Ўзбекистонда замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан 800 минг гектарга пахта экиб, 1,1 миллион тонна тола олиш мумкин. Натижада 200 минг гектар суғориладиган ер майдони тежалади



Download 81,5 Kb.
bet1/21
Sana25.02.2022
Hajmi81,5 Kb.
#262198
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Пахтани кайта ишлаш


Ўзбекистонда замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан 800 минг гектарга пахта экиб, 1,1 миллион тонна тола олиш мумкин. Натижада 200 минг гектар суғориладиган ер майдони тежалади. Бунинг учун мавжуд ҳосилдорликни ўртача 10 центнерга ошириш лозим. Лекин пахта майдонининг асосий қисми кластер корхоналарига бириктирилиб, давлат харид нархи 3,5 баробарга оширилган, жаҳон бозори нархларига яқинлаштирилган бўлса-да, фойда мақтанарли даражада ортгани йўқ.
Аслида мамлакат иқтисодиётидаги ислоҳотларнинг янги босқичида тўқимачилик соҳаси етакчи бўлиши тахмин қилинганди. Бироқ соҳада экспорт миқдори 2 миллиард долларга ҳам етмади. Хўш, бунга сабаб нима?
Асосий сабаб - хомашё таннархининг ошиши, ип-калава ишлаб чиқарувчи корхоналар молиявий аҳволининг ёмонлашуви, тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига чиқаришга қаратилган хўжалик механизмининг саёзлигида. Афсуски, мавжуд муаммоларга ечим топилмади, натижада тола ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, шунинг учун яхши фойда келтирмаса-да, маҳсулотни хомашё сифатида сотишга мажбур бўляпмиз.
Пахта хомашёсига давлат харид нархининг оширилиши натижасида бир тонна хомашё бирламчи қайта ишлаш корхонасига 2 минг долларга тушмоқда, 1 тонна ип-калаванинг жаҳон бозоридаги нархи эса ўртача 2,5 минг долларга тенг. Қайта ишлаш жараёнида 10 фоиз тола йўқотилади ва рентабеллик пасаяди. Пахтани қайта ишлашга сарфланадиган харажатларни ҳисобга олсак, рентабеллик даражаси янада пасаяди, бу ҳол тўқимачилик саноати корхоналари ривожланиши учун жиддий тўсиқ бўлади.
Мамлакатимиздаги ип-йигирув фабрикаларининг жами йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 минг тоннадан кўпроқ бўлса-да, уларнинг катта қисми 20 йил олдин ишга туширилган, маънан ва жисмонан эскирган. Шу сабабдан, халқаро бозорда кучайиб бораётган рақобатга дош беролмай қолмоқда. 5-10 фоизлик, айрим ҳолатларда ноль рентабелликка эга корхоналар ўз фаолиятини ички имкониятлар ҳисобидан замонавий ҳолатга келтиришга қодир эмас.
Шулардан келиб чиқиб, "Йўл харитаси" билан белгилаб қўйилган 7 миллиард долларлик экспорт ҳажмига эришишдек чўққини имкони борича тезроқ эгаллаш учун биринчи галда пахта хомашёси таннархини имкон қадар пасайтириш керак. Бунинг учун пахта кластерларини фақат балл-бонитети юқори бўлган ер майдонларида ташкил этиш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ва терим жараёнини механизациялаш ҳисобига юқори сифатли ва арзон маҳсулот етиштириш мумкин. Мониторинг ёрдамида ип-йигирув фабрикаларидаги аҳволни чуқур ўрганиб чиқиб, уларни иқтисодий нуқтаи назардан реконструкция қилиш, кейинчалик кластерлар таркибига киритиш ва талабга жавоб бермаган корхоналар фаолиятига барҳам бериш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Мамлакатимизнинг жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлиши учун янги хўжалик механизмини яратиш ҳисобига текстиль саноати корхоналарини 3-4 йирик кластер атрофида бирлаштириш керак. Шу йўл билан халқаро майдонда тўқимачилик соҳасидаги трансмиллий компаниялар билан тенг рақобатлашиш имкони яратилади. Кластерларнинг асосий қисмини ички инвестициялар, биринчи навбатда давлат инвестициялари ҳисобидан ташкил этиш лозим. Шунда тайёр маҳсулотлар экспорти кўпайиши ҳисобига келадиган фойда хорижий компаниялар манфаатига эмас, балки давлат манфаатига хизмат қилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, пахтачиликни ривожлантириш учун замонавий бошқарув тизими ва инновацион технологияларни татбиқ этиш орқали ҳосилдорликни гектарига 38-40 центнерга етказиш мумкин. 800 минг гектарда етиштирилган хомашё қайта ишланиб, тайёр трикотаж маҳсулот сифатида сотилганда йиллик соф фойда энг камида 1,5 миллиард доллардан ортади. Лекин нима учун шу пайтгача пахтачиликни ривожлантириш учун янги инновацион технологияларни, масалан, томчилатиб суғоришни қўлламадик?
2013 йилнинг июнь ойида томчилаб суғориш технологиясига ўтиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган бўлса-да, ҳозиргача жами пахта майдонининг 1 фоиздан камроғига ушбу инновацион технология жорий этилган. Чунки 1 гектар ерда томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун фермер 2-2,5 минг доллар маблағ сарфлаши керак. 2016 йилгача энг илғор хўжаликларнинг йиллик фойдаси мавжуд харид нархлар доирасида 150 доллардан ошмаган. Жорий йилда бир тонна пахта хомашёси учун давлат томонидан 4 миллион сўм ажратилмоқда ва шунинг ҳисобига юқори ҳосилдорликка эришган хўжаликлар 400-500 долларлик фойдага эришиши мумкин.
40 гектар пахта майдонига эга бўлган фермер банкдан 40 минг долларлик кредитни каттагина фоиз эвазига олиши керак, бунинг учун кредит миқдоридан ортиқроқ қийматдаги мулкни гаровга қўйиши лозим. Хўш, фермер бўйнида лизинг мажбурияти ёки катта кредит юки бўла туриб, тез-тез ўтказилаётган мақбуллаштиришларга парво қилмасдан бундай таваккалчиликка қўл урадими?
Кўриниб турибдики, ҳозирги шароитда пахтачилик соҳасига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун икки йўл мавжуд. Бу каби лойиҳаларни илмий асосда ташкил этилган тўқимачилик кластерлари бажариши ёки давлат ушбу вазифани тўлалигича ўз зиммасига олиши лозим. Бунинг учун ҳар томонлама асосланган далиллар мавжуд. Бир мавсумда пахта етиштириш учун 700 минг тонна турли хил минерал ўғит ишлатилади. Томчилатиб суғориш ҳисобига унинг ишлатилиши икки баробар камаяди, бу билан 60 миллион доллар маблағ тежалади. Шунингдек, кимё заводларининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжи пасаяди. Фақат шуларнинг ўзидан 120 миллион доллар тежаш мумкин. Бундан ҳам аҳамиятлиси, ҳосилдорликнинг ўсиши ҳисобига экин майдонлари бўшайди ва уларда бошқа экинларни жойлаштириш имконияти яратилади.
2020 йилда ҳукумат қарорлари асосида 200 минг гектар экин майдони янги суғориш технологиясига ўтказилиши режалаштирилган ва бунинг учун 500 миллион долларга яқин маблағ талаб этилади. Ушбу тизим яхши самара келтириши учун республика бўйича 5-6 минг хўжаликка мос келадиган асбоб-ускуна билан таъминлаш, мутахассислар тайёрлаш лозим.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, ташқи иқтисодий фаолият ва озиқ-овқат хавфсизлиги самарадорлиги ҳали кўп йиллар пахтачилик соҳасига боғланади. Халқаро бозорларга чиқиш, жаҳон стандартларига мос тайёр маҳсулотлар тайёрлаш ва кучли рақобатга дош бериш, халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўринга эга бўлиш кўп жиҳатдан давлатнинг ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Шундай экан бу каби муҳим вазифаларни фақат давлат молиялаштириши, кейинчалик бошқарув фаолиятини такомиллаштириш йўли билан амалга оширилган инвестицион харажатларни қайтариб олиши мумкин.




  1. Download 81,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish