Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Орқа миянинг функциялари.
Орқа мия қўзғалишни бош мия бўлак-
ларига ўтказувчи марказий орган ҳисобланиб, рефлектор ва ўтказувчи функ-
цияни бажаради. Орқа мия скелет мускулларининг ҳаракат рефлексини амалга 
оширади. Орқа миянинг баъзи ҳаракат рефлексларига: тирсак, болдир, тизза, 
панжа рефлекслари мисол бўла олади. Бироқ одамда бош мия жуда яхши 
ривожланганидан мускул ҳаракатларининг кўпи бош мия катта ярим шарлари 
пўстлоғи иштирокида амалга оширилади. Орқа мия ички органлар, юрак қон 
томир, овқат ҳазм қилиш, айириш ва бошқа системалар ишини ўзгартириб, 
вегетатив рефлексларни ҳам амалга оширади. 
Орқа миянинг яна бир функцияси ўтказувчанликдир. Орқа миянинг ўтка-
зувчанлик функцияси ички органлардан бош мияга ва бош миядан ишчи орган-
ларга ўтказувчи йўллар орқали импульслар ўтказилишини таъминлашдан 
иборат. 
Орқа мияда баъзи рефлектор функциялар ҳомила она қорнида ривож-
ланаётганида юзага келади. Ҳомила 2-3 ойлик бўлганида ҳаракатлана бош-
лайди. Янги туғилган бола оёқ панжасининг таги таъсирланса 2-3 дақиқадан 
сўнг оёқ панжасида букиш рефлекси ҳосил бўлади. Бу рефлекс бола туғил-
ганидан сўнг 6 ой ўтгач, йўқолиб кетади. 
Бола 9-10 ойлигида юра бошлайди. Орқа миядаги ҳаракат марказлари иши 
ортади, нервлар миэлинлашиши 3 ёшгача давом этади. 
Бош мия.
Янги туғилган бола бош миясининг вазни 340-400 г бўлиб, тана 
вазнининг 1,8-1,9 қисмини (катта одамда эса 1,40 қисмини) ташкил этади. 
1 ёшда бош мия вазни 800 г, 7 ёшда 1250 г, 15 ёшда 1350 г, 18 ёшда 1380 г, 
катта одамларда 1400 г га тенг. Боланинг бош мияси 7 ёшгача тез ўсади. Бош 
миянинг ўсиши 20-30 ёшларга бориб тўхтайди. 1-2 ёшда бош мия орқа мияга 
нисбатан анча тез ўсади, сўнг орқа миянинг ўсиши тезлашади. 
Бош мия ҳам орқа мия каби оқ ва кулранг моддалардан ташкил топган. 
Бош миянинг кулранг моддаси турли хил нейронлардан иборат. Бош мияда 14 
млрд. нерв ҳужайраси бор. Бундан ташқари, бош миянинг 60-90% ни нейроглия 
ҳужайралари ташкил этади. Нейроглия ҳужайралари ҳимоя қилувчи ва тутиб 
турувчи таянч тўқима ҳисобланади. Нейроглияда гормонлар ва гормонсимон 
моддалар ҳосил бўлади. 
Бош мия узунчоқ мия, варолий кўприги, мияча, ўрта мия, оралиқ миядан 
иборат бўлиб, бу қисмлар бош мия сопи деб аталади. Уларни бош мия катта 
ярим шарлари ўраб туради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish