Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Зилзилани олдиндан айтиш усуллари



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Зилзилани олдиндан айтиш усуллари 
Тадқиқотчилар зилзилаларни олдиндан айтиш муаммолари билан
18- асрнинг ўрталаридан бошлаб кенг шуғулланиб келишади. Хозирга келиб 
зилзилаларнинг юзлаб даракчилари борлиги аниқланган. Лекин ҳозирги вақтда 
уларнинг энг ишончлилари сифатида ер сатҳининг хозирги замон ҳаракатлари, 
ер ости сувлари сатҳининг ҳамда ер ости маъдан сувлари таркибидаги турли газ 
ва тузлар миқдорининг ўзгаришлари, ернинг электр, магнит, гравитацион ҳамда 
электромагнит майдонларининг аномал ўзгаришлари, сейсмик фаолликнинг 
ҳамда сейсмик тўлқинлар тезлигининг зилзиладан аввал бўладиган аномал 
ўзгаришлари ва бошқалар ҳисобланади. Ўзбекистонда 1966 йилги Тошкент 
зилзиласигача фақат сейсмик кузатув ишлари олиб бориларди. 1966 йилги 
Тошкент зилзиласидан кейин кенг аҳоли учун зилзила нима, ундан сақланиш 
йўллари нималардан иборат ва шунга ўхшаш масалалар билан ҳар томонлама 
шуғулланадиган махсус институт кераклиги маълум бўлгач ўша йилиёқ 
Ҳукуматимизнинг махсус қарори асосида Ўзбекистон Фанлар академияси 
қошида Сейсмология институти ташкил этилди ва унга академик Ғани 
Орифхонович Мавлонов мазкур Институтнинг биринчи директори этиб 
тайинланди. 
Ўтган давр мобайнида Институт ходимлари томонидан аҳамиятга молик 
қатор натижалар олинди. Аввало Ўзбекистонда Тошкент, Фарғона, Қизилқум 
каби махсус геодинамик полигонлар ташкил қилинди. Полигонларда 10 га яқин 
усул ёрдамида комплекс зилзила даракчиларини ўрганувчи кузатув ишлари 
ташкил қилинди. Натижада илгари фанга номаълум бўлган зилзила 
даракчилари кашф қилинди. Улар ер ости маъдан сувлари таркибидаги турли 
инерт газлар, тузлар ва бошқа микроэлементлар, зилзиладан олдин ер 
қобиғидан ажралиб чиқувчи кучли электромагнит импульслар, ернинг 
ионосфера қатламидаги ўзгаришлар ва бошқалардан иборат. Қатор кучли 
зилзилалар билан боғлиқ бўлган комплекс даракчилар ажратилди. 
Даракчиларнинг вақт давомида ва масофа бўйича зилзилаларнинг кучига қараб 
тарқалиш қонуниятлари топилди. Зилзилалар тайёрланишининг янги геофизик 
модели яратилди. Зилзилани олдиндан айтиш усуллари бўйича ўнлаб 
ихтироларга авторлик гувоҳномалари ва патентлар олинди. Қатор кучли 
зилзилаларни (1976 йил 17 майдаги иккинчи Газли, 1978 йилг 2 ноябрдаги 
Олой, 1982 йил 6 майдаги Чимион, 1984 йил 18 февралдаги Поп ва бошқалар) 
олдиндан айтишга эришилди. Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки олдиндан 
айтишга эришилмаган қатор зилзилалар ҳам мавжуд. Улар 1976 йил
8 апрелдаги биринчи Газли,, 1980 йил 10 декабрдаги Назарбек, 1977 йил
6 декабрдаги Товоқсой ва бошқалар.
Институт ходимлари зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини 
узил- кесил хал қилиш устида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб 


11 
боришмоқда. Бу соҳада олиб борилаётган ишлар хозирча илмий характерга эга 
бўлиб зилзилаларни олдиндан айтиш хизмати яратилмаган. Бу соҳада фақат 
Ўзбекистонда эмас балки дунёнинг бошқа ривожланган мамлакатларида ҳам 
зилзилаларни олдиндан айтувчи марказлар яратилмаган. Фикримизча яқин ўн 
йилликларда оби-ҳавони прогноз қилувчи гидрометеорологик марказларга 
ўхшаш зилзилаларни прогноз қилувчи марказлар ташкил этилса керак. Лекин 
шуни ҳам таъкидлаш керакки зилзилани прогноз қилиш муаммоси оби- ҳавони 
прогноз қилишга қараганда мураккаброқ дир. Чунки оби-қаводаги жараёнлар 
ернинг устида, инсон бевосита кузатиши мумкин бўлган жойда содир бўлса, 
зилзилалар ернинг чуқур қатламларида узоқ вақтда содир бўладиган табиий 
ҳодисадир. Лекин шунга қарамай зилзила даракчилариниҳам ўта сезгир, 
замонавий 
асбоб-ускуналар 
ёрдамида
қайд этиш мумкин. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish