Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўқув хоналарининг ёритилишига қўйилган гигиеник талаблар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ўқув хоналарининг ёритилишига қўйилган гигиеник талаблар 
 
Кўздаги турли бузилишларнинг олдини олиш учун кўзга зўр келмайдиган 
шароит яратиш зарур. 
Ўқувчининг иш ўрни тик тушадиган ёки акс этган қуёш нурлари (табиий 
ёруғлик) билан етарлича ёритилади. Иш ўрнининг табиий ёруғлик билан 
нечоглиқ ёритилиши ўқув биносининг майдонда олган жойига, қўшни 
биноларгача бўлган очиқ жойнинг катта-кичиклигига, табиий ёритилганлик 
коеффициенти билан ёруғлик коефициентига боғлиқ. ўқув биноси горизонтга 
нисбатан тўғри жойлашганда тўрт иқлим минтақасида бино деразалари 
жанубга, жануби-шарққа қаратиб қурилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда 
ёруғлик боланинг чап томонидан тушиши керак. 
Табиий 
ёритилганлик коеффициенти (Т.Ё.К.)
люкслар билан 
ўлчанадиган бино ёруғлигининг иморатга яқин очиқ ердаги ёруғликка нисбатан 
фоиз ҳисобида олинган ифодасидир, бу коеффлциент бир хил сатҳдаги жойлар 
ва бир хил вақт соатга нисбатан олинади. Синф хоналари учун т.ё.к. нинг энг 
кам деганда 1,5% бўлишига йўл қўйиладиган бўлса, шимолий минтақаларда 
синф хоналари учун т.ё.к. ундан кўра кўпроқ, жанубда камроқ бўлади. 
Ёруғлик коеффициенти (ё.к.)
- ойна қопланган деразалар юзасининг пол 
юзасига нисбатидир. Синф хоналари ва устахоналарида ё. к. камида 1:4 ни 
ташкил қилиши керак. Коридор-рекреациялар ва физкултура залида у 1:5-1:6 
гача камайтирилиши мумкин; ёрдамчи хоналар учун - 1:8 ва зинапоялар учун 
1:12 тенг. Синф хоналари ва бошқа хоналарнинг табиий ёруғлик билан 
ёритилганлиги деразаларнинг шаклига, пастки ва устки четларининг 
баландлигига боғлиқ ва ҳоказо. Дераза токчасининг полдан баландлиги 80 см, 
деразалар оралиғи 50 см бўлиши керак. 
Устки қисми думалоқ қилиб ишланган деразалар, ёруғлик бир томондан 
тушадиган бўлса, дераза устки чети баландлигининг хона ичи (эни)га нисба-
тини бузади, бу нисбат 1:2 ни ташкил қилиши керак. Бунинг маъноси шуки, 
хонанинг эни деразанинг ёруғлик тушадиган устки чеккасидан полгача бўлган 
баландлигидан ортмаслиги керак. Модомики шундай экан, деразанинг устки 
чети нечоғлик баланд бўлса, синф хонасига тик нурлар шунча кўпроқ тушади 


73 
ва осмоннинг шунча каттароқ қисми деразадан кўриниб туради. Бу ҳолда 
деразадан ҳисоблаганда учинчи қатордаги парталар яхшироқ ёритилади. 
Қуёш нурлари кўзни қамаштирмайдиган ва хоналарни қиздириб юбор-
майдиган бўлиши учун офтобдан пана қиладиган соябонлар ва бошқа ҳимоя 
қурилмалари ўрнатилади. 
Ўқув хоналарининг ёритилганлиги ва қайтган нурларнинг кўзни 
қамаштирувчи таъсиридан сақлаш шифт ва деворларнинг ички пардози билан 
бўёғига боглиқ. Шифт оқ, деворлар эса очиқ рангли бўёқ билан бўялади. 
Мактаб хоналарининг ёритилганлигига жиҳозлар (парталар, синф дос-
каси)нинг ранги таъсир қилади. Шу муносабат билан парталар оч рангли 
бўёқларга бўялади. Синф доскалари жигар ранг ёхуд тўқ яшил ранг лннолеум, 
релин ёки пластмасса билан қопланади. Тўқ яшил рангли доскаларга сариқ бўр 
билан, бошқа ҳолларда эса оқ бўр билан ёзган маъқул. 
Синф деразаларига бир талай хонаки гул қўйилса, деразаларнинг ойнаси 
ифлос бўлиб кетса, дераза ва эшикларга пардалар осилган бўлса, табиий 
ёруғлик кам тушади. Дераза ойналари, ултрабинафша нурларнинг 90% тутиб 
қолади, ифлос ойна эса уларни мутлоқо ўтказмайди. Шунинг учун дераза 
ойналарини ҳар ойда бир-уч марта ювиш керак бўлади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish