Биноларни вертикал силжийдиган қолипларда барпо этиш Маъруза режаси



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana13.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#661441
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12-маруза Биноларни вертик силж колип барпо этиш

2.Сирпанувчи қолип. Блок-формалар

Сирғанувчи қолип кўчириладиган бўлиб, уни юқорига кўтариш 
бетонлашда танафуссиз амалга оширилади ва деворининг кўндаланг кесими 
ўзгармас ва ўзгарувчан бўлган яхлит темир-бетондан барпо этиладиган баланд 
иншоотларни барпо этишда қўлланилади. Бу қолипдан бўлган баланд 
биноларни (16...24 қават) ва эшик ва дераза ўринлари, қўйма детал ва 
элементлари кам иншоотларни қуришда фойдаланиш ўта самаралидир (2-
расм).
Буларга ҳар-хил ашёларни сақлаш жойлари, баландлиги 400м гача 
бўлган тутун мўрилари, градирнялар, баланд биноларнинг бикирлик ядроси, 
сув резервуарлари, телерадио миноралари ва бошқалар киради. Бундай 
объектларни сирғанувчи қолипда барпо этишнинг ютуғи шундаки, 
қурилишнинг жадаллиги ошади, ишларнинг меҳнат сарфи, таннархи ва 
муддати камаяди.
2-расм. Сирғанувчи қолип: 
а – доирасимон иншоот учун план; б – тўғри тўртбурчакли иншоот учун план; в – 
домкратли рамаларни вариантлари (бино деворларининг кесишган, туташган ва 
бурчагидаги тугунлар учун); 1 – ишчи тўшама; 2 – насос станцияси; 3 – прогон; 4 – тўшама; 
5 – шахта кўтаргичи; 6 – домкратли рамалар; 7 – домкрат стерженлари; 8 – бетонланадиган 
конструкция; 9 – домкратлар; 10 ва 11 – ташқи ва ички қолип шчитлари. 
Яхлит темир-бетондан барпо этилган иншоотларнинг йиғма 
конструкциялилардан фарқи шундаки, уларда туташув жойлари бўлмайди, бу 
эса бинодан фойдаланиш тавсифини яхшилайди. Сирғанувчи қолипда 
ихтиёрий меъморий кўринишдаги ва ечимдаги биноларни барпо этиш билан 
биргаликда унинг шовқиндан ҳимояланиши ҳамда иссиқлик техник ҳолати 
ҳам яхшиланади. Биноларни сейсмик районларда барпо этиш уларнинг 
ишончлилик ва зилзилабардошлик муаммолари ҳал этилади. 
Сирғанувчи қолипда яхлит уй-жойлар қуришда битта тўплам қолипдан 
фойдаланган ҳолда, уни қайта ўрнатиш йўли билан ҳар-хил режавий ечимли 
ва турли қаватли биноларни қуриш имконияти мавжуд.
Қолипдан фойдаланиш самарали бўлади, агар у кўзда тутилган бир 
қатор ёнма-ён жойлашган биноларни қуришда фойдаланилса. Агар алоҳида 
бинони барпо этиш зарурияти туғилса, бинонинг баландлиги камида 25м 
бўлсагина, бундай қолипдан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан самарали 
бўлади. 


Қолип иккита бир хил баландликка эга бўлган ўзгармас конструкцияли 
ташқи ва ички шчитлардан иборат. (3-расм).
Шчитлар конструкцияларининг ўзгармаслиги шчитларнинг ташқи ва 
ички томонидан бутун контури бўйлаб, баландлиги бўйича иккита ярусда 
жойлашган қолип тўсинлари ҳисобига таъминланади. Тўсин ўз навбатида 
зўриқишни қолипни устида бутун периметри бўйлаб жойлашган металл 
домкратларнинг рамаларига узатади ва у барча қолипнинг массасини 
диаметри 22...28 мм ва узунлиги 6 м гача бўлган домкрат стерженларига 
узатади. Стерженлар ўрнида қувурларни қўллаш ҳам мумкин, улар орасидаги 
масофа, яъни домкратлар рамалари орасидаги масофа ҳисоб-китоб билан 
аниқланиб, стерженларга таъсир қилувчи зўриқишга боғлиқ бўлиб, доиравий 
қувурларда 2 м дан ва тўғрибурчакли қувурларда 1,2…1,4 м дан ошмайди. 
Стерженларнинг юк кўтарувчанлиги, унга таъсир қилувчи барча кучланиш ва 
зўриқишлардан ортиқ бўлиши лозим. Домкрат стерженлари остидан бинонинг 
пойдеворидан чиқарилган арматура чиқиқларига электропайвандланади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish