Педагогика олий билимгоҳи «Дефектология» ихтисослиги талабалари учун уқув қўлланма



Download 5,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/191
Sana29.04.2022
Hajmi5,3 Mb.
#591613
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   191
Bog'liq
Логопедия (Филичева Т.Б.)

Қайтиш импульслари
нутқ органларидан нутқ органлари- 
нинг ,қай ҳолатида хато (камчилик) содир бўлганлигини на- 
зорат қилувчи марказга боради. Сўнг марказдан аниқ арти- 
куляцияни ҳосил қилувчи импульсларни юборади. Шундан сўнг 
яна ҳосил қилинган натижа ҳақида импульс содир бўлади. 
Эшитув назорати артикуляция билан келишмагунга қадар бу 
давом этаверади. Қайта алоқа худди доира бўйича ўз функ- 
циясини бажаради дейиш мумкин. Бунда импульслар мар- 
каздан пёриферияга ва перифериядан марказга томон инти- 
лишда давом этадилар.
Шундай қилиб, қайта алоқа амалга оширилади ва иккинчи 
сигнал системаси шаклланади.
Қайта алоқа системаси нутқ органлари ишининг автоматик 
бошқарилувини таъминлайди.


Болалар нутқининг ривожланишида кўриш ва 
эшитишнинг роли
Одамда атрофдаги муҳит билан алоқа боғлашнинг янги 
шакллари пайдо бўлади. «Ривожланиб бораётган ҳайвонот 
дунёсида,— деб ёзган эди И. П. Павлов,— одам фазасига келиб 
нерв фаолияти механизмларига ниҳоятда катта қўшимча қў- 
шилди»1. Бу қўшимча одамда нутқ пайдо бўлиши ва янги сиг- 
нал системаси вужудга келишидан иборат бўлди. Органик дунё 
тараққиётининг шу босқичида муҳит билан алоқа боғлашнинг 
янги, фақат одамга хос бўлган 
иккинчи 
сигнал 
системаси 
қарор топди.
«Бўлғуси одамда,— деб ёзади И. П. Павлов, — иккинчи да- 
ражали сигналлар, биринчи сигналларнинг сигналлари — та- 
лаффуз этиладиган, эшитиладиган ва кўриладиган сўзлар кў- 
ринишида пайдо бўлиб, ривожланиб борди ва юқори дараж ада 
камолга етди»2.
Боланинг нутқи ривожланаётган иккинчи сигнал система- 
сининг биринчи сигнал системаси томонидан доимо аниқ им- 
пульслар билан қўллаб-қувватлангандагина тўғри шаклланади. 
Биринчи сигнал системаси сезги ҳосил қилувчи сигналларга 
эга.
Нутқнинг тўғри ривожланиши учун бола нормал эшитади- 
ган бўлиши муҳимдир.
Эшитиш органи бола туғилган кунидан бошлабоқ ишга 
тушади; Ҳаётининг иккинчи ҳафтасига келиб, боланинг овозга 
қулоқ солаётганини кузатиш мумкинки, бу эшитув анализато- 
рининг функционал жйҳатдан етарлича етуклиги ҳамда мар- 
казий нерв еистемасида эшитув доминантаси пайдо бўла оли- 
шини кўрсатади. Ҳаётининг 2-ойига келиб бола сифат жиҳат- 
дан ҳар хил товушларни аж рата бошлайди. 3-ойдан бошлаб 
овоз келган томонга қараш одати пайдо бўлади. Бола 3—4 ой- 
лик бўлиб қолганда товушларнинг тонини ажрата бошлайди.
Болаларда нутқнинг эшйтиш бўсағаси ёш улғайган сари 
ўзгариб боради, 6,5—9,5 яшар болаларда нутқни эшитиш бў- 
сағаси катта ёшли болалардагига қараганда юқори бўлади.
Нутқнинг ривожланиб боришида болаларнинг катталар би- 
лан алоқа боғлаб, суҳбатлашиши катта аҳамиятга эга. Бу эса 
боланинг эшитиб эслаб қолиш қобилияти ва луғат бойлигини 
бойиб боришига ёрдам беради.
Шундай қилиб, бола ўзининг артикуляцион аппарат фао- 
лиятини эшитув анализаторидан келаётган сигналларга бўй- 
сундириш малакасини эгаллаб боради. Эшитув ёрдамида бола 
атрофдагиларнинг нутқини идрок этади, унга тақлид қилади 
ва ўз талаффузини назорат қилади.
1

Download 5,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish