Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БОЛАЛАРНИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БОЛАЛАРНИ 
МАКТАБГА ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШДА ЗАМОНАВИЙ 
ЁНДОШУВЛАР 
 
Г.А.Халбаева., 
СамДУ ўқитувчиси
Ў.Михлибоев.,
СамДУ талабаси
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги 
“Мактабгача таълим тизимини бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПФ-5198 – сон фармонида таъкидлаганидек, 
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғин 
ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғом ва баркамол бола шахсини тайёрлаш ва 
мактабга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фармонга мувофиқ 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш моддий-техник базасини 
мустахкамлаш, мактабгача таълим муассасаларини тармоғини кенгайтириш, 
малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига 
тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш таълим тарбия жараёнига замонавий 
дастур ва технологияларни татбик этиш, болаларни хар томонлама 
интеллектуал ахлокий эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт – 
шароитлар яратишдан иборат.
Дастурнинг асосий вазифалари сифатида илгор хорижий тажрибаларни 
хисобга олган холда болаларни интеллектуал ахлокий эстетик ва жисмоний 
ривожлантириш шароитларини яратиш белгиланган. Мактабгача таълимга 
қўйиладиган давлат талаблари мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача 
таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, 
кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда мактаб таълимига тайёрлаш 
каби талабларини белгилайди. Болаларнинг билим, кўникма ва малакалари, 
уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ҳамда мактаб таълимига тайёргарлик 
даражалари давлат талабларда назарда тутилган машғулот ва фаолиятларни 
ўтказиш жараёнида индикаторларнинг бажарилишини кузатиш, ўрганиш, 
таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали аниқланади.
Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш вазифалари эса шахсни 
тарбиялаш мақсадлари асосида уларнинг ёшига ва хусусиятларига қараб 
белгиланади. Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсини ҳар томонлама камол 
топтириш жисмоний, ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия мажмуасидан 
иборатдир. Машғулот тарбиячи раҳбарлигида ўтказилади, тарбиячи 
машғулотларда болаларни янги билимлардан хабардор қилади, болалар эгаллаб 
олган билимларини эса аниқлаб мустаҳкамлайди. Болаларнинг амалий 
машғулотларини ташкил этади. Ўқув материалининг мазмуни аста-секин 
мураккаблаштирилиб борилади. Демак, машғулот болаларни мактабга 
тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Машғулот орқали болалар ўқув малакасини 
эгалла болиб, ўз-ўзини яхши ташкил этадиган бўлиб қоладилар.
Уларда барқарор диққат, иродани, диққатни жалб эта олиш каби 
қобилиятлар ривожланади. Айниқса, болаларга билим беришни жамоа усулида 
олиб бориш катта аҳамиятга биргаликдаги фаолиятда болалар бир-бирларига 


212 
фаол таъсир этишади, ўз ташаббуси, топағонлигини намоён қилиш имконияти 
туғилади. Болалар ишига зўр беришни талаб этувчи вазифа қўйилганда 
биргаликда қайғуришади, жамоатчилик ҳисси шаклланади. Экскурсиялар, раcм 
қирқиб ёпиштириш, кўриш-ясаш ишларини биргаликда бажариш, умумий рақс 
ўйинларини ижро этиш, бадиий асарларни эшитиш, ўқишда пайдо бўлган 
биргаликдаги кечинмалар болаларнинг бирлашган дўстона жамоасини 
яратишга ёрдам беради, бирга ишлаш, яшашга ўргатади. 
Бугунги кунда педагогик технологиянинг марказий муаммоси бола 
шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан 
иборат. Ўйин технологияси ҳам ўйин методидан ўзининг аниқ мақсади, амалга 
ошириш керак бўлган жараёнларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва ўзаро 
боғлиқлиги, олдиндан белгиланган натижаларга эришиш кафолати билан фарқ 
қилади. 
Педагогик ижрочилик ўйинларини бола уч ёшдан бошлаб ўзлаштира 
бошлайди. Шу ёшга келиб бола одамлар ўртасидаги муносабатлар билан 
таниша бошлайди, ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларини ажрата 
бошлайди, ўзида ички кечинмаларни сеза бошлайди. Уларга муносабат 
билдиради. Мактабгача ёшда болалар ўйин фаолиятини ўзлаштира бориб 
ижтимоий қадрли ва ижтимоий баҳоланувчи фаолиятга тайёрлана 
бошлайдилар. Мактабгача таълим тизимида қўлланиладиган педагогик 
ўйинларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
1. Болалар кайфиятини кўтарувчи. 
2. Ҳамкорликка чорловчи. 
3. Болаларни ўзлигини намоён этишга чорловчи. 
4. Болаларда ўзига ишонч ҳиссини шакллантирувчи, жисмоний ва 
интеллектуал муаммоларни йўқотишга қаратилган. 
5. Мактабгача болалар хатти-ҳаракатидаги чекланишларни тавсифловчи. 
6. Болалар шахси сруктурасига ижобий коррекциялар берувчи. 
7. Миллатлараро бағрикенгликни шакллантирувчи. 
8. Болаларда ижтимоий, жамоавий муносабатларни шакллантирувчи 
ўйинлар. 
Мактабгача таълимда ривожлантирувчи педагогик ўйинларни ўқув тарбия 
жараёнида қўллаш қуйидаги ўзига хос характерга эга бўлади.
Биринчидан, ривожлантирувчи педагогик ўйинлар махсус топшириқлар 
мажмуасидан иборат бўлади.
Иккинчидан, ўйин фаолиятидаги топшириқлар рангли кублар, ғиштчалар, 
квадратлар, пластилин, картон қоғозлар, конструктор-механик мажмуаларида 
турли расм ва жимжимадор предметлар воситасида амалга оширилади.
Учинчидан, топшириқлар мустақил бажарилишини таъминлаш мақсадида 
уларни осондан қийинга томон, аниқ вақт оралиғида сифатли бажарилишини 
таъминлаш даркор. Мактабгача таълим муассасаларида интерфаол ўйинлардан 
фойдаланиш ижобий натижаларга олиб келади. Бу ўйинлар жараёнида бола 
пассив объектдан фаол субъектга айланади. Тарбиячининг асосий вазифаси эса 
ўйинни ташкил этиш, болалар ижодига шароит яратишдан иборат. 


213 
Интерфаол ўйинлар жараёнида бола мустақил фикрини тўғри баён этишга, 
бошқаларни тинглашга ўрганади, бошқача қилиб айтганда интерфаол ўйинлар 
орқали келажакда ҳар бир бола учун зарур бўлган ижобий сифатлар 
шакллантирилади. Интерфаол ўйинларни самарали ўтказиш учун қуйидаги 
қоидаларга эътибор бериш лозим: 
1. Машғулот олдидан болалар ўйин қоидалари ва мазмунини қай даражада 
тушунганликларини аниқлаш.
2. 
Болаларнинг 
ёш 
хусусиятлари 
ва 
бир-бирларига 
бўлган 
муносабатларини ҳисобга олиш.
3. Ҳар бир боланинг қобилияти ва психологик хусусиятларини эътиборга 
олиш.
4. Ўйин жараёнида болаларга қизиқ бўлган материаллардан фойдаланиш. 
5. Диққат ва эътиборни жалб этадиган услубларни излаб топиш.
6. Болаларга ролларни тўғри тақсимлаш.
7. Ўйиндан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлигини билиш.
8. Ўйиннинг асосий босқичлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва 
натижаларини таҳлил қилиш. 
Педагогик нуқтаи назардан тўғри ташкил этилган ўйин боланинг ахлоқий, 
иродавий хусусиятларини шакллантириш билан бирга унда билим олишга, 
атрофдаги олам сирларини очишга қизиқиш уйғотади. Шунинг учун мактабгача 
таълим муассасаларида ўйин технологияларидан кенг фойдаланиш керак. 
Ўйинлар технологияси тушунчаси педагогик технологиянинг таркибий 
қисмидир. Ўйин технологияси анъанавий таълимдаги ўйин методидан ўзининг 
аниқ мақсади, амалга ошириш керак бўлган жараёнларнинг мантиқий кетма-
кетлиги ва ўзаро боғлиқлиги, олдиндан белгиланган натижаларга эришиш 
кафолати билан фарқ қилади. 
Буюк Британияда одатда таълим бериш ўрганилаётган предмет ёки 
ўқитувчига эмас балки болага йўналтирилади. Бундай ёндашув инглиз таълими 
тарихига асосланиб унинг ривожланишига Руссо, Фребел, Монтессори таъсир 
кўрсатганлар. Улар боланинг индивидуаллигини ривожлантириш ва 
мустақиллигини ҳимоя қилиш керак деб ҳисоблайдилар. Мактабгача 
тарбиянинг асосий мақсадлари: ҳар бир боланинг эҳтиёжи ва унинг 
манфаатларини қондириш, болалар ўртасидаги фарқни ҳурмат қилиш. Бунда 
бола ўқиш учун ички интилишга эга, қизиқувчан ва табиатан серғайрат, деб 
тахмин қилинади. Ўқитиш боланинг ўзи таклиф қилган ўйини давомида олиб 
борилиши керак. Устознинг асосий вазифаси болага уқтириш йўли билан эмас, 
балки ўйинни қўллаб туриш, унга тадқиқот ўтказиш учун турли материаллар 
тақдим этишдан иборатдир. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни 
мактабга тайёрлашда ёзиш ва ўқишдан ташқари қўшиқ куйлаш, шеър айтиш, 
рақсга тушиш ўргатилади, энг кичик ёшдагилар эса энг майда моторика 
машқларини бажарадилар, абстраcт фикр юритишга мўлжалланган ўйинлар 
ўйнайдилар, бир бирларига ёрдам беришда уларда ўзаро ҳамкорлик 
кўникмалари шакллантирилади. Шу билан бирга рангларни ажратиш, рақам ва 
ҳарфларни 
ўрганадилар. 
МТТларида 
тарбиячилар 
болаларнинг 
ҳам 


214 
ривожланиши, ҳам руҳий шаклланиши даражаси диагностикаси учун мазмуний 
– ролли ўйинлар, расм чизиш ва нарсалар ясаш жуда фойдали усул деб 
ҳисоблайдилар. АҚШда болалар тарбиясининг асосий жиҳатларидан бири 
болага катталардек муносабатда бўлиш ҳисобланади. Бола шахс ва унга қулоқ 
тутиш ва фикрини ҳурмат қилиш лозим. Албатта уни йўналтириб туриш керак, 
лекин буйруқ тариқасида эмас нима яхши- ю, нима ёмон эканлигини 
тушунтириш орқали.
Машғулот болалар боғчасида болаларга таълим беришнинг асосий 
шаклидир. Машғулот - тарбиячининг болаларни керакли билим ва 
малакалардан умумий ҳолда хабардор қилишидир. Тарбиячи болаларга таълим 
беришни кун давомида амалга оширади: уларнинг билимларини бойитади, 
маданий, гигиеник, хулқ маданияти, нутқи, саноқ-ҳисоб, ҳаракатлари каби 
турли-туман малака ва кўникмаларини шакллантириб боради.
Хулоса тариқасида айтиш жоизки, ҳорижий мамлакатларнинг мактабгача 
таълим тизимларини ўрганиш уларнинг илғор тажрибасини таҳлил этиш ва 
республикамиз шароитига мослаштириш бўйича аниқ чора тадбирларни ишлаб 
чиқиш мамлакатимиз мактабгача таълим тизимини такомиллаштириб, 
замонавийлаштиришга имкон яратилади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish