Ўрта даражадаги акли заиф болалар нутқи одатда бир неча сўзлардан
(асосан, алоҳида предметларнинг номларидан) иборат бўлади.
Енгил даражадаги олигофрен болалар нутқининг грамматик курил иши
уларнинг умумий нутқий ривожланиш даражасига мос бўлади. Улар содда,
йиғиқ гаплардан фойдаланадилар.
Психик ривожланиши сустлашган болаларда ҳам нутқ қурилишининг
шаклланиши орқада колади. ПРС болалар фаол нутқца равиш, аникловчи,
тудцирувчилардан жуда кам фойдаланадилар.
Заиф эшитувчи болалар нутқининг грамматик қурилиши хам бузилган
бўлади. Болалар фойдаланадиган жумлалар агфамматик характерга эга. Г ап
тузишда улар у ёки бу қисмларни ташлаб кетадилар. Келиш ик кўшимчалар,
суффикс л ар дан фойдаланишда характерли хатоларга йўл қўядилар.
Мотор алалик болалар ўз фикрларини баён килишда синггактик ва
морфологик даражадаги қийинчиликларга учрайдилар. Улар ишлатадиган
гаплар одатда қисқа, элементар, стереотип бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |