Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100
Bog'liq
псих

 
σ
 
= √ c ∕ n − 1 формуласи сон қаторидаги ўрта квадрат оғишни 
ҳисоблашда ёки стандарт оғишни аниқлашда ишлатилади. σ — квадратик 
оғиш, c
 — 
дисперсия, n
 
— миқдор. 
3) 
С= Σ 
(
υ — М)
2
 
— сон қаторидаги миқдорлар тарқоқлигини 
аниқлаш формуласи. У баъзан “С” — дисперсия деб ҳам аталади.


14 
4) 
Психологик тажрибаларда олинган миқдорнинг, қўлланган 
методиканинг ишончлилик даражасини аниқлаш учун Стьюдент мезонидан 
фойдаланиш мумкин: t ═ ( X − X ) ∕ σ 
Бунда t — ишончлилик белгиси, X
 
— сон қаторидаги юқори балл, X — 
ўртача арифметик миқдор, σ — квадратик оғиш аломати. 
Психологик тажрибаларда Мёрдокнинг кўчиш
 
фоизларини аниқловчи 
формула: ( ε − С ) ∕ ( ε − С ) ∙100;
 
бунда ε — синалувчиларнинг тўғри
 
ва нотўғри жавобларини 
ҳисоблашга
 
хизмат қилади. Иккала миқдорнинг
 
нисбати бирининг 
иккинчисидан қай даражада юқори эканини
 
кўрсатади. Бунда “С” — назорат, 
тажриба гуруҳни англатади. 
Тафаккурнинг сўз-мантиқ
 
тежамкорлиги хусусиятини аниқлашда 
қуйидаги формула қўлланади (3.И.Калмикова тадқиқотларида): 
ТСТ ═ ε R
1
∕ ε R


ε R
1
— синалувчилар топшириқни бажаргани учун олган баллар 
йиғиндиси; ε R

— синалувчилар максимал даражада баллар тўплаши мумкин 
бўлган имкониятлар. Топшириқ ечими уч балли шкала билан ўлчанади. 
Тўғри ечгани учун “2” балл, нотўғри ечгани, ечишга интилгани учун “1” балл 
ва, ниҳоят мутлақо ечмагани учун “0” балл қўйилади. 
Юқоридаги статистик методлар тажрибаларда олинган қийматларнинг 
ишончлилик даражасини аниқлашга хизмат қилади. Бундай методлар ҳаддан 
ташқари кўп ва биз уларнинг энг соддаларига тўхтаб ўтдик, холос. 
Тўпланган материалларни психологик таҳлил қилиш методи мазкур 
фан учун алоҳида аҳамиятга эга. Унда аниқловчи, таркиб топтирувчи 
(тарбияловчи), текширувчи тажрибаларда олинган ҳар хил шаклдаги 
маълумотлар турли принцип, позиция, кўп қиррали (комплекс) ва яхлит 
(системали) ёндашишга асосланиб мантиқ ёрдамида психологик таҳлил 
қилинади. Барча фикр ва мулоҳазалар ишончли омиллар орқали исботлаб 
берилади, психологик қонуният, қонун, хусусият, хосса, ҳолат ва 
камолотнинг ўзига хослиги асосланади. Материал алоҳида гуруҳлар ва 
синфларга ажратилади, психологик воқеликнинг бошқа жиҳатлари билан 
узвий сабабий боғлиқлиги, ички мураккаб муносабати баён қилинади, 
синалувчилар муайян тоифаларга киритилади ва тадқиқотдан якуний хулоса 
чиқарилади. 
Илмий тадқиқот методларининг тўртинчиси — шарҳлаш
гуруҳи 
генетик ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик метод билан тадқиқот 
давомида тўпланган маълумотлар яхлит
ҳолда мақсадга мувофиқ 
йўсинда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади — 
синалувчида вужудга келаётган янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва 
билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суянган ҳолда 
таъриф ҳамда тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва 
хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли 
дақиқаларга, пайтларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади. 
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш 
босқичларининг бевосита боғлиқлигининг илдизи аниқланади. Танлаш 


15 
методи билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча 
ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро 
боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон нутқини идрок қилиш учун 
сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда биргаликда 
қатнашиши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг улуши 
ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро 
боғлиқлиги асослаб берилади. 
Лекин тажрибада тўпланган маълумотларни шарҳлаш учун юқоридаги 
методларнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун узилишларга йўл қўймаслик 
учун йиғилган материаллар махсус босқичларга ажратиб шарҳланади. 
Тадқиқотнинг биринчи — тайёрлов босқичида кашф қилинадиган 
психологик қонун ёки қонуният тўғрисидаги тахмин, фараз таҳлил қилинади. 
Тадқиқотнинг иккинчи босқичида тажриба ўтказиш принципи, шароити, 
объектив ва субъектив омиллар бўйича мулоҳаза юритилади. Учинчи 
босқичда эса олинган миқдорий натижалар қайта ишланади ва бу ҳам ўз 
навбатида тўрт поғонага бўлинади: а) эмпирик материални бирламчи таҳлил 
қилиш: алоҳида олинган ёки топилган омил, аломат, кўрсаткич, механизм, 
хусусият шарҳланади; б) таҳлил қилинган миқдорий материаллар билан 
тадқиқот гипотезаси алоҳида шарҳланади; в) иккиламчи таҳлил; барқарор, 
устун далиллар ажратилади; г) иккиламчи синтез: психологик қонун, 
қонуният, топилган далил омил билан тадқиқот гипотезасини бирлаштириб 
махсус хулоса чиқарилади. 
Тўртинчи босқич — шарҳлашда ҳар бир факт, аломат, кўрсаткич, 
механизм,хосса, психологик жиҳатдан сўз-мантиқ орқали таҳлил қилинади. 
Барча илмий-амалий мулоҳазалар исботланади, бунинг натижасида ҳеч бир 
шубҳага, эътирозларга ўрин қолмайди. Ана шу босқичда тадқиқот 
якунланади, зарур хулосалар чиқарилади, амалий тавсиялар берилади, 
ўрганилиши зарур муаммонинг аҳамияти ва истиқболи тўғрисида мулоҳаза 
қилинади. 
Энди тажрибада энг кўп қўлланадиган эмпирик методлар ҳақида 
кенгроқ маълумот берамиз. 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish