шчитларни алоҳида ажратиб олишини кафолатлайдиган махсус механик
домкратлар билан таъминланади. Блок-форма конструкцияси етарли даражада
бикир, бунинг сабаби унда махсус қирраларнинг мавжудлиги ва алоҳида
шчитларининг ишончли фиксация-қайд қилинганлигидир.
Пойдеворнинг катта массивли конструкцияларини барпо этишда қайта
тўғриланадиган ёки ажратиладиган блок-формалардан фойдаланилади. (5-
расм). Ажратиладиган формалар бурчакларида билан бирлаштирилган тўртта
бикир панеллардан ясалган бўлиб, улар, қайсиким қулфлар(зулфинлар)
панелларни ажратмасдан шарнирларда бир-бирига
нисбатан силжишига
имкон беради. блокнинг қарама-қарши шчитларининг ҳар бир томонига
иккитадан ўрнатилади. Қулфлар(зулфинлар) ричаг ёрдамида очилади.
Поғонасимон пойдеворларни бетонлашда қолипли формалар
қўлланилади, металл қолип бутун пойдеворнинг бир томонини ташкил этади.
Қолипнинг тўртта йирик бир-бирига боғлиқ бўлмаган
шчитлари типовой
пойдеворларда туташув бурчакларида қаттиқ пластиналар ва поналар
ёрдамида мустаҳкам туташтирилади.
Қолипни бетондан кўчиришда ва қолип табақаларини силжитишда,
қолип барча текисликларига пайвандланган
ажратувчи мосламалардан
фойдаланилади.Олиб қўйиладиган винтли домкратлар ишлатилади.
Ажратувчи қурилмалар сони битта домкрат 0,6 м
2
қолип юзаси ҳисобидан
қабул қилинади ва пойдеворнинг поғона қисми қолип шчитлари учун
домкратлар сони камида учта бўлиши керак. Форма юзасининг юқорисидан
бошлаб винтли домкратларни бураш билан туташув (тугунлар) жойларининг
маҳкамланган қисмлари бўшаштирилади ва форма бетонланган пойдевордан
ажратиб олинади. Блокли қолиплар турар-жой ва жамоат биноларининг
устунларини барпо этишда қўлланилади. Қолип конструкцияси ташқи қаттиқ
рама кўринишли бўлиб, унга кривошип орқали қолип шчитлари устуннинг бор
бўйи бўйи баландлигида монтаж қилинган. Шчитлар каркасли конструкцияга
эга бўлиб, палубаси эса металл листдан қилинган. Қолипни бетонланган
конструкциядан ажратиб олишда шчитлар очилади ва шундан сўнг рама
кўтарила бошлайди.
Шунингдек, аккаркаса ҳолатда, қолипни туширишда
шчитлар ўзининг массаси ҳисобига бир-бирига яқинлашади ва шарнирли
ричаг механизмлар ёрдамида ишчи ҳолатига ўрнатилади.
Форманинг
вертикаллигига рамалар асосидажойлашган тўртта винтли домкратлар
ёрдамида эришилади. Бундай қолипдан фойдаланиб, кесими 40×40 см дан
60×60см гача ва баландлиги 4 м гача бўлган устунларни бетонлаш мумкин.
Блок формалардан тўлиқ ейилиб эскиргунга қадар 200...300 мартагача
фойдаланиш мумкин. Кўп ҳолларда йиғма-қайта ўрнатиладиган қолипга
қараганда уларни қўлланилиши меҳнат сарфини кескин камайиши ҳисобига
тежамлироқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: