Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Сейсмик хавф-хатарни (рискни) баҳолаш



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Сейсмик хавф-хатарни (рискни) баҳолаш 
Кейинги йилларда Сейсмологияда янги йўналиш – сейсмик хавф-хатарни 
баҳолаш 
йўналиши 
тез 
ривожланиб 
бормоқда. 
Ўзбекистонда
бу соҳада Т.Р.Рашидов, Н.Ғ.Мавлонова, В.А.Исмоилов, С.А.Тягунов, 
Б.С.Нуртаев ва бошқалар кенг тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.
Бу йўналишнинг асосий вазифаси мабодо Республиканинг бирон худудида 
кучли зилзила бўлиб ўтса ундан кўриниши мумкин бўлган зарарни тезликда 
аниқлашдан иборат. Бу усулнинг афзаллиги зилзила рўй берган жойга етиб 
бормасдан туриб тезликда ундан кўрилган зарарни ҳисоблаб чиқиш ва тезкор 
чоралар кўришдан иборат. Маълумки илгарилари кучли зилзила рўй бергандан 
кейин тезликда эпицентрал гуруҳлар ташкил қилинар ва бўдиб ўтган зилзила 
оқибатлари билан ҳар томонлама танишгандан кейин рўй берган ҳодисани 
ҳисобга олган ҳолда турли гуруҳлар томонидан кенг кўламли ишлар бошланар 
эди. Хозирги янги йўналишнинг афзаллиги вақтдан анча ютилади.Зилзила 
эпицентрига етиб бормасдан туриб бўлиб ўтган зилзила ҳақида тахминий 
маълумотга эга бўлинади. Бундай пайтда кучли зилзиладан кейин тезликда 
қутқарув ишларини бошлаш учун ҳар бир секунд қимматлидир. Албатта, 
аввалгидек ҳамма ишлар: изосейстлар харитаси тузиш, бўлиб ўтган 
зилзиланинг аниқ эпицентрини аниқлаш, зилзиланинг аниқ параметрларини 
топиш ва ҳ.к. Лекин қутқарув ишларини ташкил қилишда сейсмик хавф- 
хатарни тезликда аниқлаш кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш 
имкониятини беради. Сейсмик хавф-хатарни аниқлашда жабрланган 
одамлардан ташқари қайси типдаги иморатлар қандай зарар кўриши, 
коммуникация тизимидаги йўқотишлар, ва ҳ.к-.лар тезликда ҳисоблаб 
чиқилади. 
Аҳолининг зилзиладан олдин, зилзила вактида ва кейинги ҳаракатлари 
 
Сейсмик фаол худудларда яшовчи аҳоли ҳар доим зилзила хавфи 
мавжудлигини эсдан чиқармаслиги керак. Бундай худудларда минг миллион 
йиллардан бери вақти-вақти билан зилзилалар бўлиб келган ва бундан кейин 
ҳам бу хавф-хатар мавжуд. Бу кўнгилсиз табиат ҳодисаси биз яшаётган худудда 
бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу хавф-хатар мавжуд. Зилзиладан олдин, у 
бўлаётганда ва бўлиб ўтгандан кейин инсонлар нима қилишлари ҳақида 


12 
матбуотда жуда кўп турли ўқув қўлланмалар мавжуд, масалан. Айниқса ЎзР 
ВМ нинг 2011 йил 19 июлдаги 208 сонли “ Аҳолини зилзилалар оқибатида 
юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат 
қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш» хақидаги қароридан кейин 
бу масалага жуда кўп аҳамият бериб келинмоқда. Аҳоли ўртасида,радио, 
телевидениеда, газета журналларда жуда кўп давра суҳбатлари, мақолалар, ўқув 
қўлланмалар чоп этиб келинмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
Фуқаро муҳофазаси институтида ва унинг бошқа бўлинмаларида одамларнинг 
малакасини ошириш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Шунга қарамай 
кучли зилзилалар бўлиб ўтгандан кейин биз бу тўғрида тезда унитамиз ва 
бепарволикка бериламиз. Биз зилзила хавфи бор хойда яшаётган эканмиз 
зилзила хавфи борлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз ва унга доимо тайёр 
бўлишимиз керак. Зилзиладан сақланиш йўллари ҳақида жуда кўп ўқув 
қўлланмалар, 
кўрсатмалар 
мавхуд 
булганлиги 
учун
биз бу нарсаларга батафсил тўхтаб ўтирмаган ҳолда фақат айримлари эслатиб 
ўтамиз. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак энг биринчи ваҳимага тушиб довдираб 
қолмаслигимиз,ўзимиздаги ирода кучини ишлатиб туғри ва аниқ ҳаракатлар 
қилишимиз керак. Уйда, иш кабинетида ва бошқа жойларда зилзила вақтида 
қулаши мумкмн бўлган мебеллардан узоқроқда жойлашишимиз, иложи бўлса 
улар уй девлрлариги маҳкамланган бўлиши лозим. Кўп қаватли уйларда иложи 
борича уйда қолган маъқул. Дераза ойналаридан узоқроқда, эшик кесакиси ости 
энг хавфсиз жой ҳисобланади.Кўчада кетаётганда кўп қаватли уйлардан, тоғ ён 
бағирларидан, 
юқори 
кучланишли 
элктр 
симлардан,
катта дарахтлардан узоқроқда турганимиз маъқул. Агар машинада кетаётган 
бўлсак хавфсиз жойни танлаб тўхтаб турганимиз маъқул.

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish