Стресс организмнинг салбий жавоби



Download 19,82 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi19,82 Kb.
#242475
Bog'liq
стресс


СТРЕСС – ОРГАНИЗМНИНГ САЛБИЙ ЖАВОБИ
Ҳаёт гохида биз хоҳлаган, биз ўйлаганни эмас, тайёр бўлмаганимиз, мутлақо кутмаганимизни тақдим этади. Шунда инсон мақбул қарор қабул қилолмай, саросима, тушкун кайфият ва умидсизлик гирдобида қолади. Ишдаги омадсизлик оилага, оиладаги келишмовчилик ишга таъсир этади ва хотиржамлигимиз, мехнатдаги самарадорлигимиз йўқолади. Шунда ўзимиздаги кечинмаларга “стресс” деб ном берилади. Умр йўлидаги муаммоларга қарамасдан, унга чалинмаслик мумкин эди, балки?

“Стресс” сўзи инглизчадан олинган бўлиб, “босим” деган маънони англатади. Бу истилохни фанга Уолтер Кэннон киритган. Стресс турли хил экстремал ҳолатларга организмнинг жавоб реакцияси. У инсоннинг ҳаётдаги ёки организмдаги янги шароитларга тез ва объектив мослаша олмаслигидир.

Гулюзрахон Агзамхажаева, Тошкент тиббиёт академияси 1 клиникаси, “Неврология” бўлими мудири: “Стресс инсондаги эмоционал хотиржамлик ва ўзини бошқариш хусусиятларининг бузилиши билан характерланади. Стресс, содда қилиб айтганда, нерв системасининг зўриқиши бўлиб, оилада, кўчада, ишхонада бўлиб ўтадиган турли воқеаларга инсоннинг рухий жавобидир. Стресс кутилмаганда юзага келади. Организмдаги турли ўзгаришлар, масалан, операция стрессни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллардан бири. Бундан ташқари, инсон етарлича дам олмаса хам, доимий стресс кайфиятига тушиб қолиши ва бу сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
- Стресснинг қандай турлари бор?
- Стресснинг эмоционал мусбат ва эмоционал манфий; қисқа муддатли, ўткир ва узоқ муддатли, сурункали турлари мавжуд. Бундан ташқари тиббиёт ва психологияда стрессни ўзрганиш учун физиологик, психологик, информатив, эмоционал турларга бўлинади. Физиологик стресс организмдаги турли негатив факторлар орқали юзага чиқади: оғриқ, совуқ, иссиқ, очлик, чанқоқлик. Психологик стресс ахамиятлилик факторлари орқали: алдов, хафа бўлиш, қўрқиш. Информатив стресснинг факторлари информацион зўриқишдан иборат бўлиб, бунга ўз ишида катта масъулият юкига эга шахслар, тўғри қарор қабул қилишда муаммога дуч кеганлар чалинса, эмоционал стрессга ҳаётга хавф солувчи омиллар: турли халокатлар, уруш, оғир касалликлар сабаб бўлади.
- Баъзи инсонлар хаяжонли дақиқалар, масалан имтихон ёки ўзлари учун мухим бўлган бирор тадбир олдидан стресс ҳолатини кечира бошлайдилар ва ўзларини тинчлантириш учун турли дорилар қабул қиладилар. Дориларсиз хам бундай стрессдан халос бўлиш мумкинми?
- Бунда ўз ўзини идора қилиш, хотиржамликка ишонтириш каби психологик тавсиялар берилади. Шунингдек, баъзи озиқ овқат махсулотлари хам ёрдам бериши мумкин. Сут махсулотлари таркибидаги триктофан моддаси марказий нерв системасини тинчлантиради, кайфиятни кўтаради, уйқуни ривожлантиради. Музқаймоқ ва шоколад ҳам бундай пайтларда организм учун фойдали стимулятор ҳисобланади.

ҚАНДАЙ ВА НЕГА?


Стресс тўсатдан пайдо бўлади. Аммо ҳамма касалликларда бўлгани каби унинг ҳам бошланғич босқичлари, аломатлари бўлади. Буларга депрессия, бош оғриғи, уйқусизлик, жинсий хаётнинг бузилиши, юрак ўйнашини киритиш мумкин. Стрессга сабаб бўлувчи омиллар сифатида инсон ҳар куни эхтиёж сезадиган нарсалар қаторига телевизор (46%), мусиқа (43%), спиртли ичимликлар (19 %), спорт (12%) ҳам киритилади. Замонавий ҳаёт, цивилизациянинг баъзи унсурлари (компьютер, интернет, мобил телефонлар)ни меъёридан ортиқ ёхуд нотўғри ишлатиш сртессга, унинг натижасида турли касалликларга олиб келади. Инсонлар эса ўзларини безовта қилаётган хасталик ташхисини билмай, айбни юрак ёки жигарга “тўнкайдилар” ва ҳар хил муолажалар қиладилар.

СТРЕССНИНГ “УКАСИ”


Депрессияни стресс аломатлари қаторида санадик. Демак, депрессия стресс олди ҳолат бўлиб, бу ҳам жиддий касаллик ҳисобланади. Депрессия бугунги кунда кўп учрайдиган, замона хасталигига айланиб улгурди. Ривожланган давлатлар ахолисининг 20 фоизи депрессия ҳолатида, деб аниқланган. Бу эса мехнат унумдорлигига тез салбий таъсир кўрсатади. Бемор ва унинг яқинларига қийинчилик туғдиради. Депрессия ҳолатидаги беморларда пессимизм, айбдорлик хисси, ўзидан қониқмаслик, атроф мухитга қизиқишнинг пасайиши кузатилади. Бошланган уйқусизлик, иштахасизлик, қувватсизлик стресс босқичида давом этади. Бундай беморлар инсонлардан йироқлашишга, доимий ёмон кайфиятга, спиртли ичимликларга ружу қўйишга мойил бўладилар. Мазкур аломатлар икки хафтадан кам бўлмаган вақт кузатилган беморга “депрессия” ташхиси қўйилади. Депрессия шунчаки тунд кайфият эмас, мутахассислар назоратида даволанадиган касалликдир.

“ЯХШИ” СТРЕСС


Стресс бирор бир хатти харакатга организмнинг универсал реакцияси, жавоби экан, унинг пайдо бўлишига инсонни кучли эмоционал қўзғаталиган ҳар қандай вазият сабаб бўлиши мумкин. Стресс фақат салбий ўринларда юз кўрсатмайди. Тўй, фарзандли бўлиш, янги ишга кириш каби яхши ҳолатлар, шунингдек, навбатда туриш, кутиш каби арзимас вазиятлар хам стресс чақирувчи омил сифатида аниқланган. Биз кўп ишлатадиган “қувонч ёшлари” ҳам бунинг бир кўриниши. Фараз қилинг, яқин кишингиз ҳақида ёмон ҳабар эшитдингиз. Кучли таъсирланасиз, қайғурасиз. Бир неча вақт ўтиб эса ўша одамни соппа соғ кўрдингиз. Бундан туғилган хайрат ёки қувончингиз стресс чақиришда биринчи вазиятдан қолишмайди. Демак, стресс сабаби фақат ёмон ҳолатлар эмас. Машхур хинд киноюлдузи Раж Капур мамлакат президенти томонидан киноматографларнинг олий мукофоти билан тақдирланганини эшитиб, хушини йўқотган. Озгина вақт ўтиб бу дунёдан кўз юмган.

ХАММАСИ АСАБДАН!


Стресс кўплаб касалликларнинг дебочаси ҳисобланади. У аввало иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиб, инсонни касалликлар ва вирусларни юқтириб олишга мойил қилиб қўяди. Стрессдан халос бўлиш учун меъёрдан ортиқ қабул қилинган дори-дармонлар буйрак ва ошқозон фаолиятини бузади. Бу касаллик қон босимининг ошиши, қандли диабетга чалинишга олиб келади. Оғир асоратларни орттириб олмаслик учун, юқорида қайд этилган ҳолатлар бир неча хафта узлуксиз кузатилганда, психотерапевт назоратидан ўтиш тавсия этилади.
Маълумотларга кўра, Америка ахолисининг 90 фоизи кучли стресс ҳолатида, 60 фоизи хафтада 1-2 марта, 30 фоизи деярли ҳар куни стресс аломатларини бошдан кечиради. Беморларнинг учдан икки қисмининг шикояти стресс билан боғлиқ. Россияда эса стресс билан касалланганлар 70 фоизни ташкил қилади.

СТРЕСС ДАРАЖАЛАРИ


Ҳаётдаги турли ҳодисалар инсонда турли даражада стресс пайдо бўлишига сабаб бўлади. Масалан:
Турмуш ўртоғининг ўлими – 100%
Ажрашишлар – 73%
Яқинларининг вафоти – 63%
Озодликдан махрум қилиниш – 63%
Касаллик – 53%
Ишдан бўшатилиш – 47%
Яқинларининг касалликка чалиниши – 44%
Хомиладорлик – 40%
Иш шароитининг ўзгариши – 39%
Молиявий шароитнинг ўзгариши – 38%
Ишда масъулиятнинг ошиши – 29%
Уйқунинг бузилиши – 16%
Овқатланиш тартибининг бузилиши – 15%
Дўстлар билан муросасизлик – 15%

Стрессдан химоя ҳам, даво ҳам – ирода! Ўзингизни кучли ирода сохиби, деб хис қилинг ва буни амалда исботланг. Ҳаётга оптимист кўзлар билан боқинг. Шунда стресс сиз учун хавфли касаллик хисобланмай қолади.
Download 19,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish