирлар ва ёшлар ахолининг энг таъсирга берилувчан қатлами сифатида 
турли низолар, хар хил диний-экстремистик, террорчилик йўналишидаги 
ташкилотларнинг фаол иштирокчилари, аъзолари бўлиши эхтимоли каттадир. 
Бутун дунёда ёшларнинг экстремистик харакатларга мойиллиги кучайганлиги 
мазкур жихатнинг диққат билан ўрганилишини, тадқиқ этилишини талаб 
этмоқда. Айрим ёшларнинг истиқболни аниқ тасаввур эта олмаслиги уларга ўз 
келажагига нисбатан хадик, хавотир туйғусини ўйғотмоқда ва афсуски, бу 
туйғу доим хам мақсадга мувофиқ усулда бартараф этилмаяпти.
Глобаллашув жараёнида ер юзининг деярли барча мамлакатларига диний 
экстремизм, терроризм хавфи тахдид солмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 
Бирингчи президенти И.Каримов шундай деган эди:”Болаларимизнинг онгини 
ва хаётини бузадиган, эртанги кунига мутлақо ишончини йўқотадиган мана 
шундай ғояларга қарши биз қурол билан эмас, ғоя билан курашишимиз зарур. 
Бизнинг ғоямиз кучли булиши лозим. Авваламбор, ўзимиз хаётнинг ўзида 
синалган ўз ғоямизга ишониб, майдонга чиқишимиз даркор” ,- деб 
таъкидладилар.
Дархақиқат, ёшларимиз хар хил ёт ғояларга алданиб кириб 
қолганликлари, кўнгилсиз ходисаларни келтириб чиқараётганлиги уларнинг 
психологик иммунитетини шакллантиришимиз ва барқарорлаштиришимиз 
йўлидаги ишларни кучайтиришимизни такозо этади. Шуни алохида таъкидлаш 
керакки, кўпчилик ёт ғояларга берилувчилар ўз фаолиятларида албатта, турли 
хил бузғунчиликларни амалга оширишга тайёргарлик кўрадилар. Аъзоларни 
тайёрлаш жараёнида психологик ишлов бериш ва тарғиб килинаётган 
ғояларнинг хақ эканлигига ишончни мустахкамлаш мақсадида уларга содир 
этилган “шахидлик” харкатлари, террорчилик актлари видео ёзувлари 
тушурилган дисклар мазкур харакатларнинг “тўғрилиги” хусусидаги 
Қуръондан иқтибослар билан бирга қўйиб берилади. Тайёргарлик даврида 
наркотик ва психотроп воситалардан хам фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқотимиз давомида ғаразли, бузғунчи ғояларга эга бўлган кучларни 
шахслар психологиясига қанақа таъсир воситалари асосида босим 
ўтказилишини тадқиқ қилдик. Назарий ўрганишлар шуни кўрсатдики, ғоявий 
қурашлар ўзининг тарихига эга. Турли хил ёт ғояларга берилувчилар алохида 
бир белгиларга эга бўлмаган, бизнинг қаторимизда яшаб келаётган, аммо 
ўзининг нотурғунлиги асосида ёт ғояларни ўзлаштириб олган кишилар бўлиб, 
уларнинг харакат мазмунини айнан шу жихат белгилайди. Ғоявий тахдидларни 
психологик жихатдан тахлил қилар эканмиз, диний ақидапараслик терроризм 
билан қўшила боргач, ўзини ва юзлаб бегунох одамларни ўлдириш, 
камикадзелик ходисалари содир бўла бошлаганини куришимиз мумкин. 2004 
йилнинг бошида Москва шахрининг “Автозаводская” метробекатида содир 
қилинган террористик хуружга муносабат билдирган замонавий гуманитар 
институтининг 
профессори 
психолог 
Юрий 
Антонян 
террористик 
камикадзенинг психологик жихатларини қуйидагича тасвирлайди: “Менимча, 


176 
ўзини-ўзи ўлдирувчи террористлар - некрофиллар, яъни ўлимни севувчилар 
тоифасига мансубдирлар. Ўлим улар учун яқин тушунарли ором холатидир. Бу 
эса уларда бошқаларга нисбатан устунлик хиссини беради. Улар худди бутун 
дунё уларга муттасил хавф солаётгандек бошқалардан ўзини химоя қилиш 
хадиги билан яшайди. Шу сабабли одамларни кескин равишда “бизникилар” , 
ва “бегоналар” га бўлиб яшайдилар. Улардан “бегоналар” га нафрат, ғазаб 
ёғилиб туради. Шунинг учун “бегоналар”га энг шафқатсиз душманлик 
чораларини кўрадилар”.
Тадқиқот ва кузатишлар ёшларнинг ёт ғояларга берилишларининг олдини 
олишда қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилиши заруриятини кўрсатди:
-турли 
соха 
мутахассислари 
иштирокида 
диний-экстремистик 
гурухларнинг таълим муассасалари, ташкилотлар, фуқоролик жамиятлари 
институтлари хамда ахолига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсири 
муаммосига бағишланган давра сухбатлари, конференциялар, семинарлар 
уюштириш;
-муайян мафкура, таълимот оқим ёки ташкилотнинг ижтимоий-
психологик жихатдан хавфлилик (хавфсизлик) даражаси тўғрисида асосли 
хулосалар бера оладиган, малакали мутахассислардан иборат ваколатли эксперт 
тузилмаларни ташкил этиш; 
-таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида асосий 
этиборни 
талабаларда 
танқидий 
тафаккурнинг 
ривожлантирилишига, 
шунингдек уларда ахборот-психологик хавфсизликнинг таъминланганлиги, 
психологик химоя механизмларининг, шаклланганлигига қаратиш. 
Чунки шахсни тарбиялаш ўтмишдан хозиргача бўлган даврда жамият 
олдидаги асосий вазифалардан хисобланади. 
Шахснинг шаклланиши борасида психология фанлари доктори, 
профессор Э.Ғозиев қуйидаги фикрларни алохида таъкидлайди: “Ўз-ўзини 
англаш шахснинг фазилатига айланиши учун муайян давр, вақт, муддат талаб 
қилади, шунинг учун ўқувчилар, талабалар ва республикамизнинг бошқа 
фуқаролари билан дастурий тадбир-чоралар ўтказиш орқали кўзланган 
мақсадга эришиш мумкин”.
Хуллас, бугунги кунда ёшларни деструктив, диний-экстремистик 
гурухлар, ғоялар таъсиридан химоялаш эътиборга молик, давлат сиёсати 
даражасидаги масала эканлигидан келиб чиқиб, бу йўналишдаги ишларни 
сусайтирмаслик, изчил ва тизимли олиб бориш, ёшларни ватанпарварлик 
рухида тарбиялаш, уларда мафкуравий иммунитет, ахборот истеъмоли 
маданиятини шакллантириш кенг илмий жамоатчилик, ота-оналар ва хар бир 
онгли фуқаро олдида турган долзарб масала хисобланади.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish