76
маси охирги тармоқларга бориб тақаладиган ягона нейронлар комплексидан
иборат. Айрим нейронларнинг бир-бирига туташадиган
жойи синапс деб ата-
лади. Битта нерв ҳужайраси танасига тўғри келадиган умумий синапслар сони
100 тага этади, ҳатто бундан ҳам ортади, дентритларда эса, ҳатто неча минглаб
синапслар бор.
Нерв толасининг асосий хусусияти ўта қўзғалувчанлик ва лабиллилик,
моддалар алмашинувининг секин бориши, нисбатан чарчамаслик ҳисобланади.
Нерв толасининг асосий хусусияти ўта қўзғалувчанлик бўлиб, у организмнинг
ташқи ва ички муҳитдан келадиагн ҳар хил таъсуротларга жавоб бера олиш
қобилиятидир. Таъсурот берилгандан кейин нерв системасида физиологик
процесс рўй беради. Бу ҳодиса қўзғалиш деб аталади. Тўқимани қўзғатиш учун
маълум кучдаги таъсирловчи бўлиш керак, шундагина тўқимада
моддалар
алмашинуви вужудга келиб, тирик организм таъсуротга қўзғалиш билан жавоб
беради. Мускул тўқимаси қўзғалса қисқариш билан, без тўқимаси қўзғалса
секрет ажралиши билан жавоб беради. Тўқимани қўзғатувчи таъсирловчилари
ўз хусусиятига кўра физикавий, кимёвий, эеэктрик, биологик ва бошқа тур-
ларга ажратилади. Таъсирловчи келиб чиқишига, орган, тўқимага
таъсирига
кўра адекват ва ноадекват таъсирловчиларга бўлинади. Муайян тўқима ҳужайра
ва орган учун хос бўлган таъсирловчи адекват таъсирловчи деб аталади.
Масалан, кўзнинг адекват таъсирловчиси ёруғлик, мускулники нерв толасидан
келадиган импульс ҳисобланади. Муайян тўқима, ҳужайра ва орган учун хос
бўлмаган таъсирловчилар ноадекват таъсирловчи деб аталади. Масалан, мускул
тўқимаси нерв толасидан келаётган импульсдан ташқари, электр токи, туз, кис-
лота таъсирида ҳам қисқариши мумкин. Булар ноадекват таъсирловчилардир.
Нерв толаларининг лабиллиги турлича бўлади. Баъзи нерв толалари ҳар
лаҳзада бир неча ўндан ортиқ импульс ўтказса, бошқалари 500 тагача импульс
ўтказади. Қалин миэлин қават билан қопланган нерв толалари ўта лабиллик
хусусиятига эга.
Нерв толалари қўзғалганда, мускуллар қўзғалишига нисбатан анча кам
энергия ажралади. Ингичка нерв толалари йўғон толаларга нисбатан тезроқ
чарчайди. Сўнги текширишларда нерв толасининг чарчаши исботланган. Нерв
толаси чарчаганда биотокларнинг кучи ўзгаради. Қўзғалиш
импульсининг
тарқалиши 2-3 марта сусаяди. Нерв толаси маълум вақт оралиғида келган
импульсга нисбатан камроқ импульс ўтказиб, ўзининг чарчамаслигини
таъминлайди.
Нерв толасидан чиққан қўзғалиш тўлқинларининг ўтказилиши нервнинг
кейинги келадиган ҳар бир қисмининг юқори вольтли потэнсиаллар билан таъ-
сирланишига боғлиқ. Қўзғалиш потэнсиаллари юмшоқ қаватли
нерв тола-
ларидан узлуксиз эмас, балки ўқтин-ўқтин тарқалади. Қўзғалиш тўлқинининг
нерв толасидан ўтказилиши ўзидан олдинги ҳаракатланаётган юқори волтли
потэнсиалларнинг ҳосил бўлишига боғлиқдир. Нерв толасидан таъсир ўтиши
учун у физиологик нормал ҳолатда бўлиши шарт.
Нерв толаси қаттиқ совитилса ёки ўткир заҳарланса, нерв импульсини
ўтказмайди. Аралаш нервлар таркибидаги ҳаракатлантирувчи
сезувчи нервлар
эса импульсни бўлиб-бўлиб ўтказади. Импульсларни бу хилда ажралган ҳолда
ўтказилиши нервнинг миэлин қават билан қопланишига сабаб бўлади. Нерв
77
толаси қирқилганда нерв ҳужайраси танаси томондан ўса бошлайди. Нерв
толасининг қайта тикланиши билан импульс ўтиши ҳам қайта тикланади.
Марказий нерв системасининг нейронлари нерв толасидан импульсларни бир
томонлама сезувчи рецептордан ишчи органга ўтказади. Бу нерв импульсининг
синапслар орқали ўтказилишига боғлиқ.
Қўзғалиш импульси қўзғалган тўқиманинг ҳамма қисмига бир текис тўла
тарқалади. Нерв толаси қанча йўғон бўлса, қўзғалиш шунча тез ўтади. Нерв
толалари йўғонлигига кўра, А, Б, C, гуруҳларга бўлинади. А гуруҳига миэлин
қавати қалинроқ, диаметри 12-22 мкм бўлган нерв толалари киради, улар
орқали таъсирот бир сонияда 70-120 м/сек тезликда ўтади. Бу гуруҳ нерв
толалари ўта электрик фаолликка эга. Б гуруҳга вегетатив нерв системасининг
миэлинлашган баъзи толалари киради. Буларнинг диаметри 1-3 мкм бўлиб,
иссиққонли ҳайвонларда таъсирни 3-14 м/сек тезликда ўтказади. C гуруҳи нерв
толалари юмшоқ қаватсиз бўлиб, диаметри жуда кичик,
буларга асосан
симпатик нерв толалари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: