Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100
Bog'liq
псих

(Л.С.Виготскийники)
, деган қоидага амал қилади. 
Бизнингча, ХХI асрда бу талқинни ўзгача тарзда ифодалаш мақсадга 
мувофиқ: тараққиёт таълимни ўз ортидан етаклайди 
(Э.Ғозиевники)

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ва инсоннннг 
онтогенезида психик ривожланишини мукаммал бўлмаса-да, очиб бериш 
имкониятига эга бўлган умумий, назарий қоидалар, яъни принциплар 
мавжуд. Ана шу принциплар асосида турли ёш ва жинсдаги одамларда олиб 
бориладиган илмий тадқиқот ишларида методологик ва методик хатоларга 
камроқ йўл қўйилади. Шундай ишларда инсон туғилганидан умрининг 
охиригача қандай ўзгариб бориши тўғрисида маълумот тўплаш мумкин. 
Умуман, 
психологияда 
инсон 
психикасини 
тадқиқ 
қилиш 
методларининг турли таснифи мавжуд. Шулар тўғрисида умумий психология 
курсида кенг маълумотлар берилган. Онтогенез ва дифференциал психология 
фани ҳам психологиянинг бошқа соҳалари сингари ўзига хос илмий тадқиқот 
методларига эга. Қуйида собиқ иттифоқ психологи Б.Г.Ананьевни тавсия 
қилган классификациясига асосланган ҳолда мазкур методларнинг 
хусусиятларини ёритишга ҳаракат қилинган. 
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга ажратиб, 
уларни ташкилий, эмпирик (амалий), натижаларни қайта ишлаш ёки 
статистик натижаларни шарҳлаш методлари деб номлаган. Бу гуруҳлар 
ўзининг мақсад ва вазифаси бўйича яна бир нечта тоифа ҳамда турларга 
бўлинади. Қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари 
ҳамда қиёсий тавсифи берилди. 
Тадқиқот методларининг биринчиси, яъни ташкилий гуруҳи ўз ичига 
қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталган турларни 
олади. Қиёслаш методидан умумий психология, социал психология (катта 
ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро 


12 
таққослаш), тиббиёт психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик 
хусусиятларини қиёслаш), спорт психологияси (спортчиларнинг ҳолати, 
уқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби фанларда унумли 
фойдаланилади. 
Онтогенез психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги 
одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни 
ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, 
жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда қўлланади. 
Психологлардан Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, 
Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган 
тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, 
ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан 
фойдаланиб амалга оширилган. Кейинги йилларда халқ таълими тизими ва 
ишлаб чиқаришда «инсон омили» муаммосининг кўтарилиши, вақт 
тақчиллиги, ишчанлик имконияти, психологик мослик масалаларининг 
алоҳида аҳамият касб этиши мазкур методни кенг қўллашни тақозо этмоқда. 
Бундан ташқари, тажрибада олинган маълумотларнинг ишончлилигини 
оширишда ҳам қиёслаш методи қўлланади. Айниқса, синалувчилардаги 
ўзгаришларни ажратиб олиб қараш, тадқиқотнинг босқичларини алоҳида-
алоҳида таҳлил қилиш, масалан, тажрибанинг биринчи босқичи турли 
ёшдаги ва жинсдаги одамларга қандай таъсир этганини аниқлаш ва ҳоказолар 
бу методга диққат-эътибор ортиб бораётганидан далолатдир. 
Онтогенез психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд 
(узлуксиз) методи ҳам қўлланади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки 
бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто, ўн йиллаб текширилишидир. 
Лонгитюд методидан психологлардан немис В.Штерн, француз Р.Заззо, рус 
психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтис, В.С.Мухина ва 
бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар. 
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра) 
ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) эгизаклар кузатилган.
Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг “она кундалиги” (Н.А.Менчинская, 
В.С.Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни (кичик 
гуруҳни) кузатиш унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш 
динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни (хатти-ҳаракат) ва уларнинг 
олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатлари, ички 
боғланиш қонунияти, механизми тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор 
маълумотлар тўплаш имконини яратади. 
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини, 
объектив шарт-шароитлар ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири 
ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, 
ҳис-туйғусининг ўзгариши, кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар 
(ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказолар) бўйича 
маълумотлар олиш лонгитюд методи билан амалга ошади. 
Ҳозирги 
даврда 
фан 
ва 
техника 
тараққиёти 
психологик 
текширишларнинг 
илмийлигини 
янада 
ошириш 
учун 
(субъектив 


13 
омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) яхлит дастур асосида бошқа 
фанлар (тиббиёт, физика, физиология, биология, социология, кибернетика, 
статистика, фалсафа, мантиқ ва ҳоказолар) билан биргаликда тадқиқот 
ишлари олиб боришни тақозо этмоқда. Амалий йўсиндаги илмий-тадқиқот 
ана шу кўп қиррали (комплекс) ёндашишни талаб қилади. Психология 
соҳаларида (психофизиология, космос, тиббиёт психологияси, муҳандислик 
ёки авиация психологиясида тадқиқот объектига тизимли ёндашиш тамойили 
амалга оширилмоқда. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги 
ўзгаришлар турли нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил 
ёндашилади. Масалаи, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти 
психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида 
ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, 
биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик 
омилларини ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини 
ёритишга хизмат қилади. 
Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижалари 
илмий аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда 
катта ёрдам беради. 
Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гуруҳи эмпирик методлардан 
иборат бўлиб, бу гуруҳга кузатиш (ўзини ўзи кузатиш), эксперимент (табиий, 
лаборатория), тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат, интервью, фаолият 
жараёни ва унинг маҳсулини таҳлил қилиш, таржимаи ҳол (шахсий 
гувоҳнома, ҳужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил қилиш) кабилар 
киради ва улар синаш, текшириш, диагноз (аниқлаш) ва прогноз (олдиндан 
белгилаш) вазифаларини бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг 
охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва 
объективроқ тадқиқ этиш учун эмпирик методлардан навбати билан 
фойдаланиш яхши натижа беради. 
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта 
ишлашга мўлжалланган бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик 
(сифат) таҳлил турларига бўлинади. Психологик-педагогик тадқиқотларда 
кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойдаланилади. 
Тўпланган миқдорларни ишлаб чиқишда мана бу формулаларни 
қўллаш мумкин: 
1

М ═ υ ∕ n
 
формуласи ўртача арифметик қийматни топиш учун 
ишлатилади. 
М
—йиғинди, υ

вариацион миқдор, n
— синалувчилар ёки 
объектларнинг саноғини билдиради. 
2)

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish