191
таъсир этиши мумкин. Бу дзюдочилар фаолиятида, натижага дарҳол эришиш
мумкин бўлмаганда, спортчи учун таваккалли ёки хавфли туюлган вазиятларда,
шунингдек, экстремал шароитларда иш қобилиятини вазифани бажаришга
сафарбар этишда жуда муҳим ўрин тутади.
Умуман олганда, руҳий жиҳатдан ўзини ўзи бошқариш икки мақсадли
установкага эга:
бир томондан, жисмоний фаолиятини муваффақиятли
бажариш учун ҳар томонлама қулай психологик шарт-шароит яратиш, бошқа
томондан дам олишга ўтишни енгиллаштириш. Бунда катта тажриба
натижасида спортчининг ўзи топган оддий руҳий бошқарув усулларни илмий
асосланган машқли усулларни эгаллашдан фарқлаш лозим. Руҳий бошқариш
машқли усулларни эгаллаш деганда, одатда, автоном, яъни оддий воситалар
билан ихтиёрий бошқариб бўлмайдиган жараёнларни мақсадли ўзгартириш
тушунилади. Кутилган натижага фақат режали равишда такрорлаб бориладиган
машқлар орқали эришилади.
Иродавий машқлар ёрдамида руҳий ўзини ўзи бошқариш
организмнинг
фаолият кўрсатишига доир доимий қайтма алоқа, марказий асаб тизимининг
физиологик жараёнлар бажарилгани тўғрисидаги реафферант сигналлари каби
муҳим умумий тамойилга асосланади. Ушбу сигналлар табақалашган тарзда
идрок қилиниши ва иродавий машқлар дастурининг мазмунига (ички эркинлик
ҳиссини, кескинлик, зўриқиш, бўшашиш каби ҳис-туйғуларини машқ қилдириш
ва ҳ.к.) асос яратиши мумкин.
Умуман, ҳар қандай спортчи иродавий ўзини ўзи бошқариш усуллари
орқали мустаҳкам руҳий тайёргарликка эришиши мумкин. Аммо бунда
иродавий ўзини ўзи бошқариш усулларидан
фойдаланиш самарадорлигини
пасайтирувчи бир қатор омиллар мавжуд эканлигини инобатга олиш зарур.
Улар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
дзюдочиларнинг жисмоний машқларни бажаришга муносабати
(ички тайёрлиги). Ҳаддан ташқари ўзига ишонч ва истакнинг ўзи натижа
бермайди, балки муваффақиятга эришишга мунтазам машқ қилиш, сабр-тоқат
ва ирода зарур;
дзюдочилар томонидан жисмоний машқнинг дастлабки босқичида
эришилган муваффақият ўзига ортиқча ишонишига ва қийинчиликларни енга
олмайдиган бўлиб қолишига олиб келиши мумкин;
машқ қилишга салбий таъсир қилувчи шарт-шароитлар. Салбий
таъсир қилувчи ташқи омилларни йўқотиш ва ўзини бўш қўйишга ёрдам
берадиган хотиржам шароит яратиш керак;
ўзини ўзи бошқариш усулларидан спортчининг индивидуал
хусусиятларига мос келадиганларини доимий назорат қилган ҳолда жуда
эҳтиёткорлик билан танланиши керак.
Ҳиссий-иродавий ўзини ўзи бошқариш жараёни учта
асосий тамойилга
таянади:
релаксация; визуаллаштириш; ўзини ўзи ишонтириш.
[1]
Релаксация
тамойили
– моҳияти тана ва руҳнинг биргаликда ишлашга
тайёрланиши ташкил этади. Релаксация ёки бўшашиш тана ва руҳни кераксиз
192
зўриқишдан, одамни бўшаштириб юборадиган жиҳатлардан озод қилишни
билдиради, у инсонга фойдали психологик ва физиологик таъсир кўрсатади.
Визуаллаштириш
тамойили
– интиутив тафаккур онгга кириб боришнинг
турли йўлларидан фойдаланади. Асосийси манзара ҳосил қилиш ёки миянгизда
образларни гавдалантириш йўлидир.
Ўзини ўзи ишонтириш
тамойили
– моҳияти шундаки, биз ўзини ўзи
ишонтириш ёрдамида ички образларимизни онгимизда акс садо сифатида бир
неча марта такрорланадиган сўзлар билан ифодалаймиз.
Бундай ички акс-
садони “Мен буни қила оламан” сўзларида намоён бўладиган муносабат, ният
ва майл сифатида ифодалаш мумкин.
Иродани мустақил тарбиялаш усуллари қуйидаги шартларни ўз ичига
олади: иродани тарбиялаш нисбатан арзимас қийинчиликларни бартараф
этишдан бошланади; қийинчилик ва тўсиқларни бартараф этиш маълум
мақсадга эришиш учун амалга оширишни тушинтириш; қабул қилинган қарор
бажарилиш кераклиги; мақсадга эришиш босқичларини кўра олиш. [1]
Спорт фаолиятида кучли иродага эга бўлган, жисмонан бақувват, ўз
хиссиётларини
бошқара
оладиган,
ўзининг
жисмоний
ва
ақлий
имкониятларидан
оқилона
фойдалана
оладиган
спортчилар
кўпроқ
мувоффақиятга эришади. Ўз мақсад ва белгиланган
чора-тадбирларни юксак
даражада бажаришда иродавий фазилатларни шакллантириш алоҳида аҳамият
касб этади. Бу эса спортчиларнинг ўз вазифаси ва бурчига садоқат билан
ёндашишига кўмаклашади.
Хулоса сифатида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқоридаги
психологик тавсияларга амал қилиб ўз руҳияти устида ишлаш, биз ўйлаймизки,
спортчиларнинг жисмонан ва руҳан ривожланишида катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: