69
махсус безчалар қулоқ кири (сариғи) деб аталадиган ёпишқоқ
модда ишлаб
чиқаради. Ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ ўртасида ноғора парда бор. У овал
шаклида бўлиб, қалинлиги 0,1 мм ни ташкил этади. Ноғора парда фиброз
тўқимадан
тузилган, эластик. У ҳаво тўлқинлари таъсирида тебраниб, бу теб-
ранишни ўрта қулоққа ўтказади. ўрта қулоқ ноғора бўшлиғидан,
эшитиш
суякчаларидан ва Евстахий найидан иборат бўлиб, бу най ёрдамида ноғора
бўшлиғи бурун-ҳалқумга туташади. Кичик ёшдаги болаларда Евстахий найи
катталарникига қараганда бир оз калтароқдир. Шу муносабат билан бурун-
ҳалқумдан микроблар ўрта қулоққа осон киради ва унинг ялиғланишига (отит
касаллигига) сабаб бўлади.
Ўрта қулоқ ичида эшитиш суякчалари - болғача, сандон ва узанги бўлади.
Эшитув суякчалар товуш тўлқини босимини 50-60 марта кучайтириб беради.
Болғача дастаси билан ноғора пардага ёпишиб туради, бошчаси эса сандоннинг
асоси
билан бирлашиб, бўғим ҳосил қилади. Сандоннинг ўсиқларидан бири
узанги бошчаси билан бўғим ҳосил қилиб туташган. Узангининг сербар томони
овал дарчанинг пардасига ёпишган. Эшитиш суякчалари ноғора пардадаги
ҳамма тебранишларни такрорлаб, кучайтириб овал пардага ўтказади.
Ўрта қулоқ бўшлиғидаги босим ташқи ҳаво босимига тенг бўлгандагина
ноғора парда яхши тебранади. Ўрта қулоқ бўшлиғи Евстахий найи орқали
бурун-ҳалқумга туташганлиги туфайли ноғора
парданинг икки томонидаги
босим мувозанатлашиб туради. Ўрта қулоқ бўшлиғидаги босим ташқи ҳаво
босимидан фарқ қиладиган бўлса, эшитиш бузилади.
Ноғора парданинг икки томонидаги босим ҳаддан ташқари фарқ
қиладиган бўлса, парда йиртилиб кетиши мумкин. Ички қулоқ лабиринтдан
иборат бўлиб, юмалоқ дарча билан ўрта қулоққа туташади. Суяк лабиринтнинг
ичида парда лабиринт бор. Суяк лабиринт деворчалари ўртасида кичик бир
бўшлиқ бўлиб, бу бўшлиқ, перелимфа деган суюқлик билан тўлади.
Парда
лабиринт ичидаги суюқлик эндолимфа деб аталади. Овал дарчанинг орқасида
ички қулоқ лабиринт даҳлизи, чиғаноқ, ярим доира каналлар бор.
Чиғаноқ шиллиққурт чиганоғига ўхшаган, гажакдор суяк каналдир.
Чиғаноқнинг ичида Кортиев органи бўлади. Кортиев органи товуш сезадиган
органдир. Эшитиш нерви шохчалари шу зайлда тугайди. Кортиев органи таянч
ва қопловчи ҳужайралардан иборат бўлиб, товуш тўлқинларини қабул қилади.
Даҳлиз ва ярим айлана каналчалар ичида вестибуляр анализаторнинг
сезувчи ҳужайралари жойлашган. Рецепторларнинг қўзғалиши
вестибуляр
нервига ўтиб, мия пўстлоқ ости мувозанат марказига ундан миячага ва бош мия
ярим шарлари пўстлоғидаги мувозанат марказига боради. Баъзи болаларда ҳам,
худди катта одамлардагидек вестибуляр-аппарат ортиқча қўзғалувчан бўлади,
дэнгиз касаллиги деб шуни айтилади. Бундай болалар автомобил, самолёт,
кемада юргандида ва арғимчоқ учганда, яъни фазода гавданинг турли
ҳолатларида бўлиши
нохушликларни юзага келтиради, ранги оқариб,
пешонасини совуқ тер босади боши айланиб, кўнгли айнайди, оғзидан сўлаги
оқиб, қайт қилади, нафаси тезлашиди, пульси секинлашиб, қон босими пасайиб
кетади. Бу ҳолатни йўқотиш учун вестибуляр аппаратни ёшликдан чиниқтириш
зарур. Болаларни бэшикда ва беланчакда тебратиш велосипедда юриш,
каруселда айланиш,
сувда сузиш, югуриш, сакраш, гимнастика машқлари ва