Домкрат рамаларни юқорисида гидравлик ёки электрик домкратлар
маҳкамланган бўлиб, улар ёрдамида домкрат стерженлари бўйлаб қолипнинг
барча элементлари бир вақтда баробар кўтарилади.
Домкратли рамаларга ва юқори қатор тўсинларига ички томондан ишчи
тўшама таянади, унда ишчилар ҳаракатланади, бундан ташқари ишларни
бажариш ускуна-жиҳозлари, ашёлар ва тўсиқли ташқи тўшама ҳам
жойлашган. Шунингдек, қолипнинг ташқи ва
ички томонидан домкратли
рамаларига ва ишчи тўшамага занжирли илмоқ билан сўрилар осилган бўлиб,
унда ишчилар ҳаракатланиб, бетонлашдаги нуқсонларни бартараф этиш,
туйнук ҳосил қилгичлар ва қўйма деталларни ва бўшлиқ ҳосил қилувчиларни
олиб ташлаш каби ишларни бажарадилар.
Насос-тақсимлаш станциялари ерда жойлашиши мумкин, бироқ иш
зонасига яқин бўлган ишчи тўшамасида жойлаштирилса янаям мақсадга
мувофиқ. Ишчи тўшама бўйича ҳар бир домкратни насос станциясига уловчи
гидроразводкалар тизими ётқизиб чиқилади. Домкратларнинг юк
кўтарувчанлиги 6…10т, оғирлиги 15...21кг бўлиб, қурилиш
объектида бир
вақтнинг ўзида 160...200 тагача домкратлар ишлаши мумкин.
Аксарият домкрат рамаларининг конструктив ечими икки устунли,
лекин деворлар ўзаро кесишган ва бириккан жойларида мос равишда тўртта ва
учта устунли конструктив ечимли рамалар қўлланилади. (23.2в-расм).
Айрим ҳоллардагина қолип битта материалдан (металл ёки тахта)
тайёрланади, одатда, улар металл-тахтали бўлади. Бундай ҳолларда, тўсин ва
тўшамалар тахтадан бажарилиб, қолган конструкциялар металлдан қилинади.
Бир хил турдаги ўнта ва ундан ортиқ биноларни барпо этиш лозим бўлса
қопламалаш (қолип шчитларининг ички юзасини) кўпинча бундай қолипда,
металл листлардан қилинади. Агар иш ҳажми камроқ бўлса, қопламалаш
парчинланган тахталардан қилинади.
Шчитларни конструкцияси бўйича қолиплар йирик шчитли ва майда
шчитлиларга бўлинади. Кейингиси анча универсалроқ, аммо унинг монтаж ва
демонтаж ишларига кўп меҳнат сарф бўлади. Майда шчитлардан
фойдаланганда, улар бириктирилиб йириклаштирилади. Йирик ўлчамли
шчитларда тўсин шчитни конструкцияси таркибида бўлади. Шчитларнинг
ясси-текис ва эгри чизиқли қилиб ясалиши,
бино фасадларини меъморий
жиҳатидан турлича бўлишига имкон беради.
Қолип шчитларининг баландлиги одатда 1,1...1,2м бўлади. Шчитлар
пастга қараб конуссимон кенгайган ҳолатда бўлади. Шунингдек, қолип
шчитлари юқори қисмлари орасидаги масофа, қолип
шчитларининг пастки
қисмлари орасидаги масофадан 10…12мм га кичик бўлади. Қолипни яхши
силжиши учун бетонлашдан олдин қолипнинг ички юзаси соляр мойи билан
мойланади.
Бетонланаётган конструкция деворининг қалинлиги ҳисоб бўйича
аниқланади, бироқ камида 12 см бўлиши зарур. Ишни шундай маромда ва
кўтариш тезлигида ташкил этиш керакки, қолипни кўтариш жараёнида
ишқаланиш кучлари таъсирида бетон ажралиб кетмаслиги лозим.
Қолипларни кўтаришда дастаки, гидравлик ва электрик домкратлар
қўлланилади. Энг ноқулай дастаки винтли домкратлардир.
Унинг ишлаш
хусусияти шундаки, домкратни “салт юриши”да домкратли рамадан
тушадиган барча кучланишлар ва унга туташ қолипларнинг оғирлигиёнидаги
қаторда жойлашган домкратларга узатилади, қайсиким, янги ярусга улар
навбатма-навбат кўтарилади. Шунинг эвазига иш суст боради.
Дастаки винтли домкратлардан фойдаланилганда домкрат стерженлари
конструкциянинг ўзида қолади, у эса ҳисобга олинмаган қўшимча
арматуралангандек
хизматни бажариб, ҳажми жиҳатидан жами сарфланган
арматуранинг 20%га қадарини ташкил этади. Электрик ва гидравлик
домкратлардан фойдаланилганда домкрат стерженларининг бетон билан
ёпишишини
бартараф этиш учун, домкратнинг тагига узунлиги 1,2м гача
бўлган махсус бетон каналча ҳосил қилувчи қувурча уланади, натижада
домкрат стерженлари бетонга ёпишмасдан эркин жойлашади, сўнгра
бетонлаш ишлари тугагач, қувурча олиб ташланади.
Сирғанувчи қолиплар бир вақтнинг ўзида ҳаракатга келтириладиган
битта пультдан бошқариладиган насос-тақсимлагич
станцияларига уланган
гидродомкратлар ёрдамида бир зайлда кўтарилади. Гидравлик домкрат ишчи
цилиндр, юқориги ва пастки қисиб қўядиган қурилмалардан ташкил топган(4-
расм).
Қисадиган қурилма ўткирланган конуссимон обойма (ҳалқа) ва
домкрат стерженини текис қисадиган олтита понасимон тишли
вкладишлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: