Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Товуш тебранишларини қабул қилиш



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Товуш тебранишларини қабул қилиш 
 
Ҳаво тўлқинларининг ноғора пардага таъсири натижасида қулоқ эшитади. 
Ҳавонинг тебраниши ташқи эшитиш йўли орқали ноғора пардани тебратади. 
Ноғора парданинг тебраниши эшитиш суякларида такрорланади ва ўзангининг 
сербар томони орқали ички қулоқнинг овал дарчасидаги пардага ўтади. Овал 
дарча пардасининг тебраниши перелимфага ўтади. Перелимфа тебраниб, ўз 
навбатида эндолимфанинг тебранишига сабаб бўлади. Эндолимфа тебраниб, 
Кортиев органидаги тукларни тебрантиради ва шу билан эшитиш нервининг 
учларини қўзғатади. Эшитиш нервининг рецепторларидан келган қўзғалиш 
импульси бош мия ярим шарлари пўстлоғига - эшитиш анализаторларининг 
миядаги учларига этиб боради, натижада эшитиш сезгиси пайдо бўлади. Одам 
қулоғининг товуш сезадиган муайян чегараси бўлиб, сониясига 14 мартадан то 
20000 мартагача тебранишдаги товушларни сезади. Ёш улғайиши билан 
қулоқнинг товуш сезиш чегараси камайиб боради. Одам қулоғи 1000 дан 4000 
гача герцдаги товуш тўлқинларини сезади. 
Бола туғилиши билан эшитиш анализатори ишлай бошлайди. Эшитиш 
анализаторининг функционал ривожланиши 6-7 ёшгача давом этади. 14-15 
ёшда эшитиш сезгирлиги жуда сусаяди, сўнгра яна орта боради. Эшитув 
аппаратининг шаклланиши ва эшитув органининг тўла етилиши 12 ёшда 
тугалланади. 
Қулоқ ўткирлиги.
Қулоқ ўткирлиги қулоқнинг туғма хусусиятлари, 
гигиенасига, эшитув қобилиятининг тарбиясига боғлиқдир. 
Қулоқнинг туғма ўткирлигига келганда бир қатор мутахассислар суяк 
лабиринтда ўзгаришлар (отосклероз) келиб чиқиши ўрта қулоқда йирингли 
яллиғланиш ва бошқа ўзгаришлар авж олишига баъзилар туғилишдан мойил 
бўлади, деган фикрни билдирадилар. Мана шу ўзгаришларнинг ҳаммаси 
қулоқнинг оғир тортиб қолишига олиб келади, кўпинча қулоқнинг кар бўлиб 
қолишига ҳам сабаб бўлади. Бироқ ирсий заифликни ҳамиша бартараф этса 
бўлади, яъни муҳитни усталик билан ташкил этиш - тарбия ва даво қилиш йўли 
билан камчиликни йўқотиш ёки билинмайдиган қилиб қўйиш мумкин. 
Қулоқ супраларининг физиологик роли асосан товушларни тутиб, ташқи 
эшитув йўлига йўналтиришдан иборат. Бу - товушнинг қайси томондан келаёт-
ганини билиб олишга имкон беради, товушнинг қайси томондан келаётганини 
билиш товуш тўлқинининг ҳар бир қулоққа баравар етиб келмаслигига боғлиқ, 
чунки товуш манбаига яқинроқ турган қулоққа тўлқии эртароқ етиб келса, ўша 
манбадан нарироқ турган қулоққа кечроқ етиб келади. 
Қулоқ ўткирлиги эшитув аппаратининг гигиеник ҳолатига ҳам боғлиқ. 
Чунончи чиққан секрет-мум ташқи эшитув йўлида тўпланиб қолса (мум 
тиқинлари) товуш тўлқини ўз йўлида тўсқинликка учраб, ноғора бўшлиғига 
етиб боргунча сусайиб кетади, баъзан эса бутунлай етиб бормай ҳам қолади. 
Қулоқ анча оғир тортади. Шу муносабат билан болалар қулоқ супраларини 
мунтазам равишда ювиб туришлари керак. 


71 
Қулоқнинг оғир тортиши бурун ва бурун-ҳалқумдаги яллиғланиш про-
цессларига, Евстахий найининг тез-тез яллиғланиб туришига боғлиқ бўлади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish