Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Конюнктивит.
Бу - кўз шиллиқ пардасининг ўткир яллиғланишидир. 
Кўзга микроблар, вируслар (грипп, қизамиқ вируслари ва бошқалар) тушиши, 
шунингдек, кўзнинг заҳарли моддалар, чанг, ҳаддан ташқари равшан ёруғлик 
билан таъсирланиши шу касалликка сабаб бўлади ва ҳоказо. Белгилари - 
кўзнинг қизариб ачишиши, ёш оқиши, қовоқлар орасига йиринг тўпланиши 
(хусусан уйқудан кейин ва бошқалар). Ўткир яллиғланиш 1,2 ҳафта, нотўғри 
даво қилинганида эса бундан ҳам ортиқроқ давом этади. Касал бўлиб қолган 
киши, албатта шифокорга бориши керак, шифокор даво тайинлайдн. Бу 
касалликнинг олдини олиш учун кўзни чангдан эҳтиёт қилиш (чанг чиқадиган 
иш пайтида ва қум бўронлари кўтарилганида кўзойнак тақиб олиш), ифлос қўл 
ва дастрўмол билан кўзни ишқаламаслик керак. Кўз қаттиқ оғрийдиган бўлса 
(шифокорга боргунча) кўзга содали сувдан компресс қилиш мумкин (150-200 г 
сувга ичимлик содасидан 0,5 чой қошиқ). Кўзга чўп ёки чивин тушганида ҳам 
кўзни шу эритма билан ювиб ташласа бўлади (томизгичдан фойдаланиб). Кўзга 
тушган нарсани ифлос дастрўмолнинг чети билан, тил солиб ва ҳар хил 
тасодифий буюмлар билан олиб ташлаш мутлақо ярамайди. 
Кўзга жароҳатлайдиган бирор нарса (металл қириндиси бўлаги ва бошқалар) 
тушган деб гумон қилинганида шифокорга бориш, албатта шарт. 
Говмижжа.
Мана шу оддий ном тилга олинганида кўз қовоқлари четидаги 
ёғ безининг йирингли яллиғланиши назарда тутилади. Говмижжага йиринг 
туғдирадиган бактериялар сабаб бўлади. 
Касаллик заифлашиб қолган болаларда тезроқ авж олади ва кўпроқ учрай-
ди. Бу касаллик кўз қовоғининг қизариши ва керкиб, оғриб туриши, баъзан бир 
неча кун мобайнида оғриши билан намоён бўлади. Сўнгра йиринг уч беради. 
Моддалар алмашинуви бузилганида, одам дармони қуриганида касаллик 
кўпинча такрорланиб туради, баъзан иккинчи кўзга ўтади. 
Говмижжанинг олдини олиш-гигиена қоидаларига амал қилиш (қўллар, 
дастрўмоллар, ўрин-кўрпанинг тоза бўлиши), очиқ ҳавода сайр қилиш, вита-
минларга, айниқса витамин В
2
, га бой овқатлар билан овқатланиш, мўл-кўл 
сабзавот, лекин камроқ углеводлар ейишдир. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish