Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Зилзила ҳақида дастлабки тушунчалар ва уларнинг зарарли



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Зилзила ҳақида дастлабки тушунчалар ва уларнинг зарарли 
оқибатларидан сақланиш 
 
г.-м.ф.д., академик Абдуллабеков Қ.Н.
(Фанлар академияси Сейсмология институти) 
Маълумки табиий офатларнинг тури кўп. Улар зилзила, ёнғин, сел, довул, 
цунами, вулқон отилиши, кўчкилар, турли касалликларнинг кенг тарқалиши ва 
бошқалардан иборат бўлиб, улар инсоният ва табиат учун беҳисоб зарар 
келтиради. Уларнинг ичида энг кўп зарар келтирувчи табиий офат зилзила 
ҳисобланади. Зилзила натижасида кўплаб одамлар қурбон бўлиши,иморат ва 
турли қурилмаларнинг аварияга учраши,цунами,кўчкилар, йирик ёнғинлар ва 
турли аварияларга олиб келиши мумкин.Зилзила натижасида Ер шарининг 
турли минтақаларда жойлашган мамлакатларда йилига бирнеча ўн мингдан юз 
мингларгача одамлар қурбон бўлиши давом этмоқда. Қуйида зилзила нима, у 
қаерларда содир бўлади, сабаби нима, зилзиланинг зарарли оқибатларини 
камайтириш йўллари ва ҳоказолар ҳақида қисқа маълумот беришга ҳаракат 
қиламиз. Агар журналхонларнинг айрим масалалар ҳақида кенгроқ ва чуқурроқ 
маълумотлар олиш истаклари бўлса журналнинг кейинги сонларида батафсил 
маълумот олишлари мумкин. 
Зилзила нима? 
Ернинг тўсатдан тебранишига зилзила дейилади.У турли частотада 
бирнеча секунддан бирнеча минутгача давом этиши мумкин.Зилзила ер турли 
чуқурликларида содир бўлади. У содир бўлган жой зилзила ўчоғи ёки 
гипоцентри дейилади. Зилзиланинг ер юзасидаги проекцияси унинг эпицентри 
дейилади. Зилзиланинг давомийлиги гипоцентр жойлашган масофага боғлиқ. 
Зилзила қанча яқин жойда бўлса у шунча қисқа вақт давом этади.Эпицентр 
қанча узоқда жойлашган бўлса у шунча узоқ вақт давом этади. Зилзила ернинг 
маълум чуқурликларида бирнеча ўнлаб йиллар давомида йиғилган потенциал
энергия ҳисобига ердаги айрим блоклар ёки структураларнинг дафъатан 
қўзғалиши натижасида содир бўлади. Натижада зилзила ўчоғида уч турдаги 
бўйлама, кўндаланг ва юза тўлқинлар хосил бўлади ва улар турли тезликда 
атрофга ёйилади.Сейсмик тўлқинларнинг бирин-кетин ўтиши натижасида ер 
силкиниши содир бўлади ва уни биз зилзила деб атаймиз.Табиатда уч турдаги 
зилзилалар мавжуд: тектоник, вулканик ва ўпирилма. Ер шаридаги 95-99 фоиз 
зилзилалар тектоник зилзилалардир. Зилзиланинг кучи (интенсивлиги) хозирги 
вақтда асосан иккита шкалада берилади. Улар 12 баллик халқаро МСК -64 
(Медведев, Шпонхоер,Карник) шкаласи ва катталиги 1 дан 9 гача бўлган 
Магнитуда ( М ) билан ифодаланадиган Рихтер шкаласидир. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish