Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Нерв жараёнларининг уйғунлиги



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Нерв жараёнларининг уйғунлиги.
Марказий нерв системасида бир 
гуруҳ нейронлар ёки айрим нерв марказлари қўзғалганда, иккинчи нерв марказ-
лари тормозланган ҳолатда бўлади. Бир гуруҳ мускулларнинг нерв марказлари 
қўзғалиб, шу мускулларни қисқартирса, айни вақтда иккинчи гуруҳ мускул-
ларининг нерв марказлари тормозланади. Масалан, қўллпанжасини мушт 
қилганда елка олдининг олдинги мускуллари қисқаради, айни вақтда елка олди-
инг орқа томонидаги мускуллар бўшашади, яъни букувчи мускулларнинг нерв 
марказлари қўзғалиб, ёзувчи мускулларнинг нерв марказлари тормозланади. 
Нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг бу хилдаги 
ўзаро таъсири уйғунлик дейилади. Чап оёқни букканда ўнг оёқнинг тизза 
бўғими ёзилади ва аксинча. 
Доминанта.
Нерв марказларидаги доминанта хусусиятини 1923-йилда 
А.А. Ухтомский исботлаган. 
Бир бутун рефлекс аппарати бир хил шароитда ишлаб турганда кучли 
таъсир натижасида импульсларнинг нерв марказларида вақтинчалик тўпланиб, 
устунлик қилиши доминанта дейилади. 
Оптимал куч ва оптимал ритмдаги қўзғалиш импульслари нерв марказ-
ларида юқори қўзғалиш ўчоғини келтириб чиқаради. Нерв марказлари гуморал 
таъсир натижасида ҳам қўзғалади. Ўта қўзғалиш нерв марказларида етилади. 
Шундай қилиб, устунлик қиладиган қўзғалиш ўчоғи пайдо бўлади. 
Доминантада ўта қўзғалган нерв маркази бошқа нерв марказларидан 
устунлик қилади. Масадан, агар тизза рефлекси текширилаётган одамда тизза 
рефлекси яхши чиқмаётган бўлса, унга ўнг қўли панжасини чап қўли билан 
тортиш буюрилади, шу вақтда тизза рефлекси яхши натижа беради. Доминанта 
маркази нерв системасининг барча бўлимлар фаолиятига таъсир этади. 
Қўзғалувчанлик қанча кучли бўлса, доминанта маркази ҳам шунча турғун 
бўлади, ҳамда шу нерв марказига келган импульслар шунчалик кўп тўпланади. 
Нерв марказлари фаоллиги доимо бир хилда бўлмайди, рефлектор реакциянинг 
уйғун бўлишида бир гуруҳ нерв марказларига қараганда бошқа нерв мар-
казлари фаол бўлади. Доминантанинг асосий хусусияти қўзғалувчанликнинг 
нерв марказларида юқори бўлиши, қўзғалиш турғунлиги, четки таъсирнинг 
тўпланиши ва доминантанинг бефарқ бўлишидир. Доминантанинг вужудга 
келишидаги муҳим шартлардан бири нерв ҳужайраларининг ўта қўзғалув-
чанлиги ҳисобланади. Доминанта узоқ муддат сақланиб туриши мумкин. Лекин 
ҳамма марказлар ҳам доминанта ҳолатига келавермайди. 
Доминанта битта нерв марказида эмас, балки нерв системасиниг турли 
соҳаларида бир вақтда пайдо бўлиши мумкин. Мускул ишини бажаришдаги 
доминанта бунга мисол бўла олади. Мускул иши доминантасида мия пўстлоғи-
нинг турли қисмларида, пўстлоқ ости қисмларида кучли қўзғалиш вужудга 


80 
келади. Доминанта олий нерв фаолиятига, одамнинг руҳиятига боғлиқ бўлади, 
албатта. 
Доминанта марказидан ташқаридаги рефлексларни вужулга келтиувчи 
бошқа таъсирловчилар доминантага ҳалақит бермайди, аксинча шу доминанта 
марказининг қўзғалувчанлигини янада оширади, бинобарин, рефлекс ҳалқа-
ларида тормозланишни кучайтиради. 
Доминанта принципи фаол диққатнинг физиологик асосидир. Шунинг 
учун нерв марказлари доминантаси педагогика ва психологияда жуда катта 
аҳамиятга эга. ўқитувчилар ўқувчиларга таълим-тарбия беришда буни ҳисобга 
олишлари керак. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish