Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100
Bog'liq
псих

Кузатиш 
методи. Онтогенез психологиясида бу методнинг объектив 
(ташқи) ва субъектив (ўзини ўзи) кузатиш турлари бор. Инсон психикасидаги 
ўзгаришларни ҳар хил вазиятларда кузатиш учун қуйидагилар амалга 
оширилади: 1) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади; 2) 
кузатиладиган объект танланади; 3) синалувчининг ёши, жинси, касби 
аниқланади; 4) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади; 5) кузатиш қанча 
вақт давом этиши қатъийлаштирилади; 6) кузатиш инсоннинг қайси 
фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат, спортда) амалга оширилиши тавсия 
қилинади; 7) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа билан ўтказилиши) 
тайинланади; 8) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, 
суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон, 
кинокамера, мобил телефон ва бошқалар) тахт қилинади. 
Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, 
нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-


16 
ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва ҳоказолари 
ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички психологик кечинмалар, юксак 
ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл-заковатни тадқиқ этишга бу 
методнинг имкони етмайди. Масалан, гўдак болани кузатишда унинг 
ҳаракатлари, ўйинчоқларга муносабати, ҳис-туйғуси, талпиниши, майли, 
хоҳиши аниқланади. Ўқувчининг дарсдаги ҳолатини кузатишда эса 
диққатининг 
хусусияти, 
ташқи 
қўзғатувчи 
билан 
таъсирланиши, 
темпераменти, хатти-ҳаракатининг суръати, эмоционал кечинмасининг 
ўзгариши тўғрисида маълумотлар тўплашга имконияти туғилади. Ўспирин 
ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, 
ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, ғалабага интилиши, ўзининг 
ҳаракатини идора қила олиши юзасидан материаллар йиғиш мумкин. 
Ишчининг дастгоҳ ёнидаги фаолиятини кузатиш натижасида унинг ўз 
диққатини тақсимлаши, қийин дамларда ўзини тутиши, имо-ишоралари, 
ташқи қўзғатувчидан таъсирланиш даражаси ҳақида кенг маълумотлар 
йиғилади. Кексаларнинг мулоқот жараёнини кузатиш уларнинг характери, 
нутқ фаолияти, ҳис-туйғуси, экстравертивлиги ёки интровертивлиги, 
қизиқувчанлиги ва руҳиятининг бошқа хусусиятларини аниқлаш демакдир. 
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш: иш 
устидаги кайфиятини, фикрнинг муайян объектга йўналтирилганини, ташқи 
қўзғатувчилар таъсирига берилмасликни, чеҳрадаги ташвиш ва изтиробни, 
кўздаги ғайритабиийликни, шунингдек, синчковлик, теранлик, термулиш 
каби руҳий ҳолатларни кузатиб тафаккурнинг кечишидаги ўзгаришни 
аниқлаш мумкин. Булардан ташқари, қўлнинг титраши, асабийлашиш, 
нутқнинг бузилиши, ҳиссиётнинг беқарорлашуви ҳам инсон руҳиятидаги 
ўзгаришлар бўйича маълумот беради. 
Психология фанида ўзини ўзи кузатишдан (интроспекциядан) ҳам 
фойдаланилади. Кўпинча тажрибали психолог ёки ўрта, махсус ўрта ва олий 
таълим тизимидаги юқори малакали моҳир ўқитувчи ўзини ўзи кузатиш 
орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан, ўз тафаккурини кузатиб 
ўзидаги эмоционал ўзгариш ҳақида, шунингдек, тафаккурнинг ички 
механизмлари вужудга келиши за кечиши ҳақида маълумот олади. Фикрлаш 
фаолияти заифлашганини сезади. Натижада тафаккурнинг сифати, мазмуни, 
моҳияти ва қай тарзда, қандай тезликда, қай шаклда рўй беришини кузатади. 
Узоқ ва яқин чет эл психологиясида ўзини ўзи кузатишнинг инсон 
руҳиятини ўрганишдаги ролини ифодаловчи илмий-амалий материаллар 
тўпланган. Интроспекция йўналишининг йирик намояндалари ўзларини 
ўзлари кузатганлар ва тўплаган материалларини таҳлил қилиб умумий 
психологик қонуниятларни яратишга ҳаракат қилганлар. Лекин инсон турли 
вазиятларда ўзини бир хил бошқара олмайди ва шунинг учун бу методнинг 
илмий аҳамияти унчали катта эмас, лекин ҳозирги замон электрон 
аппаратлари бу жараённи кучайтириш имкониятига эга. 
Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва самарали жиҳатлари 
билан бирга заиф томонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг мураккаб 
психикаси бошқа методлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади. 


17 
Суҳбат
методи. Бу метод билан инсон психикасини ўрганишда 
суҳбатнинг мақсади ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субьекти 
танланади, мавзуси, ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва 
жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётгаи нарса билан узвий 
боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади муайян 
бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги 
ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг 
тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, тийраклиги, билим
савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғрисида маълумотлар олинади, 
Суҳбат чоғида ўзаро изчил боғланган саволлар берилади: 
− Хотира деб нимани айтилади?
− Хотира идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни эсда қолдириш, 
мустаҳкамлаш ҳамда зарур вақтда эсга туширишдан иборат психик 
жараёндир. 
− Хотиранинг нерв-физиологик асослари нималардан иборат? 
− Хотиранинг нерв физиогик асослари бош мия катта ярим шарлари 
қобиғида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши 
ва кейинчалик фаоллашувидир.
 
− Хотиранинг самарадорлиги нималарга боғлиқ?
− Эсда олиб қолишда ҳаракатнинг тугалланмаганлигига, шахснинг 
қизиқиши ва майлларига, фаолиятга муносабати, кайфияти ва иродавий зўр 
беришига, характерологик сифатларига боғлиқ. 
− Хотиранинг қандай турлари мавжуд?
− Ҳаракат, образли, сўз-мантиқ, эмоционал, қисқа ва узоқ муддатли, 
оператив, ихтиёрсиз, ихтиёрий, продуктив, репродуктив, фаол ва суст хотира 
турлари бор.
Суҳбат пайтида фикрлар мантиқий изчилликка эга бўлиши шарт. Бироқ 
машғулот синалувчиларни толиқтириб қўймаслиги, уларнинг ёшига, 
савиясига, мутахассислигига мутлақо мос бўлиши зарур. 
Диалог шаклидаги суҳбатлар ҳам ўз кўлами, моҳияти, мазмуни, шакли, 
хусусияти, суръати, мавзуси, объектга йўналганлиги билан бир-биридан 
фарқланади. Суҳбатнинг яна бир турига мисол: 
− Опажон, эсон-омон юрибсизми? Уйдагиларингиз яхшими? 
 
− Опанг қоқиндиқ, минг қатла шукур, тинч юрибмиз. 
− Нечук, қандай шамол учирди?
− Кўзимдан ўтавердинг, ўтавердинг, кейин йўлга отландим. 
− Қийналмасдан етиб келдингизми?
− Айтарли қийналмадим. Аввал автобусга, сўнг трамвайга ўтирдим, 
лекин метрога тушгим келмади. 
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан 
бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтариқ сўзлар, «ғализ» 
иборалар, 
нутқнинг 
тезлиги, 
фикрнинг 
мавҳумлиги, 
зерикарлиги 
муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил 
шаклда эмаслиги, синалувчида ўзига хос ишлаш услуби, ошкоралик 
етишмаслиги, 
ийманиш, 
уялиш 
атрофлича 
маълумотлар 
олишни 


18 
қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри 
келади. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish