Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
 


197 
III-ШЎЪБА.
ТАЪЛИМДА ПСИХОЛОГИЯНИНГ ЎРНИ
(РОЛЬ ПСИХОЛОГИИ В ОБРАЗОВАНИЕ)
 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИ БИЛИМЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШДА 
ПСИХИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЎРНИ
 
Л.С.Бекназарова., 
ҚарДУ пс.ф.н доцент 
 
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ёшларни ҳар томонлама камол 
топтириш, ижобий шахсий сифатларнинг ривожланиши ва шаклланиши 
уларнинг таълим жараёнида олаётган билим салоҳиятини ошириш асосида 
шаклланади.
Таълим икки томонлама характерга эга бўлиб, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида амалга оширилади. 
Таълимнинг муваффақияти, биринчидан ўқитувчи билан ўқувчилар 
жамоасининг ҳамкорлигидаги фаолиятини фаол тарзда ўтишига, иккинчидан, 
нималардан сабоқ беришга, ким томонидан ташкил қилишга, уни қандай 
методлар билан амалга оширишга ва кимларни ўқитишга кўп жиҳатдан 
боғлиқдир. 
Шунинг учун ҳам таълим-тарбия муассасаларининг зиммасида шахсни 
шакллантиришда унинг индивидуал хусусиятлари, руҳий ҳолатлари, билиш 
жараёнларини инобатга олган ҳолда етук инсонларга хос даражада 
ривожланиши учун барча шароит ва имкониятларни яратишдек масъулиятли 
вазифа туради. 
Педагогик психологияда таълим бериш билан бир қаторда ўзлаштириш 
тушунчаси ҳам қўлланилади. Ўзлаштириш жараёни инсон фаолиятининг 
ажралмас қисми бўлиб педагогик психологик таъсирлар ўқувчилар онгида қай 
йўсинда тасаввур образлари, фикр ва мулоҳазалар бўлаётганлиги, амалий 
фаолиятларида қандай шаклда акс этаётганлиги, психик ўсишга, илмий 
дунёқараш ва эътиқодларни эгаллашга ёрдам бераётганлигини акс эттирувчи 
мураккаб жараён ҳисобланади. Шунга асосланиб, таълим тизимида 
ўқитувчининг ўқувчилар гуруҳи билан ишлашнинг бугунги кун тимсоли 
ўқитиш жараёнини ташкил этилиши, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижтимоий-
психологик қиёфасини таснифлаш, уларнинг муносабатларидаги психологик 
муаммолар, биргаликда ишлаш фаолияти, турли вазиятларга уларнинг 
тайёрлиги, бир-бирларини шахс сифатида қабул қилиши, ўқитувчининг ўзаро 
муносабатлардаги касбий билимдонлиги, ўз мавқеи, ахборотлар тизимини 
қабул қилишда индивидуал ва гуруҳий ёндашувлари, ўқитиш жараёнида 
замонавий педагогик усулларни қўллаш орқали ўқувчилар гуруҳи билан 
ишлашнинг ижтимоий-психологик кўринишларини тизимли ташкил этиш ва 
юқори сифатга эришишни таъминлашга қаратилади. 
В.М.Каримова ўз тадқиқотларида ўқув-тарбия фаолияти самарали 
бўлиши учун сабоқ олувчилар эркинлигини ошириш, мустақил ва ижодий 
фикрлашлари учун зарур психологик имкониятларни ишга солиш лозимлигини 
таъкидлайди. Муаллиф ўқувчи ва ўқувчиларда мустақил фикр юритиш малака 
ва кўникмаларини ҳосил қилиш учун, аввало, ўқитувчи-ўқувчи, ўқувчи-


198 
ўқитувчи ўзаро муносабатларини тубдан ўзгартириш, билим олувчи шахсни 
таълим жараёнининг фаол субъектига айлантириш лозимлигини кўрсатади. 
Буни мақсадга мувофиқ амалга оширишнинг бир қатор психологик шартлари ва 
омилларига эътибор қаратиш билан эришиш лозимлигини таъкидлайди. 
Билимларни ўзлаштиришнинг муҳим томонларидан бири ўқув 
материалини тушунишдан иборат бўлиб, уларнинг ўзоро боғлиқлиги, 
предметлараро алоқаси, муайян соҳаларга ва тизимларга тааллуқлигини англаш 
босқичига кўтарилади. Талаба ўрганилаётган материалларни ўтилган мавзулар 
билан мураккаб ички боғланишга эга эканлигини, қонуният таърифини, сабаб-
оқибат муносабатлари келиб чиқишини тушуниш имкониятига эга бўлмоғи 
зарур. Бу нарсаларни оддий идрок қилиш ёки кузатиш орқали англаб бўлмайди. 
Шунинг учун у фикрлаш, мулоҳаза юритиш, ижодий изланиш, яъни тафаккур 
қудрати билан аниқланади. 
Билимларни аниқлаш ва уларни мустақил ўзлаштириш жараёнида фикр 
юритиш операцияларидан унумли фойдаланмоғи даркор. Масалан: матнни 
таҳлил ва синтез қилиш, таққослаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва 
ҳоказо. Таҳлил нарса ва ҳодисаларни фикран таркибий қисмларга ажратишдан 
иборат бўлиб, унда бутуннинг бўлакларга нисбатан муносабати аниқланади. 
Синтез эса, аксинча, фикр объекти бўлган нарса ва ҳодисаларнинг таркибий 
қисмларини фикран бир бутун қилиб қўшишдир. 
Ўқув материалини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш учун 
хотиранинг бир неча хил воситаларидан фойдаланилади. Дастлаб билимлар, 
ахборотлар талаба онгига ассоциатив йўл билан боради. Жумладан, 
ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро ўхшашлиги, ёндошлиги, қарама-
қаршилиги мавжуд бўлганлиги сабабли улар егилроқ ўзлаштирилади. Баъзан 
қонун ва қоидалар маъносига тушунмай, механик равишда ёд олинади. Лекин, 
бундай материаллар эсда пухта сақланмайди. Шунинг учун ўқув материаллари 
моҳиятини имкони борича мантиқий йўл билан эсда олиб қолиш кутилган 
самараларни беради. Айниқса, эсда олиб қолишнинг омилкор усулларидан 
фойдаланиш ўзлаштириш сифатини оширади. Чунончи, маъносига кўра 
матндаги сўзларни, ибораларни фикран гуруҳлаштириш, матндан таянч 
нуқталарини топиш, матн буйича режа тузиш, ўтилган мавзуларни идрок 
қилган ҳолда янги мавзуни такрорлашнинг аҳамияти нихоятда каттадир. 
Ўзлаштириш жараёнидаги самарадорлик кўп жиҳатдан талабаларга 
бериладиган установкаларга яъни уларнинг руҳан шу нарсани қабул қилишга 
тайёргарлиги, яққол кўрсатмалар берилиши, инсон ўзини-ўзи йўналтириш 
жараёнига боғлиқдир. Одатда уларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 
узоқ ёки қисқа муддат эсда сақлашга, аниқ эсга туширишга, эркин фикр 
юритишга мўлжалланган кўринишларга ажратиш мумкин. 
Билиш жараёнининг барқарорлиги, мазмундорлиги ва тартиблилиги 
бевосита диққатга боғлиқдир. Диққат пассив, кучсиз бўлган вақтда билиш 
жараёни секинлашади ёки тормозлашади. Талабаларнинг диққати узоқ вақт 
давомида муайян вазифага қаратилгандагина билиш жараёни амалга ошади.
Ихтиёрсиз диққат таълим жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Лекин, 


199 
ўқитишда диққатнинг фақат мана шу турига асосланиб иш кўриш мақсадга 
мувофиқ эмас. Маълумки, ўта қизиқарли маърузалар, машғулотлар 
талабаларнинг фикр юритишига, қийинчиликларни енгишига салбий таъсир 
қилади. Сабоқ бериш жараёнида кўпроқ ихтиёрий диққатга таяниш яхши 
натижа беради. Чунки, иродавий диққат билан эмоционал қизиқишнинг 
бирлашуви диққатни шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, иродавий диққатдан узоқ 
фурсат фойдаланиш унинг чалғишига олиб келади. Бинобарин, машғулотларда 
диққатнинг ҳар қайси туридан фойдаланиш зарур. Айниқса, бу ўринда 
ихтиёрийдан кейинги автоматлашган диққат тури алоҳида аҳамиятга эга.
Таълим жараёнида қизиқишнинг роли ғоят муҳим. Чунки қизиқишлар 
талабаларнинг ўқишга нисбатан муносабатини, ўқув предметларининг 
мазмунига кўра мойиллик кучини акс эттиради. Мойиллик кучи уларда юзага 
келган билимга нисбатан эхтиёжларига жавоб реакциясини билдиради; 
билишга чанқоқлик ҳисларини қондириш воситаларини излаб топишга йўл 
очади. Қизиқишлар, одатда, бевосита ва бавосита, беқарор ва бақарор, кенг ва 
тор, умумий ва махсус турларга бўлинади. У синчковлик, билишга қизиқиш, 
турғун қизиқиш босқичларини босиб ўтади. Қисқа муддатли синчковликка эга 
бўлган талабалар машғулотда олган билимларни оддийгина идрок қилиш билан 
кифояланиб, ички моҳиятни очиб беришга уринмайдилар. Қизиқишликка эга 
бўлганлар - предмет, воқеа ва ҳодисаларни ўзаро жамлаб умумий хулоса 
чиқаришга ҳаракат қиладилар.
Лекин бундай ҳааркатларни амалга оширишда чуқур мазмунга эга 
эмаслиги намоён бўлади. Билишга қизиқиш пайдо бўлган талабалар 
ўзлаштирилган билимларни амалиётга тадбиқ қилишга интиладилар. Уларнинг 
интилишлари барқарор характер касб этиб, нарса ва ҳодисалар моҳиятини 
англаб олишга қаратилгандир. Турғун қизиқишни эгаллаган талабаларга 
билимларни амалиётга тадбиқ қилишдан, мақсадни аниқ ёритишдан ташқари 
барча нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро муносабатларини тушунтириб беришда 
ҳамма вақт ижобий муносабат, ижодий ёндошиш характерлидир. Уларда 
ташаббускорлик, ижодий изланиш, тиришқоқлик каби шахс сифатлари 
мажмуидир. 
Ўзлаштиришнинг самарадорлиги талабаларнинг иродавий зўр бериш, 
маънавий эхтиёжи ва англашилган ўқув мотивига бевосита боғлиқ. Шундай 
экан, уларни қийинчиликларни енгишга, айрим пайтда дуч келадиган 
муваффақиятсизликлар олдида довдираб қолмасдан, балки уларни ўз-ўзини 
бошқаришга буйруқ беришга ўргатиш айни муддаодир. Бунинг учун уларда 
қийинчиликларни енга олиш ўқувини, ўз-ўзини қўлга олиш фазилатини 
шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-
ўзини такомиллаштириш, ички имкониятини руёбга чиқаришга хизмат қилувчи 
психологик тренинглардан унумли фойдаланиш йўл-йўриқларини ўқувчиларга 
таништириш ўқитувчининг касбий бурчи ҳисобланади. 
Бунинг учун замонавий ўқитувчи таълим сифатини муваффақиятли 
бўлишини таъминлашда психологик билимларни пухта эгаллаши ва ўқувчилар 


200 
билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда ижтимоий-психологик 
механизмлардан фойдаланишни билиши зарурдир.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish