5
КИРИШ
Мамлакатимиз миллий давлатчилиги ва иқтисодий мустақиллиги,
интеллектуал салоҳиятининг қудратли бўлишида сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва
маърифий йўналишларда олиб борилаётган кенг қамровли
тадбирлар
мажмуасида, аҳоли ва ҳудудларни турли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза
қилиш, инсон хавфсизлиги ва саломатлигини сақлаш алоҳида ўрин тутади,
шунинг учун ҳам бу соҳа миллий давлат сиёсатини устувор йўналишларидан
бирига айланди. Айнан “Зилзила билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган
фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари”
мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилиши фикримизнинг исботидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
19 июлдаги 208-сонли қарори билан “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага
келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга
тайёрлаш комплекс дастури” тасдиқланганди. Мазкур илмий-амалий семинарни
мазкур қарорнинг ижро тадбирларидан бири дейиш мумкин.
Мазкур семинар ўтказилишидан мақсад, зилзилалар билан боғлиқ ҳолда
юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва оқибатларини имкон қадар камайтиришга қаратилган тадбирлар тўғрисида
ахборот
беришдан, ўзаро фикр алмашишдан иборат. Мазкур семинарда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда
вазиятларда уларнинг олдини
олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимига кирувчи вазирликлар ва идоралар
вакиллари, Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари ва
тингловчилари иштирок этишди.
Республикамизда зилзилаларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш бўйича
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмопрогностик
мониторинг маркази ва Фанлар академиясининг
Сейсмология институти
мутахассислари ва олимлари томонидан ҳамкорликда изланишлар олиб
борилмоқда. Шунингдек Тошкент архитектура ва қурилиш институти, Фанлар
академияси механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти
олимлари томонидан зилзилабардош иморатлар қуриш бўйича
илмий
изланишлар олиб борилмоқда.
Дунёда ва республикамизда сўнгги йилларда юз берган кучли ва
сезиларли зилзилаларнинг аянчли оқибатларининг таҳлили шуни кўрсатдики,
юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларни узоқ, ўрта ва қисқа муддатли
прогнозлаш, антисейсмик бино ва иншоотлар қуриш
билангина чекланиб
қолмасдан, балки сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда истиқомат қилаётган
аҳолининг зилзилага тайёргарлигини таъминлашни босқичма-босқич амалга
ошириб бориш, яъни шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи ҳар бир
фуқаронинг сейсмик хавфсизликни таъминлашда шахсий жавобгарлигини
ошириш, бундай вазиятларда ваҳима ва қўрқувга берилмасдан тезкор ва тўғри
ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришлари зарур.
Мазкур семинарда муҳокама қилинадиган муаммолар бўйича
анжуман
қатнашчиларининг тавсиялари, қимматли фикр-мулоҳазалари ва таклифлари
келгусида халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.