Легионерлар хавфсизлик учун ўз қалқонлари ёрдамида “тошбақа ясашади”. Камончилар ва прашниклар сўнгги қўрғошинли тўпчаларни ва ўқларни ишлатишади, пиёда аскарлар уларга дротикларини қўшади. Ҳужум нарвонлари деворга тиралиб ёки қамал минораларидан тушурилади. Девор тепасига чиқилди. Тўқнашув ва якка курашлар бошланди. Агар римликлар бу ишда устунлик қилса, демак ғолиб саналган.
Шундан кейин шаҳарда энг қўрқинчлиси содир бўлади. Анъанага кўра ўлжа офицерларга берилган, агар мағлублар жангсиз таслим бўлса, агар штурм керак бўлса аскарларга берилган. Иотапата қамали хунрезлик билан якунланди. Кремонанинг қамал этилиши янада кўпроқ шавқатсизликларга сабаб бўлди: “Қирқ мингта қуролланган аскарлар шаҳарга ёпирилиб кирди, уларнинг кетидан қуллар ва маркитантлар. На амал ва на ёши зўравонликдан, ўлимдан қутқаролмади. Кекса қарияларни аскарларга эрмакка беришди. Бўйи етган қизлар ва йигитларни бурдалаб ташлашди, уларнинг жасадлари устида эса кураш борди.
Аскарлар храмлардан пуллар ва хазиналарни олиб чиқди, бошқалари янада кучлилари уларга ташланиб ўлжани тортиб олди. Тўрт кун давомида Кремона талон тарож қилинди ва қўрқув ичида қолди”. Иерусалимда ҳам ҳар бир квартални қўлга олиш хунрезлик билан кечди.
Шундай қилиб, қамал этиш кўп билим ва маҳоратни қўллашни талаб қилди: командирлар полиоркетикани ва архитектурани билиши керак эди, аскарлар ҳам баъзи билимларда билағон бўлишлари керак эди. Уларнинг ҳаммаси бунга машғулотлар орқали тайёр бўлишлари керак эди.
Очиқ майдонда жанг.
Очиқ майдонда ғолиб бўлиш учун жангчилар яхши тайёрланган, техник кўникмаларга эга бўлишлари, мард, жасур бўлишлари талаб қилинган. Антик муаллифлар жангларнинг кўплаб таснифларини қолдирган; археология бир нечта қизиқарли рельефларни қолдирган; бироқ кўп саволлар ноаниқ қолмоқда.
Ақл жангда муҳим роль ўйнайди, бироқ бу ерда унинг кўлами “стратегик” усуллар билан чекланади. Иккита муаллиф шу сабабли қизиқарли фикрларни қолдирган. Фронтин “стратегема” сўзининг юнонча келиб чиқишини таъкидлаб, унинг эллинларга тегишли эканини айтади. У ўз маслаҳатларини 4 та қисмга ажратади: аввал у жангдан олдин, жанг давомида, кейин қамал вақтида нима қилиш кераклигини ўрганади. У интизом билан боғлиқ мисолларни келтиради. Душманни тутиб туриш учун ўзининг орқасида олов ёқиш керак.
Жангдан олдин душманни Тиберий каби талвасага солиш керак: “паннонларнинг ёввойи бургутлари жангга уфқдан бостириб кириб, ўз қўшинини лагерда ушлаб турди ва душманни сел остида қолдирган, бу ёмғир кун бўйи ёғган; ва у ҳолдан тойган варварларнинг жасоратларини йўқотганларини кўриб, сигнал беради ва ҳужум қилиб, ишғол этади”. Лекин кутилмаган вазиятлардан фойдаланиш зарур: “Илоҳий Веспасиан Август иудейларга ҳужум қилиш учун шанбани танлайди, бу кунда уларга ҳеч нарса қилиш мумкин бўлмаган, уларни ишғол этади”.
Полиен ҳам юнонлар стратегимларни кашф этишда хизматлари борлигини таъкидлайди. Ҳеч кимни унутмаслик учун у ўз меҳнатини мифологик даврдан бошлайди. У айтган ҳолатлар хронологик ва географик принциплар бўйича классификация қилинган. Иккала муаллифлар тактика тўғрисидаги фикрларини чуқурлаштирмаган. Бу фан ҳақиқатдан ҳам римликлар томонидан шарафланган, аниқроғи жанг майдонида.
Do'stlaringiz bilan baham: |