Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТДА АГРЕССИВ ХУЛҚ НАМОЁН



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТДА АГРЕССИВ ХУЛҚ НАМОЁН 
ЭТИЛИШИНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА 
 
Н.Р.Хасанова., 
ЎзДЖТСУ катта ўқитувчиси
 
Инсон жамият аъзоси, унинг маҳсулидир. Инсон доимо бошқа одамлар 
билан ўзаро муносабатда ва таъсирда бўлгандагина мавжуддир. Демак, инсон 
бўлиш учун шахсдаги биологик хулқ дастури етарли эмас. Ушбу дастур жамият 
маданияти унсурлари билан тўлдирилади ва инсон жамият аъзосига айланади. 
Жамият томонидан берилган маданиятни ўз қалбига тўла сингдирган комил 
инсон жамият тараққиётига юксак ҳисса қўшади. Бизнинг жамиятимизда ҳам 
миллий маънавиятимиз ва маданиятимизга таянган ҳолда комил инсонни вояга 
етказиш асосий мақсад ҳисобланади.
Биринчи президентимиз таъкидлаганларидек, “Маънавият – 
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички 
дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, 
виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг 
мезонидир”
43

Маънавият инсонни руҳан поклайди. Маънавиятли инсон ўзини одоб-
ахлоқли хулқ эгаси сифатида намоён этади. Турли ёт ғоялар таъсирига 
берилмаслик, жамиятда хулқий оғишнинг олдини олишда инсоннинг мақсадга 
мувофиқ хулқи асосий ўрин эгаллайди. 
Инсоннинг жамиятда фаолият юритиши, одамлар билан ўзаро муносабат 
олиб бориши, борлиқни англаши, кузатишида унинг хулқи намоён бўлади. 
Хулқ деганда, ташқи фаоллик шаклига эга бўлган, шахснинг ички фаоллиги ва 
43
Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008, 19-бет. 


215 
индивидуал хусусиятлари орқали теварак-атроф билан ўзаро муносабат қилиш 
жараёни тушунилади
44
. Хулқ ўзида шахснинг ижтимоийлашишни, жамиятга 
қўшилишни 
акс 
эттиради. 
Ижтимоийлашиш 
шахснинг 
индивидуал 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда ижтимоий муҳитга, жамиятга мослашиш, 
адаптацияланишни белгилайди. Жамият тартиб - қоидаларига ифодали равишда 
риоя этмаслик шахснинг ижтимоий дезадаптацияланишига олиб келади. 
Ижтимоий дезадаптация – бу ижтимоий меъёрларни қабул қилиш ва бажариш 
қобилияти пастлиги, бажаришни хоҳламаслик, қила олмаслик ҳолатида намоён 
бўлади. Ижтимоий адаптация шахс ҳаётнинг муҳим белгиси бўлиб, унга 
жавобан пайдо бўлувчи эмоциялар ички ва ташқи хатти-ҳаракат, фаолият 
мобилизациясини, ижтимоий дезадаптция эса аксинча унинг тормозланишини 
таъминлайди.
Кундалик ҳаётда инсонлар кўпинча ўз хулқларини ҳимояланиш ёки 
агрессив ҳолатида намоён этишади. Агрессия – лотинча “аggression” - тажовуз 
сўзидан олинган бўлиб, жамиятда ўрнатилган ахлоқий меъёрларга, 
инсонларнинг яшаши тартибига қарши борувчи, жонли мавжудот ёки жонсиз 
буюмга тажовуз қилиш йўли билан зиён етказувчи, одамларга жисмоний зарар 
ёки психологик нохушлик (салбий кечинма, танглик ҳолати, қўрқув, тушкунлик 
ва б.) келтирувчи мотивлашган деструктив хулқ 
45
.
Агрессив хулқ турли салбий жисмоний ва психик кўринишдаги стресс, 
фрустрация ва шунга ўхшаш ҳолатларни келтирувчи вазиятларга муносабат 
билдириш шаклидир. Агрессив хулқ ҳақиқатда ёки тасаввурда ўзига 
бошқаларни зўрлаш йўли билан бўйсундириш хоҳишини намоён этади. 
Агрессиянинг яширин шакли кимгадир зиён етказиш учун муносабатдан 
қочиш, ҳаракатсизлик ёки ўзига зиён етказиш каби кечади. 
Ёшларда агрессив хулқ шаклланмаслигида авваламбор оиланинг ўрни 
муҳим ҳисобланади. Ўғил болаларда агрессив ва антиижтимоий хулқ 
шаклланишида ота билан ижобий муносабат ўрната олмаслик асосий омил 
вазифасини бажаради 
46
.
Агрессив хулққа шахснинг фрустрацияга чидамлилик қобилияти ҳам 
таъсир этади. Инсон ўз фаолиятини режали равишда амалга оширишга ҳаракат 
қилади. Агар унинг тузган режаси амалга ошмаса одамда 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish