Ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/74
Sana09.06.2022
Hajmi2,23 Mb.
#647125
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Rivojlanishda nuqsoni bo`lgan bolalar diagnostikasi



“Ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси” дарслиги 
педагогика университети ва институтл ар ининг дефектология факультетлари 
талабалари учун мўлжалланган. Дарсликнинг асосий мақсади - талабаларни 
болалар 
ривожланишидаги 
нуқсонларнинг 
психо-педагогик 
диагностикасининг назарий асослари билан таништириш ва ривожланишида 
турли нуқсонлари булган болаларни ўрганишга булган турли ёндашиш 
йўлларини кўрсатғпидир.
Дарсликда ривожланишида нуксони бўлган болаларни психологик- 
педагогик ўрганишнинг хусусиятларини акс эттирадиган маълумотлар, 
шунингдек, 
психологик-педагогик 
ташхис 
килиш 
методлари 
ва 
методикаларининг тавсифи йритилган.
Дарсликнинг мазмуни бакалавриат бўйича олигофренопедагогика, 
сурдопедагогика, 
логопедия 
мутахассисликларининг 
Давлат таълим 
стандартларига мос келади.
Дарслик сўзбоши, 3 та боб ва иловадан иборат.
Биринчи бобда ривожланишида нуқсони бўлган болалар диагностикаси 
фанининг предмети, вазифалари, ақли заифлик тушунчаси, ақли заифликнинг 
клиник тавсифи берилган.
Иккинчи бобда ақпи заифликка ўхшаш баъзи холатларнинг тавсифи, 
ақпи заиф болаларни ўрганиш, текшириш тамойиллари, ТППК ишининг 
мазмуни ва уни ташкил этиш йўллари ёритилган. .
Психик ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар ўқув- 
тарбиявий жараенини муваффакиятли амалга ошириш, коррекциялашга 
йўналтирилган педагогик воситалардан тўғри фойдаланиш, психик ва 
жисмоний нуқсонлари бўлган (ақли заиф, кар, заиф эшитувчи, нутқида 
нуксони бўлган, кўзи ожиз, заиф кўрувчи) болаларни ўхшаш ҳолатлардан 
фаркдаш; болаларни тегишли махсус муассасаларга тўгри йўналтириш; 
болаларнинг нуқсонлари тузилишини билиш ва ҳиссий-иродавий доиралари, 
индивидуал психологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда педагогик 
таъсирнинг самарали метод ва усулларини билиш малакали кадрлар 
тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.


М У Н Д А Р И Ж А
I БОБ. АҚЛИ ЗАИФЛИКНИНГ КЛИНИК ТАВСИФИ ВА 
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ
“Психик ва жисмоний ривожланишида нуқсонга эга булган болалар 
диагностикаси” фанининг предмети, вазифалари, мазмуни.
Акли заифлик
Акли заифликнинг клиник тавсифи
Акди заифликнинг клиник шакллари
П 
БОБ. 
АҚЛИ 
ЗАИФЛИКНИ 
ТАШХИС 
ҚИЛИШНИНГ 
НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ
Ақли заифликка ўхшаш қолатларнинг тавсифи
Тиббий-психологик-педагогик комиссия ишининг мазмуни ва уни 
ташкил этиш
Ривожланишида нуқсони булган болаларни психологик-педагогик 
текшириш методлари
Психологик текшириш
Педагогик текшириш
Логопедик текшириш
ТППКнинг болаларни текшириш, ўрганиш бўйича қўшимча ишлари



БОБ. АҚЛИ ЗАИФЛИКНИНГ КЛИНИК ТАВСИФИ ВА 
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ 
“Психик ва жисмоний ривожланишида нуқсонга эга бўлган болалар 
диагностикаси” фанининг предмети, вазифалари, мазмуни
«Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар 
диагностикаси» курси махсус фан бўлиб, болаларнинг ривожланишидаги 
нуқсонларни эрта аниқпаш, унга ўхшаш бошқа ҳолатлардан фарқлашга, 
ташхисини аниқлашга, тегишли махсус муассасалар га юборишга ва у ерда 
ўзларига мос келадиган коррекциялашга (тузатиш) йўналтирилган ўкув- 
тарбиявий ишларни амалга оширишга имкон беради.
Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни иложи борича эрта аниқпаш 
ва тегишли махсус муассасаларга юбориш нинг зарурлиги шундаки
ривожланишда 
турли 
нуқсонлари 
бўлган 
болаларнинг 
кўпчилиги 
умумтаълим 
мактабларида ўқийдилар ва ушбу мактаб дастурини 
ўзлаштиришга 
қийналадилар, 
ўзлаштириб 
ололмайдилар. 
Тегишли 
ташкилотлар ва дефектологларнинг вазифалари шундан иборатки, болалар 
ўзларининг ақлий, билим имкониятларига ва ҳиссий-идоравий доир ал ари 
хусусиятларига мос шароитда таълим олишлари, тарбияланишларига 
имконият яратиб беришлари лозим.
«Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар 
диагностикаси» курсининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Ақли заиф болалар учун махсус муассасалар ни комплектлаш 
тизимининг назарий асосларини ёритиб бериш.
2. Ривожланишда нуқсони бўлган мактабгача ва мактаб ёшидаги 
болаларни психологик-педагогик диагностика қилкш методларини амалда 
қўллаш бўйича билим ва кўникмалар билан қуроллантириш.
3. Ақли заиф болаларни махсус муассасаларга саралаш ишларини олиб 
бориш бўйича амалий малакаларни шакллантириш.
Курснинг мазмунига болаларнинг ривожланишдаги нуқсонларини 
диагностика қилиш, уларни махсус муассасаларга саралаш принциплари, 
тиббий-психологик-педагогик диагностика (ёки текшириш) методлари, 
тиббий педагогик комиссия ишини ташкил қилиш масалаларини қал қилиш, 
маслаҳатлар бериш ва шу каби комиссияларда турли методикалардан 
фойдаланиш киради. Бундан ташқари, ақлий заифликни ўхшаш қолатлардан, 
айниқса, ПРС дан ҳамда нуқсонли ривожланишни таълим-тарбия жараёнида 
коррекциялашнинг (тузатиш) баъзи усуллари кўриб чиқилади.
Мазкур курс бошқа ўхшаш фанлар дан олигофрения клиникаси билан 
богликдир. Бу боладаги нуқсоннинг тузилиши, ривожланишдан орқада 
колиш сабабларини аниклаш га, тўғри ташхис қўйишга имкон беради.
«Ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар диагностикаси» курси 
олигофренопедагогика фани билан ҳам богликдир. Олигофренопедагогика 
нуксон тизимини эътиборга олиш асосида болаларга таълим-тарбия бериш 
жараёнида уларнинг типологик, индивидуал хусусиятларини кўриб чиқиб 
коррекциялашнинг самарали усулларини танлашга ёрдам беради.


Логопедия фани боланинг нутқидаги нуқсонларини аниқлаш, 
логопедик текширишни амалга ошириш имконини беради.
«Психик ва жисмоний ривожланишда нуқсонга эга бўлган болалар 
диагностикаси» курси ақли заифликни аниклаш, уни бошқа ўхшаш 
ҳолатлардан фарқлаш имконини беради, бу эса назарий жиҳатдангина эмас, 
балки амалий жиҳдтдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун акли 
заифликни тўғри тушуниш назарий ва амалий ахамиятга эга.
Назарий аҳамияти шундаки бола ривожланишидаги нуқсонларнинг 
жиддий клиник-психологик белгиларини ажратишга ҳамда унинг моҳияти ва 
сабабларини янада чуқурроқ тушунишга имкон беради.
АҚЛИ ЗАИФЛИК
Акли заиф деганда бош миянинг органик жиҳатдан жароҳатланиши 
натижасида психик, биринчи навбатда интеллектуал ривожланишнинг тургун 
пасайиши тушунилади. Ақли заиф болалар умумтаълим мактаблари 
дастурини ўзлаштиришга қодир бўлмайдилар.
Огир даражадаги акди заиф болалар мактабда билим ва кўникмаларни 
ўзлаштириб ололмайдилар.
Ақли заифликнинг клиник-психологик кўринишида етакчи нуқсон 
билиш фаолиятининг ривожланмай қолганлигидир. Билиш фаолиятининг 
пасайганлиги фикрлаш операциялари, психик жараёнларнинг суръати, 
қаракатчанлигининг бузилиши, диққат, хотира ва бир қатор пўстлоқ 
функцияларнинг ривожланмай қолганлигида намоён бўлади.
Акли заифликнинг этиологияси турличадир. Ақли заифлик ҳомиланинг 
она қорнвдалигида, туғилишда ёки илк ривожланиш даврида марказий нерв 
тизимининг генетик бузилишлари, жароҳатлар, асфиксия, инфекциялар, 
интоксикациялар оқибатида келиб чиқади.
Акли заифликнинг асосий формаларини клиник тавсифи жароҳатнинг 
патогенез и, салбий таъсирнинг вақги билан чамбарчас богликдир.
Онтогенезнинг илк босқичларида (1,5-2 ёшгача) марказий нерв 
тизимининг жароҳатланишида биринчи навбатда пўстлоқ тизимининг 
шаклланишига зарар етади. Жароҳатланишнинг морфологик кўринишида ва 
психик нуқсоннинг клиник намоён бўлишида ривожланмай колиш устун 
бўлади. Бундай холларда олигофренияларнинг турли вариантлари ҳақида 
гапириш мумкин.
Катгарок бшда, яъни бош мия пўстлоқ тизимининг нисбатан 
етилганроқ даврида юз берган салбий таъсир натижасидаги нерв тизимининг 
морфологик ва клиник кўринишида деменциянинг турли кўринишлари 
устунлик килади.
«Олигофрения» терминининг клиник кўриниши қуйидагилар билан 
характерланадиган ҳолатларни назарда тутади:
1. Психик ривожланмай қолганликнинг тургун характердалиги;
2. Интеллектуал нуқсон тузилишида мавхум тафаккур заифлигининг 
устунлиги;
3. Прогредиентликнинг йўқлиги.


Олигофрениянинг сабаблари турличадир. Этиологик белгилар бўйича 
олигофрения иккита асосий гурухга ажратилади:
1. Эндоген (генетик) таъсирлар оқибатида келиб чиққан, ирсий 
патология билан боғланган ёки оилада мавжуд булган ёки ушбу индивидда 
биринчи марта пайдо булган олигофрения;
2. Экзоген таъсирлар натижасида (ҳомилалик ёки постнатал 
онтогенезнинг дастлабки боскичларидаги инфекциялар, интоксикациялар, 
бош мия травмалари) келиб чиққан олигофрения.
Текшириш методларининг такомиллашиб бориши муносабати билан 
нерв системасининг генетик жароҳатланиши сабабларига катта ахамият 
бериб келинмокда ва акди заифликнинг келиб чиқишидаги кўп ҳоллар ана шу 
сабабларга боглик деб курсатилмоқда.
Акди заифликнинг генетик формасига хромосомаларнинг турли 
бузилишлари билан боғлиқ олигофрения киради. Бунда хужайрадаги 
хромосомалар сонининг ўзгариши, мозаик шаклда бўлиши (баъзи 
хужайраларда хромосомалар 
сонининг ўзгариши, 
хромосомаларнинг 
тузилишини бузилиши-хромосомаларнинг бир қисми йўқолиши делеция), 
бир хромосома қисмини бошкасига қўшилиши (транслокация), хромосома 
формасининг ўзгаришлари кузатилади.
Хромосомалар бузилишининг сабаблари турлича бўлиб, улар тўлиқ 
аниқланмаган. Буларга хусусан ота-оналарнинг генератив хужайраларининг 
тўла ривожланмаганлиги (хромосомалар қаторининг нотўғри бўлиши, ёш 
ўттан сари уларнинг «қариши», кимёвий моддалар билан зарарланиши
сурункали 
касалликлар, 
радиация) 
киради. 
Ота-оналар 
жинсий 
хужайраларининг ривожланмай колиш ида, хужайралар нинг бўлиниши 
жараёнида хромосомаларнинг ажралиши бузилади ва турли вариантдаги 
хромосомаларнинг бузилиши келиб чиқади.
Г енетик 
сабабларга 
кўра 
олигофрениянинг 
иккинчи 
гуруҳ 
энзимолатия-турли ферментларнинг тугма ривожланмай қолганлиги туфайли 
моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чикади.
Ҳозирги вактда генетик сабабларга кўра моддалар алмашинувининг 
бузилиши натижасида келиб чиқадиган акди заифлик (фенилкетонурия, 
галактоземия, гистидинамия, гистинурия, тирозимения, фруктозурия ва 
бошқалар) кўп кузатилмоқца. Энг кўп фенилкетонурия учрайди. Бу 
касаллнкларда маълум бир ферменгнинг тугма йўк бўлиши организмда 
заҳарли моддаларнинг йигилишига олиб келади (фенилаланин, гистидин, 
аргинин, лейцин) ва болаларнинг мияси заҳарланади. Олигофрениянинг бир 
катор огир формаларини келиб чикиши шу бузилишлар билан богликдир. 
Уларнинг патогенезини ёритиш даволашнинг самарали Йўлларини топишга 
ёрдам беради.
Олигофрениянинг келиб чиқишида полиген турдаги ирсиятта ҳам 
алоҳнда аҳамият берилади. Бунда авлодда ота-оналар дан ўтган патологик 
ирсий омилларнинг тўпланиши юз беради.


Олигофрениянинг экзоген формасига шундай ҳолатлар киритиладики, 
бунда нерв тизимининг ривожланмай қолишига ҳомилалик даврида боланинг 
миясига ташқи салбий таъсирлар сабаб бўлади.
Буларга 
эмбрионлик, 
хомилалик 
даврида 
турли 
сурункали 
(токсоплазмоз, сифилис ва бошқалар) ва ўткир (онанинг қомиладорлик 
вактида қизилча, грипп, эпидемик паротит, инфекдияли гепатит, тошма чечак 
ва бошкалар) юқумли касалликларнинг таъсири натижасида келиб чиқадиган 
олигофрениянинг формалари киритилади. Она организмининг алкогол
кимёвий модцалар, шунингдек, баъзи дори-дармонлар (антибиотиклар, 
сульфаниламидлар, барбитуратлар, хинин, гормонлар ва хоказо) билан 
заҳарланиши хам олигофрениянинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Радиактив 
ва рентгендан нурланиш ҳам ҳомилага ва ота-оналарнинг ҳужайраларига 
патоген тарзда таъсир кўрсатади. Онадаги турли эндокрин касалликлар хам 
(диабет, қалкон, безларининг, гипофизнинг жароҳатлари) патоген роль 
ўйнайди. Ҳомиладорликдаги токсикозлар, витаминлар мувозанатининг 
бузилиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Онадаги юрак-томир тизимидаги, ўпкадаги, жигар ва буйраклардаги 
сурункали етишмовчиликлар хомиланинг патологиясига олиб келади. Она ва 
ҳомила қонларининг резус-омил бўйича бир-бирига тўгри келмаслиги хам 
салбий оқибатларга олиб келади.
Тугилишдан олдин ҳомилада кислороднинг узок в акт етишмаслиги 
(гипоксия) миянинг шаклланишга таъсир кўрсатади.
Ҳомиланинг зарарланишида таъсирнинг вақги хам мухим ахамият касб 
этади. Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи жуда хавфли бўлиб, бу вақгда 
организмнинг мухим томонлари миянинг шаклланиши юз беради.
Олигофрениянинг экзоген шаклларига марказий нерв системасининг 
илк ривожланиш даврида (1,5-2 ёшгача) инфекциялар, интоксикациялар ва 
жарохатлар 
натижасидаги 
зарарланишлар 
билан 
богланган 
психик 
етишмовчиликларнинг 
вариантлари 
хам 
киритилади. 
Бу 
холларда 
нейроинфекциялар орқали юқтирилган турли этиологиядаги менингит, 
энцефалит, менингоэнцефалитлар, огир кечадиган соматик касалликлар 
(қизамиқ, скарлатина, паротит, дизентерия ва хоказо), нерв системасининг 
ингоксикацияси (поствакцинал энцефалит) олигофрениянинг юзага келиш ига 
сабаб бўлади. Постнатал мия жарохатларига хам алохида эътибор бериш 
лозим. Бундай жарохэтларнинг патогенезида гидроцефалия катта ўрин 
эгаллайди.
Этиологияси 
бўйича 
аралаш 
(эндоген-экзоген) 
бўлган 
олигофренияларнинг келиб чиқиши кўпинча аниқ бўлмайди. Бунда кўпинча 
ирсий омилларнинг таъсири катта деб кўрсатилса хам, олигофрениянинг бу 
шакли экзоген таъсирлар натижасида хам келиб чикиши мумкин. 
Краниостеноз, 
микроцефалия, 
гидроцефал иянинг 
баъзи 
формалари, 
кретинизм киради.
Олигофрения 
интеллектуал 
етишмовчиликнинг 
намоён 
бўлиш 
даражасига кўра уч даражага ажратилади: дебиллик, имбециллик ва идиотия.


Дебил лик - олигофрениянинг энг енгил даражаси бўлиб, ёрдамчи 
мактабга болаларни саралаш вактларида асосан шу болалар билан иш олиб 
борилади. Ёрдамчи мактаб ўкувчиларининг асосий континентини ҳам дебил 
болалар ташкил эпгади.
Имбециллик - дебил даражадан бирмунча оғирроқ даражадир. Ақлий 
нуқсоннинг 
имбециллик 
даражасида 
олигофрениянинг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари намоён бўлиши бирмунча яққол кўринади. Биринчи навбатда, 
бу яққол ҳолатларда умумлаштира олмаслик, хатто оддий тушунчаларни 
ҳосил қила олмаслиги билан ажралиб туради. Имбецил болаларнинг 
мантиқий фикрлаш жараёнлари жуда паст даражада булади. Ўкиган 
материалнинг мазмунини илғаб ололмайдилар, ёрдамчи саволлар орқалигина 
қисман мазмунини тушунишлари мумкин.
Идиотлик-олигофрениянинг 
энг 
огир 
даражаси 
бўлиб, 
улар 
идрокларида қўпол рнвожланмаганлик кўринади. Атроф-муҳит билан 
муносабати мос бўлмайди. Уз шахсини аник билмайди. Уларнинг тафаккури 
деярли йўқ.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish