9-маъруза. Даштиқипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар



Download 110 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi110 Kb.
#205396
  1   2
Bog'liq
9-маъруза. Даштиқипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар


9-маъруза. Даштиқипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ўзбек хонликлари даврида этномаданий жараёнлар
Маълумки, Амир Темур ҳаётлик чоғидаёқ ўз қўл остдаги мамлакатлар ва вилоятларни идора этишни ўғиллари ва набиралари ҳамда садоқатли амирларига бўлиб бериб, улар устидан қаттиқ назорат ўрнатиб бошқарар эди. Амир Темир ўлимидан кейиноқ Соҳибқирон ўрнатган тартиб заминига зил кетди. Соҳибқирон васиятларини биринчи бўлиб, севимли набираларидан бири Халил Султон бузди. У валиаҳд Пирмухаммадни1 Хиротдан Самарқандга етиб келишини кутмай, Самарқанд тахтини қўлга олди2. Шундан сўнг унинг ворислари ўртасида ўзаро зиддиятлар бошланиб, Марказий ҳокимият заифлашиб кетди.
Тўғри, 1409 йилда Хирот ҳукмдори Шоҳрух Мирзо Самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, унга ўғли Улуғбекни ўтказиб, сиёсий вазиятни бироз юмшатди ва яқин 40 йил мамлакатда тинчлик ўрнатилди. Аммо, на Шоҳрух, на Улуғбек мамлакатда Амир Темурдек тартиб ва интизомни ўрната олмаганлар. Шоҳрух Мирзо ўта художўй, тақводор бўлса, унинг ўғли, Самарқанд ҳукмдори, том маънодаги олим эди. У олам сирларини илм орқали билишга бел боғлаган ҳукмдор эди.
Шоҳрух ўлимидан кейин Темурийзода шаҳзодалар ўртасида марказий ҳокимиятга интилиш, уни қўлга киритиш илинжида, хатто, ўзларининг қўл остидаги мамлакат ва вилоятлар иқтисодий ва маданий ҳаёти билан, раият ташвиши билан шуғулланишдан узоқлашдилар. Темурийзодалар ўртасидаги зиддиятлар айниқса, XV асрнинг иккинчи ярмида шундай кучайдики, буни узоқ-яқиндан кузатиб турган Дашти Қипчоқ ўзбеклари темурийлар мулкига тез-тез ҳужум қилиб, тинч аҳолини талаб кетардилар. Охир оқибатда, темурийлар салтанатни ҳимоя қилишга ожиз бўлиб қолганлигини сезган Жўжихон авлодлари XVI аср бошларида Шайбонийхон бошчилигида Мовароуннаҳрга бостириб келади ва жуда қисқа муддат ичида бу заминда ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар.
Шундан бошлаб, Мовароуннаҳр ва Хоразмда “ўзбек” номи пайдо бўлади. Бу номнинг ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида айнан XVI аср бошларида пайдо бўлишига нима сабаб бўлган? Унгача бу заминда қандай қабила ва элатлар яшар эдилар? Тарихий-археологик ва этнотопонимик ва лингвистик материаллар таҳлилига кўра, бу заминда ўзбек халқининг аждодлари жуда қадим-қадим замонлардан яшаб келади. Уларнинг бир қисми ўзларининг турли хил қабила ва уруғ номлари билан аталишда давом этиб, кўчманчи ва ярим кўчманчи ҳаёт тарзини бошидан кечирса, туркий қавм ва элатларнинг аксарият кўпчиллик ўтроқ қисми суғорма деҳқончилик, турфа хил ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келар эдилар.
Чорвадор аждодларимизнинг ҳаёт тарзи, уларни бир жойда муқим яшашни тақазо этмас эди. Шу боис, улар бронза давридан бошлаб, чорва молларига ўтлоқ яйловлар қидириб, ярим ҳарбий ҳолатда яшашга мажбур бўлганликлари боис, элатлар қабилаларга, қабилалар уруғ жамоаларига, улар эса уруғ-аймоқларга бўлиниб, Дашти Қипчоқ чўл ва даштларида, тоғ олди адирлар ва тоғ сойлари ҳавзаларининг тарқоқ аҳолисига айланиб кетган эдилар. Дашти Қипчоқ ва унинг ҳар иккала (Кўк Ўрда ва Оқ Ўрда) ҳудудий майдонида кўчиб юрар, кези келганда уларнинг Ўрта Осиё сарҳадларига ўз подалари билан кириб келиши қадимдан одатий тус олган эди.
Тарихий-археологик маълумотларга кўра, уларнинг Ўрта Осиё ҳудудларига кириб келиши илк бор мил. aвв. II минг йилликнинг ўрталарида юз берган. Бу миграция тарихда орийларнинг шимолдан жанубга юриши номи билан маълум. Шундан бошлаб, шимол даштлари чорвадорларининг жанубга миграцияси давом этиб келган. Бу жараён шу қадар жадал кечдики, илк ўрта асрларга келганда, Амударё ўрта оқимларига қадар чўзилган Турон ўлкалари том маънодаги Туркистонга, қадимги турклар ватанига айланди.
Авваллари Шимолий дашт чорвадорлари Ўрта Осиё ҳудудларига қабила-қабила ва айрим уруғ жамоалари сифатида тинч ва осойишта сардорлари бошлиқ ўз қабила номлари билан кириб келсалар, милодий XIV-XV асрларда Дашти Қипчоқда юз берган тарихий воқеалар туфайли, яъни бу заминда ҳарбийлашган чорвадор бекзодаларнинг “Ўзбек эли”, “Ўзбек давлати”нинг ташкил топиши муносабати билан, у давлатниннг ҳукмдори Шайбонийхон етакчилигида турк-мўғул қабилаларининг қулаб бораётган Темурийлар давлати устига XVI аср бошларида лашкар тортиб келиб, Мовароуннаҳрда ҳокимият Дашти Қипчоқ ўзбеклари қўлига ўтади ва Ўрта Осиё ҳудудлари Дашти Қипчоқнинг кўчманчи ўзбеклар давлати таркибига киради.
Маълумки, Дашти Қипчоқ ўзбекларидан жалойир, арлот, найман, манғит, қўнғрот, минг ва бошқа қатор қабилаларнинг бир қисми XIV-XV асрлар давомида ҳам Мовароуннаҳр ва Хоразмга келиб ўрнашганлар. Улар ўша кезларда ўз хонлари ёки подшолари етакчилигида эмас, балки ўз уруғ-аймоқлари ва қабила номлари билан бу заминга кириб келган эдилар. Аммо, турк ва тил жиҳатидан турклашган мўғул қабилаларининг биринчи бор “ўзбек уруғлари”, “ўзбек эли” номи остида Мовароуннаҳр ва Хоразмга кириб келиши Шайбонийхондан (XVI аср бошларидан) бошланди. Шунинг учун ҳам тарихда “ўзбек” номининг Ўрта Осиёда пайдо бўлишини Дашти Қипчоқ ўзбекларининг ўз хонлари етакчилигида кириб келиши билан боғлаш анъанага айланган.
Тарихий манбаларда таъкидланишича, Сирдарёнинг юқори оқими ва Тяньшан тоғ тизмаларининг ғарбий ён бағирларидан Днепр дарёсининг қуйи оқимига қадар ёйилган даштлар XI-XV асрларга оид араб ва форс манбаларида Даши Қипчоқ деб тилга олинади. Дашти Қипчоқ аҳолиси шарқ манбаларида-қипчоқлар, рус солномаларида-половецлар, Византия хроникаларида-куманлар, венгер манбаларида - кунлар деб аталган. Дашти Қипчоқ ҳудудлари XIII аср бошларида Чингизхон қўшинлари томонидан босиб олингач, у жойлар Чингизхоннинг тўнғич ўғли Жўжихонга улус сифатида берилди. Жўжихон улуси доирасида (унга Шимолий Хоразм воҳаси ҳам кирган эди) “Олтин Ўрда” давлати барпо этилади. Бироқ, XIV аср бошларида Жўжи улуси Чингизхон авлодлари ўртасидаги ўзаро тахт учун курашлар туфайли иккита мустақил давлатларга (тарихда Олтин Ўрда деб ном олган Кўк Ўрда ва Оқ Ўрдага) бўлиниб кетади3.
Тарихий манбаларда ёзилишича, Волгадан Днепргача чўзилган ерлар, Қрим, Шимолий Кавказ, Булғор ва Шимолий Хоразм Кўк Ўрдага қарашли ҳудудлар бўлиб, бу жойлар аввалгидек Олтин Ўрда давлати деб номланишда давом этади. Ундан Шарққа томон чўзилган бепоён Дашти Қипчоқ чўллари, яъни Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимлари, Орол денгизининг шимол ва шимолий шарқидаги кенг даштлар Оқ Ўрда давлати ҳудудларини ташкил этиб, улар ҳам Жўжихон авлодларидан Ўрда-Ичан ва Шайбонлар томонидан бошқарилсада, расман Олтин Ўрда давлатига тобе ҳисобланар эди. Олтин Ўрдани эса Ботухон ва Туга –Темур авлодлари бошқарар эди.
XIV асрнинг 60-йилларига келганда Олтин Ўрдада Шайбон, Ўрда-Ичан ва Туга-Темур авлодлари ўртасида ҳокимият учун кураш авжига чиқади4. Олтин Ўрданинг Ўзбекхон (1312-1342 йиллар) давридаги сиёсий ва ҳарбий мавқеи тушиб кетади. XIV асрнинг 70-йилларида Олтин Ўрдада ички феодал жанжаллари янада кучайиб, бунда Шайбонлар алоҳида фаоллик кўрсатадилар. Хатто, уларнинг вакили Тулунбек-хонум ва бошқа Шайбонлар номидан танга пуллар зарб этилади5.
Амир Темур ёрдамида ҳокимиятни қўлга киритган Тўхтамишхон даврида (1380-1395 йй.) Оқ Ўрда кучайиб, хатто, у Олтин Ўрдани ҳам ўзига қўшиб олади. Тўхтамишхон даврида Дашти Қипчоқда нисбатан тинчлик ўрнатилади. Бироқ, 1395 йилги Терек дарёси бўйидаги жангда Тўхтамиш қўшинлари Амир Темур томонидан тор-мор этилгач, Оқ Ўрдада феодал низолари яна авж олади. Оқ Ўрда даштларида бадавлат аслзода бекларнинг ўзларини эркин, озод ва мустақил тутиш кайфияти кучаяди. Дашти Қипчоқнинг шарқий ўлкалари XIV аср иккинчи ярмидан тарихий манбаларда “Ўзбеклар диёри”, “ўзбеклар эли” номи остида тилга олина бошлайди. Унгача ҳам (XIII асрнинг 80 - йилларида) бу жойларда яшовчи турк ва тил жиҳатидан турклашган мўғул қабилари ўзларини “ўзбеклар” номи билан атаганликлари тарихий асарлардан маълум. Унга қадар ҳам “Ўзбек” деган атама айрим киши номлари сифатида учраб турган. Масалан, Озарбайжон атабекларидан бирининг номи (Илтегинлар сулоласидан (1210-1225 йй) ҳамда Муҳаммад Хоразмшохнинг (1200-1220 йй) амирларидан бирини номи ўзбек эди6. Рашидаддин Жўжихон ўғилларининг еттинчи фарзанди Минкударанинг ўғли ўзбек номи билан аталганини қайд қилади7. “Ўзбек” сўзи Ҳамдаллаҳ Мустафа Казвини (1281-1350)нинг “Тарих-и гузидэ” (Избранная история) асарида “Олтин Ўрда хони Ўзбекхонга тобе ерлар ва халқлар ҳақида фикр юритилиб, бу қабилалар “ўзбекиён” (ўзбеклар), яъни “Мамлакат-и ўзбек” (Ўзбеклар давлати) ёки “Улус-и ўзбек” (Ўзбек улуси) деб эслайди. Тарихчи Рузбехон “Меҳмонномаи Бухоро” китобида Дашти Қипчоқ ўзбекларини уч тоифага бўлади. Улар шайбонийлар, қозоқлар ва манғитлар бўлиб, Шайбон улуси, манбаларнинг маълумотларига кўра, 1238 йилда ташкил топган ва Ўрол тоғининг этакларидан Тобол ва Сарисув дарёларигача бўлган ерларни ўз ичига олган.
Араб тарихчиси Калкашанди (1418 йилда ўлган) ўз асарида Тўхтамишхонни “малик билад ўзбек” яъни ўзбеклар мамлакатининг ҳукмдори деб атайди8. Низомиддин Шомий9 (1404 йила ўлган), Шарафуддин Али Яздий10 (1454 йила ўлган), Абдураҳмон Самарқандий11 (1413-1482) ва Хондамир12 (1475-1535) асарларида ўзбеклар ҳақида айрим лавҳалар келтирилади. Масалан, Низомиддин Шомий Тўхтамишни Самарқандга кириб келиши ҳақидаги ҳикоясида “Темур Тўхтамишга Ўтрор ва Саврон вилоятларини берди ва уни ўша ерларга жўнатди. Бироз вақт ўтгач, ўзбекларнинг подшоси Ўрусхоннинг ўғли Қутлуғ Буға ўз қўшинларини (бу вилоятларга) бурди ва кўп жанг қилди. Қачонким, Тўхтамиш Темурга хоинлик қилганида, Темур 1389-90 йили унга қарши от қўйди. Қачонким, Темур қўшинлари Сариқ-узун деган жойга етганида нойонлар ва амирлар йиғилиб, Амир Темурга “Агар биз аввал Мўғулистон хони Ҳизр жўжанинг лашкарбошиларидан бири Инка-Тўрани тор-мор қилиб, унинг ёвуз ниятларини йўқ қилиб, сўнг “ўзбеклар юрти”га (диёри ўзбек) кириб борсак тўғрироқ бўларди” деб маслаҳат берадилар.
Абдураззоқ Самарқандий Темурни Тўхтамиш устига юришини гапириб, 1390 йили Амир Темур Мўғулистонга юриш қилди, унга йўл-йўлакай асирлар хабар бердики, Инка Тўра Мўғулистонга қочиб кетди ва у ўзбек даштларида (дар сахро-и ўзбек) яширинган, дейди. Хондамир 1389-1391 йил воқеалари ҳақида ҳикоя қилар экан, юқорида номи эслатилган Тўхтамиш қўшинини «ўзбеклар қўшини» (сипоҳ-и ўзбек) деб юритилади, дейди. Олтин Ўрданинг амир ва хонлари “ўзбеклар” вилоятининг ҳокимлари деб юритила бошлади. Хуллас, XIV аср бошларидан Дашти Қипчоқ аҳолиси, аниқроғи аввал Оқ Ўрда халқи “ўзбеклар” номи билан юритилган.
Ўзбекхон (1312-1342) икки Ўрда ерларини бирлаштиргач, Олтин Ўрда ҳудудлари ҳам ўзбеклар элига айланди. Тўхтамиш (1376-1395) даврида бутун Дашти Қипчоқ аҳолиси ўзбеклар элининг фуқаролари деб аталадиган бўлди. Улар асосан, кўчманчи элатлар эди. Улар тез-тез Мовароуннаҳрга (асосан ҳозирги Ўзбекистон шимолий ҳудудига) ҳарбий талончилик юришлар қилиб турган. Бу ҳақда Амир Темурнинг “Тузуклари”да шундай дейилган: Мовароуннаҳрда ўзбекларнинг жабру-зулми ортиб кетди... Илёсхўжа бўлса (Мовароуннаҳрнинг ҳукмдори Туғлуқ Темурнинг ўғли...А.А.), давлат ва сиёсат ишларида лаёқатсиз бўлгани туфайли уларнинг зулми ситамига бардош беришга ожиз эди. Мен бўлсам салобатим ва ҳайбатим билан ўзбеклар устидан ғалаба қилдим ва мазлумларни золимлар жабридан халос қилдим”.
Юқори келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, XV аср охири XVI аср бошларига қадар ўзбеклар ҳақида гап кетганда, Дашти Қипчоқ аҳолиси – кўчманчи ўзбеклар тушунилган. Ўрта Осиёнинг деҳқончилик вилоятларида, биринчи навбатда Мовароуннаҳрда яшаган халқ эса, агар у туркий тилда сўзлашса, турклар деб аталган. Уларнинг тили Дашти Қипчоқ ўзбекларининг тили билан бир бўлиб, улар туркий тилнинг турли лаҳжаларида сўзлашганлар. Мовароуннаҳр турклари ва унинг туркийлашган халқи ўзларини турк қавми вакиллари деб билганлар. Масалан Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Байқаро, Заҳириддин Бобурлар ўзларини турк деб атаганлар, улар Дашти Қипчоқ ўзбекларининг бебошликларидан доимо нолиб келганлар.
Агар узоқ ўтмиш тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, тарихий манбаларда Буюк Турк чўлининг аслзода чорвадор ҳарбийлари ўзларини “бек” деб юритар эдилар. Бу атама Турк хоқонларининг битиктошларида ҳам учрайди. Масалан, Илк ўрта асрларда Буюк Турк Хоқонлиги давридан бошлаб хоқонлар ўз халқига мафкуравий битиктошларга битилган мурожаатларида “турк будуни (халқи)”, “турк беклари ва будуни”, “турк, ўғуз беклари, будуни” каби сўзларни ишлатганлари маълум. Демак, Хоқонлик даврида, эҳтимол ундан ҳам олдинроқ, турк қавмлари аслзода беклардан ва оддий чорвадор халқдан иборат бўлиб, беклар кўчманчи чорвадорлар жамиятининг бадавлат, эркин, озод суворий ҳарбийларини ташкил этган. Ўзлигини англаш, ўз қадрини билиш, ўзини ҳар жиҳатдан мустақил ва эркин, ҳеч кимга қарам эмаслигини хис этиш чорвадор аслзода беклар учун табиий бир ҳол эди. Дашти Қипчоқда, айниқса унинг шарқий қисмида бу кайфият XIII асрнинг охирги чорагида шунчалар кенг авж оладики, сахроийларнинг ҳарбийлашган аслзода беклар табақаси ўзларини “Ўзбеклар”, яъни “ўзига ўзи бек” деб аташ анъанага айланади.
Аслида, бу сўз икки бўғиндан, яъни “ўз” ва “бек”дан иборат бўлиб, бу сўзнинг “ўз” ўзаги ўзликни англатиб, унга туркча “бек” суффикси қўшилиб, “ўзбек” атамаси пайдо бўлади. Бу борада Г. Вамбери ҳам ўз вақтида ҳақ гапни гапирган, яъни “Буквальное значение слова «узбек» - сам себе господин, самостоятельный. Замечательно, что это достоинства и звания, и в этом смысле оно находится в документах, относящихся к 1150 год»13.
“Ўзбек” атамаси дастлаб аниқ бир этник бирлик ном маъносини англатмаган, аксинча, Оқ Ўрда даштларида ҳарбий ўйинлар ва турфа хил босқинчиликлар билан шуғулланиб юрган сон-саноқсиз беклар тўдасининг сиёсий-ҳарбий уюшмаси бўлган. Чунки, XIV асрнинг 60 - йилларида Олтин Ўрдада Жўжихон авлодлари ўртасида бошланган ўзаро феодал урушлар шунчалар кучайиб кетдики, натижада кучли ва ягона Олтин Ўрда майда ҳокимликларга бўлиниб кетди. Улар орасида энг катта ва кучлиси Волга дарёси билан Ўрол дарёлари оралиғига жойлашган Оқ Ўрда эди. Дастлаб, Оқ Ўрда Тўхтамишхон даврида (1380- 1395) анча кучаяди. Хатто, у Олтин Ўрда ва Оқ Ўрдани бирлаштирди. Бунга Амир Темур катта ёрдам берган. Аммо, Тўхтамишхон кучайиб олгач, ташқи сиёсатда Амир Темур ғашига тегадиган сиёсат олиб бора бошлайди, Хоразм ерларини босиб олади. Олтин Ўрдада Тўхтамишдан норозилар кўпайб, унинг хатти-ҳаракатлари Амир Темурга етиб бора бошлайди. Оқибат натижада, улар ўртасида пайдо бўлган ички зиддиятлар туфайли 1391 йил июн ойида Қундузча дарёси водийсида қаттиқ жанглар бўлиб, Тўхтамиш жанг майдонидан енгилиб қочади14. Улар ўртасида бўлган 1395 йилдаги жангда эса Амир Темур уни янчиб ташлайди. Мағлуб Тўхтамиш бир қисм тан соқчилари билан қалин рус ўрмонларига қочиб жон сақлайди. 1395 йилги жанг туфайли Олтин Ўрда тамоман инқирозга учради. Шундан сўнг, XIV асрнинг 80 - йилларида “ўзбек улуси” номини олган Оқ Ўрдада ҳам хонзода ва бекзодалар ўртасида ҳокимият учун жангу-жадаллар бошланиб кетади. XV асрнинг биринчи чорагида тахт учун курашлар авжига чиқиб, бу жангларда Шайбонлар уруғидан Абулҳайрхон ғолиб чиқиб, Шарқий Дашти Қипчоқда “Ўзбеклар давлати”ни қайта ташкил этди15.
“Ўзбек” сўзининг келиб чиқиши ҳақида фанда турлича қарашлар мавжуд. Масалан, Маҳкам Маҳмудов бу ҳақда шундай ёзади: “ўғиз” этноси араб ва форс манбаларида “ғуз” сифатига тилга олинса, Византия манбаларида “ўғиз” атамаси “ўз” шаклида учрайди. “Ўзбек” сўзидаги “ ўз” ўзаги аввал ўғиз бўлган. Қадимги “ўғиз+барк”, “ўғиз+бўқа”, “бек” сўзларидан “ўзбек”атамаси келиб чиққан” деган фаразни ўртага ташлаб, “ўзбек” сўзи “ўғиз” сўзининг қисқартирилган кўринишидир, деган хулосага келади16. Ўғизларнинг аслзодалари орасида “ўзбек” номи XIII аср бошларидан учрайди, хатто, XI аср араб тарихчиси Усам ибн Мунқизнинг «Китоб ал-эътибор”да (ибрат китобида) Ўзбек исмли Мавсил ҳоким бўлганлигини қайд қилинади”17. Ўзбек номини киши номи сифатида қадимий бўлиши тўғри, аммо, уни ўғизни “ўз” ўзаги билан боғлаш ҳақидаги фаразлар бахслидир.
“Ўзбек” номини келиб чиқиши масаласида, уни туркий халқларнинг “уз” уруғи билан боғлаб, қуйидагича фараз қилиш ҳам мумкин: Маълумки, тарихий-этнографик адабиётларда Дашти Қипчоқнинг ҳар жойларида VIII аср ўрталаридан “узлар” деб аталган туркий тилли қабиланинг уруғ жамоалари яшаб келганлиги, IX-XI асрлар оралиғида улар ҳарбий жиҳатдан кучайиб, уларнинг бекларидан “узбек” сўзи таркиб топгандир, деган фаразни ҳам ўртага ташлаш мумкин (ушбу асарнинг XIII-бобида узлар ҳақида тегишли маълумотлар берилган). Бироқ, “уз” қабиласининг Қипчоқ чўлида бошқа туркий тилли қавмларга етакчилик қилганликлари ҳақида маълумотлар учрамайди. Шу боис, Дашти Қипчоқда ўзбек атамасининг келиб чиқиши Шарқий Қипчоқ даштининг барча туркий тилли қабила ва уруғ жамоаларига тегишли бўлиб, бу сўз ўзлигини англаб етган қабила беклари билан боғлиқ сўз эканлиги тарихий ҳақиқатга яқиндир. Дастлаб, аҳолининг аслзода беклар ижтимоий табақаси ўзларини “ўзбеклар” деб аташган бўлса, секин-аста уларга тобе уруғдошлари ҳам ўзларини “ўзбеклар” деб атай бошлаганлар.
Шундай қилиб, айнан Шарқий Дашти Қипчоқда XIII асрнинг охирлари ва XIV аср давомида “Ўзбеклар мамлакати”, “ўзбеклар” деган этносиёсий атамалар пайдо бўлди. XVI аср бошларида Шайбоний ўзбекларининг Ўрта Осиёга кириб келиши билан “ўзбек” сўзи Мовароуннаҳр ва Хоразмда пайдо бўлиб, у кейинчалик ўзбек халқи этнонимига айланди.
Унгача, Дашти Қипчоқда кўчиб юрган турк-мўғул қабилалари (арлот, бахрин, бурқут, дўрман, ийжон, қтой, қарлуқ, можор, қипчоқ, қиёт, қўнғирот, қурловут, манғит, найман, нукус, тангут, уйғур, маркит, қўшчи, ўтарчи, жот, чимбой, кенагас, уйшун, тубойи, тоймас, эчки, туман-минг, шодбахтли, шунқорли ва бошқалар) орасидан жанговор суворийлар етишиб чиқиб, улар даштнинг эркин, ўзига хон, ўзига бек ҳарбий гуруҳларини ташкил этганлар. Улар XV аср бошларигача бепоён сахронинг эркин қушлари, ўзига бек жанговор ҳарбийлашган бебош гуруҳлари бўлиб, улар ўзларини эркин ва озод беклардек тутганлар.
Юқорида қайд этганимиздек, XV асрнинг 20 йилларида, яъни 1428 йилда Жўжихон набираларидан бири Абулҳайрхон, ана шу сахрои аслзода-бекзодалардан ташкил топган ҳарбий гуруҳларни бирлаштириб, аслзода бекларнинг ҳарбий давлатини барпо этди ва бу ишда у асосан манғит қавмларига таянади. Демак, ўзбек атамаси дастлаб XIII аср охирларида Дашти Қипчоқнинг “Оқ Ўрда” деб аталган шарқий қисмининг ҳарбийлашган суворийлар уюшмасига нисбатан ишлатилган. Бу эркин, озод, мустақил суворийлар гуруҳининг асосини аслзода-бекзода ҳарбийлар ташкил этган эди18. Ўша кезларда “Ўзбек улуси”га Орол денгизининг шимолий қирғоқларидан то Иртиш дарёсининг ўрта оқимларигача, шарқда Сарисув ва Чу дарёларидан ғарбда Ёйиқ (Ўрол) дарёсининг сўл соҳилларигача бўлган ерлар қараган.
Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳр ва Хоразмдаги ҳукмронлиги узоққа чўзилмади. 1510 йилда Эрон шохи Исмоил билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Шайбоний ўлимидан кейин мамлакатда парокандалик бошланди. Хуросонни Сафавийлар эгаллайдилар. Шайбоний авлодлари ва айрим қабила бошлиқлари алоҳида вилоятларни (Балх, Ҳисор, Бадахшон, Самарқанд, Тошкент ва бошқалар) эгаллаб, марказий ҳокимиятга итоат қилмай мустақил бўлишга интиладилар. Шайбоний зурриётлари орасида ҳам тахт учун кураш авж олади. Мана шу жангларда Абдуллахон 2 ғолиб чиқиб, 1560 йилда Бухоро тахтини эгаллайди19 ва тахт даъвогарлари ва бебош амирларга қаттиқ зарба бериб, Бухорода марказлашган кучли феодал давлат тузишга эришади. Унинг даврида мамлакат ривожланади, деҳқон, чорвадор ва ҳунар аҳли ором топади. У мамлакатни иқтисодий жиҳатдан оёққа қўяди.
Бироқ, унинг ўлимидан кейин, унинг ворислари мамлакатни бошқаришга ожизлик қилдилар. Валиахд Абдул Мўмин тахтда атиги ярим йилгина ўлтира олди. У отасининг сафдошлари томонидан ўлдирилди. Бухоро хонлигида яна тартибсизликлар бошланади. Ташқи вазият ҳам танг ҳолга тушиб қолган эди. Ички ва ташқи вазиятни кузатиб бораётган бир гуруҳ қабила бошлиқлари ва таъсирчан уламолар Шайбоний авлодларидан тахтга ярақли бирор кимса қолмаганлигидан (уларни ўз вақтида Абдуллохон II тинчитиб бўлган эди) хонга куёв ўғил аштархоний Дин Муҳаммад Султонни тахтга ўтказадилар. Шундай қилиб, Бухоро тарихида Аштархонийлар сулоласи мамлакатни бошқара бошлайдилар. Бироқ, аштархонийлар хонадонидан бироз дурустроқ хон чиқмади, мамлакатда парокандалик, сарой интригалари, бебош амирларнинг ўзаро мажаролари тўхтамади. Парокандалик аштархонийлар сулоласининг охирги вакили Абулфайзхон (1711- 1747) даврида янада жадаллашди. XVIII асрнинг 20 йилларида Балх вилояти Бухоро хонлиги таркибидан чиқиб кетди. Тошкент ва Тошкент воҳасини қалмиқлар (жунгарлар), кейин қозоқлар эгаллаб олди. Шахрисабзни кенегаслар, Қаршини манғитлар, қтой ва қипчоқлар Мирзачўлни, Фарғонани минглар ва юзлар, Зарафшон водийсини найманлар эгаллайдилар. Ўта маишатга берилиб кетган Абулфайзхоннинг соноқли кунлари қолди. Бухоро хонлигидаги бу аҳволни кузатиб келаётган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Бухорони босиб олиш учун Амударёдан ўтиб, Бухоро яқинидаги Чор-Бакрда тўхтайди. Чор-Бакр таъсирчан саидлар макони эди. Бундан хабар топган Абулфайзхон, унга пешвоз чиқиб, унинг ёрдамида атрофидаги таъсирчан амалдорларни Бухородан бошқа юртларга бадарға қилмоқчи бўлади. Улар орасида Хаким Оталиқ манғитнинг ўғли Раҳимбий ҳам бўлган. Бундан хабар топган Раҳимбий уни изига тушиб, 1747 йилда ўлдиради ва уни 9 ёшли ўғлини тахтга ўтказади20. Бир йил ҳам ўтар-ўтмас уни ҳам қатл этиб, ҳукмронликни ўз қўлига олади. Раҳимбий Оталиқ жуда устамонлик билан секин-аста ўз мавқеини мустаҳкамлаб олгач, 1753 йилда манғит сулоласининг биринчи ҳукмдори сифатида Бухоро тахтига ўтиради. Шундай қилиб, Бухорода 1753 йилда хонлик тугатилиб, амирлик бошланади.
Амир Муҳаммад Раҳимбий мустақилликка интилган вилоят ҳокимлари билан қаттиқ кураш олиб бориб, Шаҳрисабз, Ургут, Жиззах, Ўратепа, Ҳисор каби бекликларни Бухорога қўшиб олишга эришади. Фарғона мулки эса XVIII аср бошларида Бухородан ажралганича мустақил бўлиб олган эди. Фарғона давлатининг биринчи хони ўзбекларнинг минг қавмидан Шоҳрухбий бўлган. Тарихий манбаларда Фарғона давлати Қўқон хонлиги номи билан тилга олинади. XVIII аср ўрталарига келганда Қўқон хонлиги ҳар жиҳатдан ўзини ўнглаб олган мустақил давлат эди.
XVI-XVIII асрлар давомида Мовароуннаҳрда юз берган сиёсий вазиятнинг бу қадар мураккаблигига қарамай, мамлакат аҳолисининг этник таркибида азалдан яшаб келаётган ўтроқ этник қатламнинг мавқеи жуда катта эди. Қишлоқ аҳолиси асосан анъанавий суғорма деҳқончилик билан, шаҳар аҳолиси кўп тармоқли ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланарди. Адир ва даштга яқин аҳоли пунктлари аҳолиси эса яйловга ҳайдаб боқиладиган чорва подалари билан кун кечирар эдилар. Умуман, суғорма ва лалмикор деҳқончилик билан шуғулланувчи турғун аҳоли ҳаётида чорва ёрдамчи хўжалик манбайи ҳисобланган. Ёрдамчи чорва хўжалиги нафақат қишлоқ, балки шаҳарлик ҳар бир ўзбек хонадони учун ҳам зарурий хўжалик анъанаси ҳисобланган.
Мовароуннаҳр ва Хоразмга турли даврларда (XIII-XIV асрларда) келиб ўрнашиб қолган туркий қабилалар (абдал, қарлуқ, қангли, аз, уз, калтатой, турк, тухси ва бошқалар) ўз уруғдошлари-Шайбоний ўзбеклари билан тезда қоришиб кетадилар. Уларнинг бадавлат қисмигина XVI-XVIII асрларда ўз қабилавий этник номларини сақлаб қолган ҳолда, ярим ўтроқликда ҳаёт кечирадилар. Кўчманчи ўзбекларнинг давлатманд аслзодалари шаҳарларга жойлашадилар ва мамлакат сиёсий ҳаётида ҳукмронликни қўлга киритиб, маҳаллий аҳоли билан аста-секин қариндошлашиб, ўтроқ ҳаёт кечира бошлайдилар. Давлатманд чорвадорларнинг сиёсий ҳокимият билан боғлиқ бўлмаган аксарият қисми XVI-XVIII асрлар давомида Ўрта Осиёнинг тоғ олди ҳудудларида адир ва даштларга жойлашиб, ўзларининг анъанавий чорвачилик хўжаликлари билан шуғулланишда давом этадилар. Уларнинг ҳаёт тарзи ярим ўтроқликда ўтган. Улар воҳага туташ адир ва чўлларда капа ва юрталарда яшаганлар. Эрта баҳор чорва молларини ҳайдаб дашт-адирларга чиқиб кетадилар. Кузда дон ва полиз экинларини йиғиштириб олганларидан кейин, чорва молларини ҳайдаб қишлов жойларига қайтиб, кеч куз ва қишни ўтказадилар. Шундай ҳаёт эрта баҳорда яна қайтарилган. Таниқли этнограф К. Шониёзовнинг кузатувларига кўра, турли даврларда Ўрта Осиёга келиб ўрнашиб қолган туркийзабон қавмларнинг аксарият кўпчилиги ўтроқлашиб, уларнинг ярим ўтроқ ва кўчманчилик билан шуғулланган қисми XIII асрда тахминдан 100 мингдан ошмас эди.
XIII-XV асрларда Ўрта Осиёга келиб қолиб кетган туркий ва туркийлашган мўғул қабилалари асосан Амир Темур ва Бобир қўшинларида хизмат қилардилар. Уларнинг кўпчилиги ҳарбий юришлардан сўнг тобе мамлакатларда турли вазифаларда қолиб, у ерларда болалари билан яшаб қолардилар. Масалан, барлосларнинг айрим гуруҳлари Афғонистонда, Деҳли атрофларида, Кашмирда ўрнашиб қолган. Арлот, қипчоқ, найман, аргин, мўғул гуруҳлари Афғонистонда, жалойирларнинг катта қисми Эроннинг шимолида ва Озарбайжонда қолиб кетганлар.
Таъкидлаш жоизки, анъанага кўра, жангга отланган турк-мўғул чавандоз ўзи билан оила ва уруғ-аймоқларини бирга олиб юрган. Шайбонийхон Мовароуннаҳрга қўшин тортиб келганда, унинг армиясида 92 қавм чавандозлари хизмат қилган. Демак, ҳар бир қавмни минг оиладан иборат десак, ҳар бир оила ўртача 6-7 кишидан иборат бўлса, у ҳолда, XVI аср бошларидаги Шайбонийхоннинг ҳарбий юришлари муносабати билан камида 500-600 минг Дашти Қипчоқ ўзбеклари Мовароуннаҳр ва Хоразмга кириб келган. Ўрта Осиё ҳудудларида уларнинг барчаси қолиб, туб жойли аҳоли билан қоришиб кетганда ҳам, бу рақам маҳаллий турғун этник қатламга нисбатан ҳеч нарса эмас эди. Шунинг учун ҳам антропологик тадқиқот натижаларига кўра, XVI аср давомида аҳоли этник таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бермади. Масалан, кўчманчи ўзбеклар кўпроқ кириб келган Хоразм ўлкасини олсак, XIV-XVI асрлар давомида маҳаллий Хоразм аҳолисининг маълум қисми Мовароуннаҳрга кўчиб келган. Амир Темир ўзининг Хоразмга охирги юришида (1388 й) Урганчни олгач, шаҳар аҳолисининг кўпчилигини, биринчи навбатда ҳунармандларни бола-чақалари билан Самарқандга кўчириб, усталарни Оқсарай қурилишида ишлатган. Шайбонийхон Хоразмни истило қилгач, Қиёт ва бошқа шаҳарлар аҳолисини мажбуран Мовароуннаҳрга кўчирган21. Бухоро амирлари ҳам Хоразм устга бир неча бор юриш қилиб, унинг талай аҳолисини Ҳисорга, Бухорога, Самарқанд ва Тошкентга кўчирган22. XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Мовароуннаҳрнинг турли жойларида “Урганжи”лар этник номларини учраши ана шу кўчганларнинг авлодлари бўлса керак. Шунга қарамай, сўнгги ўрта асрларда Хоразм аҳолисининг асосини сартлар ташкил этарди. Хоразмнинг жанубида туркманлар ҳам яшаб, асосан чорвачилик билан шуғулланардилар. Бу заминга четдан кириб келган талайгина қабилалар: бажанаклар (печенеглар), қипчоқлар, ўғузлар, қўнғирот ва чаграклар эса кўпроқ шимолий Хоразмда яшардилар.
Дашти Қипчоқлилар тилига келсак, улар туркий тилнинг “жўқиювчи” қипчоқ-ўғуз лаҳжасида сўзлашардилар. Маҳаллий туркийзабон аҳоли эса Мовароуннаҳрга мослашган “йўқиювчи” қарлуқ-чигил лаҳжасида гаплашган. Демак, Мовароуннаҳр туркийларининг қадимийлари қарлуқ лаҳжасида сўзлашса, Чингизхон босқинидан бошлаб бу заминга кириб келган туркийгўй кўчманчилар туркий тилнинг қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашганлар.
XVI аср бошларида Шайбоний ўзбекларининг бу заминга катта-катта гуруҳлар бўлиб кириб келиши билан қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзловчи аҳоли янада қалинлашади. Чунки, унга қадар ҳам бу лаҳжаларда сўзлашувчи этник гуруҳлар Моварауннаҳр ва Хоразмда кенг тарқалган эди. Аммо, Мовароуннаҳрда қарлуқ-чигил лаҳжаларида сўзлашувчи аҳоли ўтроқ туркий этноснинг асосини ташкил этарди. Кейинчалик қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашувчи аҳолининг ўтроқ ҳаётга ўтганлари маҳаллий туб жойли аҳоли билан аралашиб, қоришиб кетгач, улар ҳам Мовароуннаҳрнинг барча қадимий туркий қавмлари каби қарлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашадиган бўладилар. Ана шу уч туркий тил лаҳжаларининг қоришуви натижасида шаклланган тил ўзбек тилшунослик фанида шартли равишда “чиғатой тили” ёки “эски ўзбек тили” деб аталадиган бўлди.
Ўзбек тилшунослигида, эски ўзбек тили Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг барча аҳолисини умум халқ тилига айланди23. Аммо, “эски ўзбек тили” ҳақида гап кетганда, аслида XI-XII асрларда Ғарбий Қорахонийлар давлати доирасида, айнан Мовароуннаҳрда умум турк тилидан ажраб чиқиб, қарлуқ-чигил лаҳжалари асосида шаклланган туркий тилни тушунмоқ керак. Бу тил жуда қадим-қадим замонлардан суғдий ва хоразмий, VIII-IX асрлардан бошлаб араб ва форсий-тожик сўзлари билан бойиб борди. Эски ўзбек тили таркибига XVI-XVIII асрлар давомида қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашувчи этник гуруҳлар янада кўпроқ қўшилсада, аммо, у қарлуқ-чигил лаҳжалари асосида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди.
Хуллас, кўчманчи ўзбеклар Мовароуннаҳр ва Хоразмга келиб ўрнашганларидан кейин вақт ўтиши билан маҳаллий аҳоли билан яқинлашиб, улар билан қуда-анда бўлиб аралашиб, қоришиб муқим яшовчи туркий ўзбекларга хос моддий маданият, маънавий-ахлоқий ҳаётни, этник урф-одатлар ва ибратли удумларни ўзлаштира бошлайдилар. Ўтроқ аҳолига хос турмуш тарзи ва муштарак маънавий дунё фазилатлари уларнинг руҳига сингиб боради.
XVI – XVIII асрларда ва ундан кейин ҳам Ўзбекистон ҳудудида расмий тил ўзбек тили эди. Тожик тили ўзбек аҳолисининг маълум қисми учун (хусусан Зарафшон водийсининг айрим шаҳар ва тоғли қишлоқларида) иккинчи тил ҳисобланган. Эски ўзбек тили Мовароуннаҳрда тожик-форс тили билан жуда яқин ва доимо узвий алоқада ривожланди. Шунинг учун бўлса керак, Мовароуннаҳр аҳолисининг талай қисми, айниқса, зиёлилар табақаси икки тилда: туркий ва тожик-форсий тилида сўзлашар ва ёзиша олар эдилар.
Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигида расмий маҳкама тили тожик-форсийда бўлгани ҳолда, Хоразмда Хива хонлигида нафақат жонли халқ тили, балки расмий маҳкама тили ҳам эски ўзбек тилида олиб борилар эди. Чунки, Хоразм тилида араб ва тожик тилларининг таъсири қамроқ эди24. Шунга қарамасдан хоразмлилар тилига ҳам ўзга тиллардан баъзи сўзлар кириб қолган25.
XVI асрда Дашти Қипчоқдан Хоразм воҳасига кўчиб келган кўчманчи ўзбеклар минтақа аҳолисини нафақат сон жиҳатдан кўпайишига, балки этник жиҳатдан ранг-баранг бўлишига олиб келган. Кўчиб келган этник гуруҳлар экинбоп ер ва яйлов талашиб, бир-бирлари билан урушиб турганлар. Ҳукмронликни даъво қилишиб, баъзи қабила бошлиқлари хонлар билан рақобатлашиб, мамлакат тинчлигини тез-тез бузиб турардилар. XVII асрга келиб бу курашларга барҳам бериш ва мамлакатда осойишталикни ўрнатиш зарур бўлиб қолди. Хива хони Абулғози мамлакатда осойишта ҳаёт таъминлаш мақсадида 1646 йилда ислоҳат ўтказиб, бунга кўра, Амударё қуйи ҳавзаларида яшовчи ўзбек қавмларини ҳар иккитасини бир жамоага бирлаштириб, тўрт жуфт (қўнғирот-қиёт, қангли-қипчоқ, нукус-манғит, уйғур-найман) тўп ташкил қилган. Ҳар бир жуфтга экин майдонлари, ариқ ва каналлар ва яйловларни бўлиб берган. Уларга 14 та кичик этник гуруҳларни қўшиб қўйган26.
Лекин Бухоро ва Хива ўртасидаги ўзаро талончилик урушлари мамлакат иқтисодий ҳаётига жуда катта салбий таъсир кўрсатди. XVIII асрнинг охирги чорагига келиб мамлакатда очарчилик, ундан кейин ўлат касали бошланиб, кўпчиликни ёстиғини қуритди. Аҳолининг талай қисми ўзга юртларга кетишга мажбур бўладилар27. Хива хонлигида юз берган вазиятдан усталик билан фойдаланган Муҳаммад Амин қўнғирот тахтни осонгина эгаллайди. Хоразмда қўнғиротлар сулоласига асос солинади.
Шундай қилиб, XVIII аср давомида Ўрта Осиёда учта хонлик ташкил топиб, Хоразмда қўнғиротлар, Бухорода манғитлар, Қўқонда минглар ҳокимият тепасига келадилар. Улар Дашти Қипчоқнинг ўзбеклар элидан келган кўчманчи қавмлар бўлиб, иқтисодий-хўжалик, сиёсий ва этномаданий жиҳатдан юксак даражада ривожланган туб жойли маҳаллий аҳоли таъсирида вақт ўтиши билан ўтроқлашиб кетадилар. Аммо, сиёсий ҳокимият улар қўлида бўлганлиги ва туб жойли аҳолининг аксарият кўпчилиги туркийда сўзлашганликлари учун Туркистонда туркий этносга хос ўзбек руҳи барча аҳоли қонига сингиб боради. XVIII асрда бу юрт тағли-туғли, ўтроқ ўзбеклар элига, ўзбеклар юртига айланади.
Волга ва Ўрол дарёлари оралиғида кўчиб юриб, Абулҳайрхоннинг таянчи бўлган манғит қабилалари XV асрнинг иккинчи ярмида “Нўғой Ўрда” номи билан тарихга кирган давлатни барпо қиладилар. Нўғой Ўрдадан шимолда мустақил “Сибир хонлиги” ташкил топади. Бир гуруҳ ўзбек қабилалари (200 минга яқин оила) Абулҳайрхон давридаёқ Чу дарёси водийсига бориб, 1466 йилдан мустақил яшай бошлаган эдилар. Абулҳайрхон ўлимидан кейин тахт учун курашларга қатнашишни истамаган Оқ Ўрда ўзбекларининг айрим гуруҳлари Чу воҳасида яшовчи кўчманчиларга бориб қўшиладилар. Манбаларда қайд қилинишича, улар XV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрнинг биринчи чорагида ўзларини “ўзбек-қозоқ» лари деб атаганлар28. XVI асрнинг ўрталаридан, қачонким қозоқлар элат бўлиб шакллангач, улар тарихий манбаларда “қозоқи”лар деб тилга олинади29.
XVI аср охири ва XVII аср бошларида қозоқлар шундай кучайиб кетдики, хатто ўз яйловларини ҳимоя қила олишларидан ташқари, ўзбек шайбонийлари билан ҳам бемалол кураша олардилар. Улар XVII асрда Шайбоний ўзбекларидан қолган Шарқий Дашти Қипчоқ ерларини босиб олиб олиш билан чегараланмай, хатто, Тошкентга ҳам ҳужум қилиб, жунгарлардан Тошкент ва Тошкент воҳасини тортиб олади.
Таниқли элшунос К. Шониёзовнинг ёзишича, Дашти Қипчоқдан Мовароуннаҳрга кўчиб келган этносларнинг ҳаммаси ҳам кўп сонли бўлавермаган. Уларнинг айримларигина, масалан, қипчоқ, сарай, қўнғирот, юз, минг, найман, манғит, қтойлар бошқаларга нисбатан йирик этник гуруҳлар эди. Буларнинг ҳар бири 30-50 мингдан то 200 минггача бўлиши мумкин. Тилга олинган этнослар ичида энг кўп сонлиси қипчоқлар эди30. XVIII аср охири – XIX аср бошларида қипчоқлар 270 минг атрофида бўлган31. Таъкидлаш жоизки, Дашти Қипчоқ кўчманчи қабилаларининг ҳаммаси ҳам Мовароуннаҳрга кўчиб келмаган. Уларнинг бир қисми ўз она юртларида қолиб, кейинчалик қозоқ, қорақолпоқ, қиргиз, татар, башқирд ва бошқа туркийгўй этносларнинг таркиб топишида фаол иштирок этганлар. Масалан, қўнғиротларнинг катта гуруҳи қорақолпоқ, қозоқ, Хоразм аҳолисини; қипчоқлар қозоқ, қорақолпоқ, қирғиз, бошқирд, туркман халқини; найманлар қозоқ ва қирғиз халқини; қтойлар қорақолпоқ, қозоқ, бошқирд халқини таркиб топишида иштирок этганлар. Уларнинг Мовароуннаҳрга келиб, бу заминда қолиб кетганлари XVIII аср бошларида Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 4/1 ни ташкил этган32. Кўчманчи ўзбеклар ўтроқликка ўтиши билан муҳим этник жараён юз беради, яъни келиб чиқиши ҳар хил бўлган қавмлар орасида ўзаро аралашиш бошланади. Айни вақтда улар маҳаллий ўтроқ аҳоли билан ҳам аралашиб, қоришиб боради. Замон ўтиши билан бу жараёнлар туфайли аҳоли номида ҳам ўзгариш ҳосил бўлади33. Дарҳақиқат, XVI аср бошларида Бухоро аҳолиси (кўчиб келган кўчманчи ўзбеклардан ташқари) “чиғатой” ёки “турк чиғатай” ва тожикка бўлинган. XVII аср охирларига келиб эса бу аҳоли манбаларда фақат ўзбек ва тожикка бўлинган34. Демак, XVII аср охирларидан бу далиллар ўзбек атамаси этник маъно ва мазмун касб эта бошлаганлигидан далолат беради.
XVI-XVII асрларга келиб “сарт” атамасининг ҳам мазмуни ўзгариб қолди. Маълумки, авваллари бу атама форс манбаларида фақат тожикка нисбатан қўлланилган бўлса, XVI-XVII асрлардан бу атама кўпроқ Фарғона водийси, Тошкент воҳаси ва Хоразмда турғун яшовчи муқим ўзбекларга нисбатан қўлланиладиган бўлди35.
Ўзбек халқи ўзининг XVI-XVIII асрлардаги этник тараққиётида олдинги даврлардагидек, туркман, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқлар билан яқин иқтисодий, сиёсий ва этномаданий алоқада бўлиб келди. Айниқса, узоқ асрлар давомида бир ҳудудда яшаб келган ўзбек ва тожиклар ўртасидаги этномаданий тараққиёт ҳар икки халқнинг муштарак ривожланиши учун хизмат қилди ва уларни бир-бирларига янада яқинлаштирди. Натижада, айрим туркий тилли гуруҳларнинг тожиклар таркибига, тожик забон гуруҳларнинг ўзбеклар таркибига қўшилиб, қоришиб кетишига олиб келди. Тожик забон аҳолининг ўзбеклашиш жараёни, айниқса, Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида яққол кўзга ташланади.
XVII асрнинг охири ва XVIII аср бошларида жунгарларнинг сиқуви остида Қозоғистон чўлларидан Мовароуннаҳрга бир неча қабилавий этник гуруҳлар кўчиб келадилар. Мана шу этник тўлқинда қорақалпоқларнинг бир қисми Зарафшон воҳасига кўчиб келиб, Нурота тоғ тизмаларининг жанубий ёнбағирларига жойлашадилар. Шу тўлқинда қипчоқларнинг катта гуруҳи Зарафшон водийси, Тошкент воҳаси ва Мирзачўлга келиб жойлашадилар. Унгача Тошкент воҳасида туркий қабилалардан қурама, дўрман, қирқ, юз, минг ва бошқа қабилалар яшаб келар эди. XVIII асрнинг 30 йилларида қипчоқларнинг бир қисми яйлов қидириб, шимолий Фарғонанинг тоғ олди минтақаларига кўчиб ўтадилар. Ўша кезларда қорақалпоқларнинг бир қисми Марказий Фарғонага келиб ўрнашадилар. Кейинчалик бу ерлар “қорақалпоқ чўли” номини олган.
Шундай қилиб, XVI-XVIII асрлар давомида Мовароуннаҳр ва Хоразм воҳасида сиёсий вазият жуда мураккаб кечган. Оқибат натижада, ягона Шайбонийлар - Аштархонийлар давлати учта ўзбек хонликларига бўлиниб кетди. Бу бўлиниш марказлашган давлатнинг этник ва иқтисодий омилларга асосланмаган қабилавий-сулолавий парчаланиши эди. Натижада, Мовароуннаҳр ва Хоразмда феодал бебошликлар авж олди. Юз берган бу зиддиятлар Мовароуннаҳр ва Хоразм аҳолисининг этник таркиби ва ривожланишига ҳам катта таъсир этди.
Дашти Қипчоқ ўзбекларининг этник таркибида ўз тилларини аллақачон йўқотиб, туркийда сўзлашувчи элатлар кўп эди. Уларнинг антропологик типи жанубий Сибир типини эслатар эди. Уларнинг катта қисми Ўрта Осиё икки дарё оралиғига келиб ўрнашгач, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетиши оқибатида ўзбекларнинг антропологик типида мўғул қиёфа этник гуруҳлар қатлами қалинлашади. Айниқса, ўзларини келиб чиқишини қўнғирот, дўрман, минг, арлот, қатағон каби этник бирликлар билан боғловчи ўзбекларда бу яққол кўзга ташланади. Шунга қарамай, XVI-XVIII асрларда Дашти Қипчоқ ўзбекларининг Мовароуннаҳр ва Хоразмга келиб жойлашиши XI-XII асрларда шаклланган ўзбек халқининг этник таркибини ўзгартира олмади. Аммо, улар маҳаллий туркийзабон ўтроқ аҳолига “ўзбек” номини берди. Бу ном Ўзбекистон тарихининг бундан кейинги тараққиёт босқичларида маҳаллий аҳоли руҳига сингиб, ўзбек атамаси бутун бир халқнинг этник номига ва миллий ифтихорига айланди.


1 Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. Т.: 1997, 296 бет.

2

Download 110 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish