Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қўзғалиш, тормозланиш, доминантанинг ёшга хос хусусиятлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Қўзғалиш, тормозланиш, доминантанинг ёшга хос хусусиятлари 
 
Бола туғилгандан кейин марказий нерв системаси ташқи муҳит таъсири ва 
ҳулқ-атвор, нутқ туфайли ривожланиб боради. Янги туғилган ва кичик боғча 
ёшидаги болаларнинг нерв системасида қўзғалиш жараёни тормозланиш 
жараёнидан устун туради. Ҳаракат марказлари орқа ва бош мияда тез қўзғалиш 
хусусиятига эга, шу сабабли бу ёшдаги болалар сэрҳаракат ва ҳис-ҳаяжонга 
тўла бўлади. 
Болаларда шартли рефлекс ҳосил бўлаётган даврда қўзғалиш шу шартли 
рефлексни ҳосил қилувчи анализаторлар марказларига тарқалади. Шартли 
рефлекснинг ҳосил бўлиши ва мустаҳкамланиши билан шартли таъсирловчига 
таалуқли марказларга тарқалмайди. Масалан, болада бирорта товушга шартли 
рефлекс пайдо бўлса, шу товушга яқин товушлар ҳам шартли таъсирловчи каби 
таъсир этиб, шартли рефлекс ҳосил қилади. Шартли рефлекс қанча мустаҳкам 
бўлса, қўзғалиш шунча кам тарқалади. 
Гўдакларда қўзғалиш боғча ёшидаги болалардагига нисбатан анча кенг 
тарқалади. Боғча ёшидаги болаларда қўзғалиш марказлари тез алмашиниб 
туради. Шунинг учун бу ёшдаги болаларнинг ҳаракати ва диққати беқарор 
бўлиб, узоқ давом этмайди. Боланинг ёши орта борар экан, доминанта марказ-
ларида вужудга келган қўзғалиш барқарор бўлиб, узоқ вақт қўзғалиб туради 
ҳамда таъсирлар йиғиндиси ортади. Янги туғилган болада овқатга доминанта 
пайдо бўлади. Аста-секин айритн таъсирга доминанта марказлари вужудга кела 
бошлайди. Доминанта марказлари турғун бўлмайди ва доминанта узоқ давом 
этмайди. Болалар нерв системасида моддалар алмашинуви жадал кечиши 
туфайли нерв марказлари кислород танқислигига жуда сезгир бўлади. 
Нерв марказларининг турли бўлимларининг тузилиши ва 
ривожланиши 
 
Орқа ниия.
Орқа мия умуртқа каналида биринчи бўйин умуртқаси билан 
II бел умуртқаси оралиғида жойлашган бўлиб, катта одамда вазни 30-40 г, 
узунлиги 45 см га тенг. Янги туғилган болада орқа мия вазни 6-10 г, узунлиги 
13-15 см. Нерв ҳужайралари орқа миянинг кулранг, нерв толалари эса оқ 
моддасини ҳосил қилади. Орқа миянинг кўндаланг кесигида кулранг модда 
капалак шаклида жойлашади, атрофида эса оқ модда бўлади. Кулранг модда-


81 
нинг олдинги, орқа ва ён шохлари бор. Олдинги шохида ҳаракат нейронлари 
жойлашган, бу ердан ҳаракат нервлари чиқади. Орқадаги шохда сезувчи 
нейронлар бўлади, уларга сезувчи, яъни марказга интилувчи нервлар киради. 
Орқа мияда бўйин, кўкрак, бел, думғаза сегментлари жойлашган. Орқа миянинг 
ҳар бир сегментидан бир жуфтдан ҳаммаси бўлиб 31 жуфт нерв толаси чиқади. 
Орқа миядан чиққан 31жуфт нервлар гавда, қўл, оёқ мускуллари ва терини 
нервлар билан таъминлайди. Орқа мия 3 қават парда билан қаттиқ (ташқи) 
парда, ўргимчак инига ўхшаш парда, томирли парда билан қопланган. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish