Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

Савол ва топширицлар
1. Марказий нутқ аппарати ва унинг бўлимлари вазифаси 
нималардан иборат?
2. Артикуляция аппарати-нинг қандай аъзолари ҳаракатчан 
ва қандайлари қўзғалмас.
3. Артикуляция аппарати органларининг кесими расмини 
чизинг (3-расмга қаранг). Унинг барча таркибий қисмларини 
р.англи қаламлар билан бўянг.


4. 
Артикуляция аппарати органларининг кесими расмини чи- 
зинг. Унинг барча ҳаракатчан қисмларини бир хил ранг билан, 
қўзғалмас қисмларини бошқа ранг билан бўянг.
5 -Б 0 Б. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР НУТҚИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Боланинг нутқи катталар нутқи асосида ривожланиб бо- 
ради. Нутқнинг тўғри шаклланиши атрофдагилар нутқига, 
нутқий тажрибага, тўғри нутқ муҳити ва таълим-тарбйяга боғ- 
лиқ.
Нутқ туғма қобилият эмас, балки ҳаёт давомида боланинг 
жисмоний ва ақлий ривожланиши билан параллел равишда 
шаклланиб боради.
Нутқ бузилишларини ўрганиш, тушуниш учун бола нутқи- 
нинг нормал ривожланиш йўлини, бу жараённинг ўзига хос 
хусусиятларини, нутқнинг муваффақиятли шаклланишида катта 
роль ўйновчи шароитни билиш лозим.
Бундан ташқари бола нутқининг ривожланиш даврларини 
аниқ билиш зарур. Бу эса нутқнинг ривожланиши жараёни- 
даги у ёки бу камчиликларни ўз вақтида билиш ва аниқлаш 
учун керак бўлади. М асалан, 1 ёш-у 4 ойлик бола гапирмаяпти. 
Педагог боланинг нормал ривожланишида биринчи сўзлар 
қачон пайдо бўлишини билса, у ҳолда у бу боланинг нормал 
ёки нонормал ривожланаётганинг ҳал қила олади.
Бола нутқининг ривожланиш хусусиятларини билиш, нутқ 
бузилишларига тўғри диогноз қўйиш учун ҳам зарурдир. Баъзи 
мутахассислар уч ёшли боланинг товуш талаффузидаги кам- 
чиликларни бартараф этиш учун уни логопед қабулига юбора- 
дилар. Бу тўғрими? Иўқ, албатта. Чунки нутқи нормал ривож- 
ланаётган болага ҳали бу ёшда баъзи бир товушларни нотўғри 
талаффуз этиш хос бўлади. Бу кўриниш физиологик дислалия 
деб аталиб, бу шу ёшдаги болаларда артикуляция аппарати- 
нинг ҳали етарли дараж ада шаклланмаганлигини билдиради. 
Нутқ камчиликларини бартараф этишда тўғри ва аниқ тар- 
биявий-тузатиш иш режасини тузиш учун бола нутқининг ри- 
вожланиш қонуниятларини яна бир карра билиш зарур ҳи- 
собланади.
S *
Муаллифлар бола нутқининг шаклланиш даврларини тур- 
лича кўрсатадилар, уларни ҳар хил номлайдилар ва ҳар би- 
рининг ёш чегараларини турлича ифодалайдилар.
Г .-Л . Розенград-Пупко болада нутқ ривожланишини икки 
даврга ажратади:
1) тайёрлов даври (2 ёшгача);
2) . нутқнинг мустақил шаклланиш даври.
А. Н. Леонтьев бола нутқининг шаклланишини 4 даврга бў- 
либ кўрсатади:


Бола ҳаётининг биринчи йилининг охирига келиб, унда 
нутқий алоқада бўлиш эҳтиёжи ўсиб боради. У бир нимани 
олишни, сўрашни, айтишни хоҳлайди. Бу эҳтиёж боланинг 
бутун фаолиятида иштирок этади ва унда актив нутқнинг пай- 
до бўлишини белгилаб беради. Бир ёшнинг охиридан бошлаб 
болада актив нутқ ривожлана бошлайди, биринчи сўзлар пайдо 
бўлади. Аммо бу сўзлар кўпинча ф ақат болага, унинг яқин- 
ларига тушунарли бўлади.
Иккинчи давр — боғчагача бўлган давр (бир ёшдан 3 ёш- 
гача).
Болада биринчи сўзлар пайдо бўлгандан сўнг, тайёрлов 
даври тугаб, актив нутқни эгаллаш даври бошланади. Бу вақт- 
да бола атрофдагилар артикуляциясига эътибор беради. У 
гапираётганлар орқасидан сўзларни кўп маротаба такрорлай- 
ди ва ўзи ҳам сўзларни талаффуз қилади. Талаффуз вақтида 
бола баъзи товушларни нотўғри талқин этади, ўрнини алмаш- 
тиради ёки ўз нутқида қўлламайди. Б у вақтда бола бир сўз 
ёки товушлар бирикмаси билан предметни ҳам, илтимосни ҳам, 
ҳис-туйғуни ҳам ифодалаши мумкин.
Бола ҳаётининг 2—3 йилига келиб, унинг луғат бойлиги 
сезиларли дараж ада бойиб боради.
Шуни таъкидлаш керакки, кўпгина хилма-хил тадқиқотчи- 
лар бола луғат бойлигининг ўсиб боришида турли рақамли 
маълумотларни кўрсатадилар. Энг кенг тарқалган маълумотга 
кўра, болаларнинг луғат бойлигини боғчагача бўлган даврда 
ўсиши қуйидаги рақамларни кўрсатади: 1 ёш-у 6 о й д а — 10— 
15та сўз, 2 - йилнинг охирига келиб — 300 та сўз, 3 ёшга бор- 
ганда — 1000 та сўз.
Бола ҳаётининг 3-йилига келиб, нутқнинг грамматик то- 
мони шакллана бошлайди. Аввал бола ўз хоҳиш ва илтимос- 
ларини бир сўз билан ифодалайди. Кейинчалик 1—2 та сўздан 
иборат содда жумлалар пайдо бўла бошлайди.
Учинчи давр — мактабгача бўлган давр (3 ёшдан 6 ёш- 
гача).
Мактабгача бўлган даврда болалар биринчи навбатда ар- 
тикуляцион жиҳатдан осон талаффуз этиладиган: лаб — лаб, 
лаб — тил ундошлари — 

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish