Ишлаб чикариш харажатлари ва махсулот таннархи



Download 25,99 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi25,99 Kb.
#461329
TuriУчебники
  1   2   3   4
Bog'liq
ИШЛАБ ЧИКАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАХСУЛОТ ТАННАРХИ

Ишлаб чикариш харажатлари ва махсулот таннархи.




Режа:
1. Махсулот таннархининг мохияти ва уни камайтишнинг ахамияти
2. Таннарх курсаткичлари ва уларни синфлаш
Адабиётлар руйхати:

  1. Экономика предприятия и отрасли промышленност. Серия «Учебники, учеб.пособия» 3-е изд. «Феникс» Ростов-На-Дану 1999.

  2. Грузинов В.П., Грибов В.Д. Экономика предприятия. Учебник пособия, 2-е издание, доп-М.: Финансы и статистика, 2002 г.

  3. Зайцев Н.Л. Экономика промышленногоь предприятия. 3-е изд., прераб и доп. М.: Инфра 2001.

  4. Романика Н.В. Экономика предприятия. 2-е изд. М.: Финансы и статистика, 2002 г.



1. Махсулот таннархининг мохияти ва уни камайтишнинг ахамияти.


Махсулот таннархи жорий,харажатлар тоифасига киради. Корхонада маълум хажмда ва таркибда ишлаб чикарилган ва сотилган махсулотнинг материал,мехнат ва молия харажатлари кисмини ифодалайди. Шунга кура, таннарх, биринчидан, ишлаб чикариш жамгармаларини хосил киладиган сармоялардан фаркли, ишлаб чикариш жараёнида истеъмол килинадиган жорий харажатларни акс эттиради. Бу эса махсулот таннархи хисобидан курилиш ва реконстркуция килмасликни, ускуналар сотиб олмасликни, захираларни ва резорвларни тулдирмасликни билдиради.
Иккичидан,таннарх харажатларнинг бир кисми ва айнан корхона харажатларидир. Бу бозор иктисоди шароитида махсулотнинг узи канча туради ва ишлаб чикарувчига канчага тушади деган муаммони хал килиш демакдир.Ишлаб чикарувчи учун махсулот у сарфланган харажатлар билан улчанади,махсулотнинг узи эса унга сарфланган мехнат билан бахоланади.
Учинчидан,таърифдан куринадики,таннарх бозор иктисоди шароитида махсулот ишлаб чикариш ва сотишга сарфланган конкрет ва обстракт мехнатнатурал ва пул кийматининг бирлигини курсатади. Таннарх харажатлари даражаси назорат килиш узвий боглик. Масалан, бахо таннарх, фойда ва соликлар йигиндисидан иборат ва хоказо.
Махсулот таннархи корхонада килинган харажатлардан иборат булади. Шунинг чун унинг таркибига нафакат истеъмол килинган ишлаб чикариш воситаларини коплаш харажатлари, балки ходимларнинг иш хаклари, яратилган кушимча киймат элементларидан ижтимоий сугурта ажратмалари хам киради. Уз вактида, ишлаб чикариш билан боглик, аммо корхонада килинмайдиган харажатлар таннархда хисобланади. Амалдаги хужалик механизм буйича бу харажатлар фойда, махсус жамгармалар, бюджет хисобидан молиялаштирилади. Баъзи харажатларни молиялаштириш манбалари узгариши мумкин. Масалан,узок вактлар янги махсулотларни ва янги ишлаб чикаришни узлаштириш харажатлари таннарх хисобидан молиялаштирилади.
Кейинчалик эса бу харажатлар фан ва техникани ривожлантириш ягона жамгармаси хисобидан молиялаштирила бошланди. Хозирги бозор иктисодига утиш боскичида эса яна биринчи манбанинг ахамияти орта боряпти. Аввал инженер-техник ходимларнинг мукофотлари таннарх хисобидан амалга оширилса,хозир эса корхона даромадлари хисобидан берилади ва хоказо.Жорий харажатларни урганиш вактида куйидаги асосий вазифалар пайдо булади:
а) махсулот ишлаб чикариш ва сотишга кетган харажатларни акс эттириш,алохида корхоналар маблагларини коплаш.
б) янги техниканинг самарадорлигини бахолаш.
в) улгуржи (умуман бахони) бахони изохлаш учун ижтимоий зарурий харажатларни аниклаш.
г) корхона соф махсулотини ва мамлакат миллий даромадини хисоблаш.
Шунинг учун, махсулот таннархи жорий харажатлар билан боглик иктисодий масалаларни ечишда ягона курсаткич булиши мумкин эмас.
Ишлаб чикариш ва сотиш харажатларини акс эттириш ва алохида корхоналар маблагларини коплаш таннарх тоифаси амалга оширилади. Таннарх барча харажатларни эмас, балки корхона хусусий маблаглари хисобидан амалга ошириладиган харажатларни камраб олади.
Ишлаб чикариш самарадорлигини бахолашда, кайси манбалардан молиялаштирилганига карамасдан халк хужалик харажатларини ифодаловчи жорий харажатларнинг туларок хисоби булади. Бахони изохлаш учун эса норматив таннархга эга булиш зарур.Бу холда харажат манбаи таннарх буладими ёки фойдали ахамияти йук.Чунки иккаласи хам бахо таркибига киради.
Соф махсулот ва миллий даромадни хисоблаш учун товар махсулот кийматидан материал харажатларини ва амортизацияни айириш зарур.Бу холда янги яратилган киймат элементлари моддий ишлаб чикариш сохаси ходимларининг иш хаки,фойда ва куйилган киймат солиги аникланади.


Download 25,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish