Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўқув биноларининг сунъий ёруғлик билан энг кам даражада ёритилиши



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ўқув биноларининг сунъий ёруғлик билан энг кам даражада ёритилиши 
Бинолар, ишчи юзалар 
Люксларда энг кара ёритилиши 
Люминесцент 
лампалари билан 
Чўғланиш лампалари 
билан 
1. Синф хоналари:
а) парталар ва столлар
300 
150 
б) синфдаги доскалар
300 
150 
2. Устахоналар
300 
150 
3. Ўқитувчилар хонаси-идора
200 
100 
4. Рекреацион бинолар
150 
75 
5. Вестибюл, гардероб
100 
50
6. Коридор
100 
50 
7. Зинапоя
100 
50 
8. Ётоқхоналар
75 
30 
9. Ҳожатхона
75 
30 
Ёруғликнинг нормал бўлиши учун чироқларни хонада гигиеник жиҳатдан 
тўғри жойлаштириш, яъни қатор-қатор қилиб, деразали ташқи деворларга 
параллел жойлаштириш муҳим. Чироқлар алоҳида-алоҳида (ҳар бир қатори 
алоҳида) ёқиб ўчириладиган бўлади, бу эрталабки машғулотлар вақтида, 
деразадан наридаги жойларни биринчи навбатда ёритишга имкон беради. 
Аралаш ёруғлик (табиий ва синъий ёруғлик) кўрув-органларига ёмон таъсир 
қилмайди. 
 
Мавзу – 7.
Нерв системасининг физиологияси 
Нерв системасининг аҳамияти 
 
Нерв системаси асосан ташқи муҳитдан, ички органлардан келадиган 
турли ахборотларни қабул қилади ва уларни марказий нерв системасига етказиб 
беради. Нерв системаси организмдаги барча органларни бир-бири билан боғ-
лаб, организмнинг бир бутунлигини таъминлайди. Организмни ташқи муҳит 
билан боғлайди, ҳамда уни ташқи муҳитга мослаштиради. Нерв системаси ёрда-
мида атроф-муҳитдан турли сигналлар қабул қилинади, улар анализ ва синтез 


75 
қилиниб, турли реакциялар билан жавоб қайтарилади. Нерв системаси ички 
секреция безларида ишлаб чиқариладиган турли гормонларнинг қон орқали 
организмга кўрсатадиган таъсирини, моддалар алмашинувини бошқариб тура-
ди, ўсиш, ривожланишга таъсир этади. Бундан ташқари, нерв системасининг 
олий бўлимларида руҳий функциялар амалга оширилади. Идрок этиш, фикрлаш 
ва ҳоказолар олий нерв фаолияти билан бошқариб турилади. 
Нерв тизимини нерв ҳужайралари ва нерв толалари ташкил қилади. Нерв 
ҳужайралари нейрон деб аталади. Нейронлар катта кичиклиги ва шакли жиҳа-
тидан ҳар хилдир. Ҳар бир нейроннинг танасида бир талай калта шохланган 
ўсимталар-дендритлар ва битта шохланмаган узун ўсимта - аксон бор. Нейрон-
лар ташқи томондан махсус парда - мембрана билан қопланган. Нерв ҳужай-
раларининг таналари ва уларнинг дендритлари тўпланиб кулранг моддани узун 
ўсимта аксон эса махсус миэлин пардаси билан қопланиб оқ моддани ҳосил 
қилади. 
Нерв системаси марказий (бош ва орқа мия), периферик (четда жойлашган) 
нервлар, уларнинг охирги аппаратларидан ташкил топган қисмларга бўлинади. 
Марказий нерв системасида нерв ҳужайралари (нейрон таналарининг) марказ-
лари бор. Нерв системасининг периферик қисми асосан нервлардан, яъни тола-
лар боғламидан иборат бўлиб, бу толаларнинг танаси (нерв ҳужайраси) нерв 
системасининг марказий қисмида жойлашган. Периферик нерв тизимига орқа 
миядан чиқадиган 31 жуфт сезувчи, ҳаракатлантирувчи нерв толалари, бош 
миядан чиқадиган 12 жуфт нервлар, ҳамда умуртқа поғонаси атрофида ва ички 
органларда жойлашган нерв тугунчалари киради. 
Нерв системаси шартли равишда иккига; соматик ва вегетатив нерв 
системасига бўлинади. Скелет мускулларини ва баъзи ички органларини (тил, 
ҳиқилдоқ, ҳалқум ва ҳоказоларни) таъминлаб турадиган нервлар соматик
нервлар деб номланади. Соматик нерв системаси, асосан, организмни ташқи 
муҳит билан боғлайди ва скелет мускуллари ҳаракатини бошқаради. 
Вегетатив нерв системаси ички органларни (меъда, ичаклар, нафас олиш, 
сийдик таносил органларни, ички секреция безлари, тери, юрак ва қон томир-
ларни) нерв билан таъминлайди. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish