10
асослари ҳисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади.
Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари
И.П.Павловнинг нерв жараёнларининг иррадиацияси, концентрацияси ҳамда
индукцияси қонунлари замирида рўй беради. Бу қонунлар турли йўсиндаги
муваққат боғланишлар, ассоциациялар қандай юз бераётганини, қандай
шарт-шароитда тормозланишини (қўзғалишини), муваққат боғланишларнинг
йўқолаёттани ёки пайдо бўлаётганини тушунтириш имконини беради.
Психофизиологик қонуниятларга биноан миянинг функцияси муваққат
нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар
фаолияти механизмлари таъсирида ҳосил бўлади. Юқоридаги таълимотга
кўра, ҳар иккала механизм ҳайвонларнинг ташқи оламга муносабатини акс
эттиради. Шунинг учун психик фаолият воқеликни акс эттиришдан, олий
нерв фаолиятининг ташқи оламни тимсоллар
сифатида ифодалашдан
иборатдир.
3.
Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун (онтогенезидаги) онгли
фаолиятини — унинг ҳам назарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганишдир.
Одам зотининг онглилиги унинг турли-туман фаолиятида (ўйин, меҳнат,
ўқишда), хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Инсон шахси ҳар хил шакл ва
мазмунга эга бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топа
боради. Бунда муҳит, ирсий белгилар, шахслараро муносабатлар, тарбия
асосий омиллар ҳисобланади.
Инсон ўзи
яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради,
ижтимоий-сиёсий муҳит таъсири остида билимларни ўзлаштириб боради,
ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтогенезда унинг ҳис-туйғулари,
характери, қобилияти, иқтидори, истеъдоди, тафаккури, эҳтиёжлари,
эътиқодлари, уни фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, истаклари,
тилаклари, хоҳишлари, позицияси ҳам аста-секин ўзгариб боради.
4.
Инсоннинг билиш фаолияти (жараёнлари)
ривожланиши унга
ўзини қуршаб турган борлиқни янада чуқурроқ, тўғрироқ, тўлароқ ва аниқроқ
акс эттириш имкониятини яратади ва у борлиқнинг асл моҳиятини, турли
йўсиндаги ўзаро боғланишлари, мураккаб муносабатлар ва алоқаларни
тобора аниқроқ ёритади. Шу билан бирга мазкур жараёнларда шаклланиб
келаётган инсоннинг борлиққа, воқеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига
муносабати вужудга келади.
5.
Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс
эттиришда намоён бўлади. Ижтимоийтарихий тараққиёт таълимотича,
инсоннинг
моддий турмуши, у ҳаёт кечираётган тузумнинг моддий асосигина
эмас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умуминсоний
қиёфалари,
эътиқодлари,
дунёқарашлари,
ижтимоий
воқеликка
муносабатлари, интилишлари, фаолиятлари, ижод маҳсуллари ва хатти-
ҳаракатларининг мажмуасидир.
6.
Инсоннинг борлиқни (воқеликни) акс эттириши — фаол
жараёндир. Маълумки, инсон зотининг ривожланиши объектив борлиққа
(воқеликка) ва ўзига фаол таъсир кўрсатишида содир бўлади. Боланинг катта
ёшдаги кишилар ташкил қиладиган
амалий фаолияти, масалан, ўйини,
11
кузатиши, меҳнати, ўқиши, адабий асарни мутолаа қилиши ҳамда
қизиқишининг барқарорлашуви, иқтидорининг такомиллашишига бошқалар
унинг психик ривожланишини ифодалайди.
Бола тлмонидан нутқни эгаллаши унинг билиш жараёнлари (сезги,
идрок, тасаввур, хотира, тафаккур ва хаёлини) ҳамда амалий фаолиятини
(ўқиш, ўйин ва меҳнатини) кескин ўзгартиради. Бу ўзгаришлар, айниқса илк
болалик даврида яққол намоён бўлади. Нутқнинг вужудга келиши бола
шахсининг ривожини тезлаштиради, шахслараро мулоқотни, муносабатларни
юқори даражага кўтаради.
Ривожланиш, тараққиёт, камолот инсон шахсининг таркиб топиши
жараёнидир. Ривожланиш ўзаро узвий боғлиқ қатор босқичларда
амалга
ошади. Бола ақл-заковатининг кўрсаткичи, сифати, характери унинг
атрофдаги одамлар билан кундалик муносабатлари ва амалий фаолиятида
вужудга келади, ўзаро таъсир (савол-жавоб) натижасида унда ақлнинг
ижодий маҳсулдорлиги, теранлиги, тезлиги орта боради. Ҳозирги даврда
инсоннинг ривожланиши янада жадаллаштирувчи
воситалар мавжуд ва
унинг ақлий ўсиш даражасини тест (синов)лар билан аниқлаш мумкин.
Онтогенез психологияси предмети таьлим ривожланишни ўз кетидан
эргаштириб боради
Do'stlaringiz bilan baham: