II БОБ. ИЖТИМОИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА
УНИНГ ОМИЛЛАРИ
1-§. Ишлаб чиқаришнинг натижалари ва асосий омиллари
Иқтисодий неъматлар
. Ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг
пировард мақсади инсон эҳтиѐжларини қондиришдан иборат. Шунга
яроқли воситалар неъматлар деб аталади. Моддий буюмлар, хизмат-
лар, табиий жараѐнларни шулар жумласига киритиш мумкин. Уларни
истеъмол қилиш туфайли инсон ўз вужуди, ўз қобилияти,
теварак-
даги дунѐ билан алоқаси ва муносабатларини тиклаб олади. Шундай
қилиб, неъматларни истеъмол қилиш айрим кишиларнинг ҳам, бутун
жамиятнинг ҳам яшаш негизидир.
Шуни айтиб ўтиш керакки, иқтисод фанини ҳар қандай неъмат-
лар эмас, балки, энг аввало, иқтисодий деб аталган неъматлар қизиқ-
тиради. Уларнинг миқдори эса эҳтиѐжларга нисбатан чеклангандир.
Нафас олинаѐтган ҳавони ноиқтисодий неъматга мисол қилиб
келтириш мумкин. Лекин кондиционер ишлаб бераѐтган ѐки сув ости
кемасида ҳосил қилинаѐтган ҳаво иқтисодий неъмат ҳисобланади.
Бозор иқтисодиѐтини тадқиқ этишда бизни, биринчи галда,
моддий неъматлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун зарур
бўлган табиий ресурслар ва ишлаб чиқарилган буюмлар ҳамда
маҳсулотлар қизиқтиради. Албатта, қатъий қилиб айтганда, моддий
неъматлар жумласига киритиб бўлмайдиган, аммо ишлаб чиқариш
жараѐнини амалга оширишда катта аҳамиятга
эга неъматлар, маса-
лан, таълим соҳаси хизматлари, иқтисодиѐтни юритиш учун шарт-
шароитларни таъминлайдиган ҳуқуқий хужжатлар, давлат амалдор-
ларининг хизматлари ва ҳоказо иқтисодий неъматлар ҳам мавжуд.
Иқтисодий неъматлар бир-бирининг ўрнини босувчи ва бир-
бирини тўлдирувчи неъматлардир. Уларнинг биринчи турига бир хил
эҳтиѐжларни қондирувчи ва бир-бирининг ўрнини
боса оладиган
неъматлар (масалан, сариѐғ ва маргарин, транспортнинг турли хил-
лари) киради. Неъматларнинг бир-бирининг ўрнини босиши дейил-
ганда, истеъмолчининг ўз эҳтиѐжларини қондириши учун турли
усуллардан бирини танлаши, бунда ўз
дидига ва неъматни олиш
шартлари (нархи, етказиб берилиши, мустақил ҳосил қилинганда ке-
тадиган сарф-харажатлар ҳажми)га таяниши тушунилади. Бир-бири-
ни тўлдирувчи неъматлар биргаликда истеъмол қилинган тақдирда-
гина эҳтиѐжларни қондира олади (автомобиль ва бензин, радио-
приѐмник ва унга қувват берадиган манба). Кенг маънода муҳим
эҳтиѐжларни қондирадиган барча иқтисодий неъматлар бир-бирини
тўлдиради, чунки уларнинг жами тирикчилик учун зарурдир.
Шунингдек бевосита ва билвосита иқтисодий неъматлар (агар
гап, буюмлар шаклидаги неъматлар ҳақида борса, бу истеъмол пред-
метлари ва ишлаб чиқариш воситаларидир)ни алоҳида кўрсатиш
мумкин. Биринчидан, улар кишилар эҳтиѐжларини бевосита қонди-
ради (озиқ-овқат,
кийим-кечак, уй-жой), иккинчидан, эҳтиѐжларни
қондириш воситалари (хом ашѐ, меҳнат қуроллари) ҳисобланади.
Дарвоқе, бир неъматнинг ўзини турли вазиятларда ҳам биринчиси,
ҳам иккинчиси жумласига киритиш мумкин. Чунончи, шоколад
истеъмол учун ҳам бевосита, бошқа озуқа маҳсулотларини тайѐрлаш
учун ҳам хом ашѐ сифатида ишлатилиши мумкин.
Эҳтиѐжларни қондирувчи ҳар қандай неъмат негизида табиат
инъомлари ва кучлар ѐтади. Аммо уларнинг аксарият қисмини
табиий шаклда бевосита истеъмол қилиб бўлмайди. Ҳатто ѐввойи
ѐнғоқни ҳам ейишдан аввал, ҳеч бўлмаганда, дарахтдан қоқиб олиш
ва чақиш, яъни муайян куч сарфлаш лозим бўлади. Инсон табиат
берган моддий неъматларни ўз эқтиѐжларига мослаш учун, кўпинча,
уларнинг шаклини ўзгартирмоғи лозим.
Табиат инъомлари ва куч-
ларни инсон эҳтиѐжларини бевосита қондириш учун мослаштириш-
дан иборат шу жараѐн ишлаб чиқариш деб аталади.
Эҳтиѐжларнинг хусусияти ва хилма-хиллиги ишлаб чиқариш
фаолияти турларининг хусусияти ва хилма-хиллиги билан белгилана-
ди. Эҳтиѐжлар (уларнинг юксалиши, ѐки аҳолининг кўпайиши неги-
зида)нинг ўсиши ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллашти-
ришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Аммо ишлаб чиқа-
ришнинг, ижтимоий алоқалар ва муносабатларнинг ривожланиши
истеъмол жараѐнига чуқур тескари таъсир кўрсатади. Инсоннинг
билимларга, ижтимоий фаолиятга, эстетик лаззат олишга бўлган
эҳтиѐжлари унга ижтимоий муҳит, жамият томонидан сингдирилган
бўлади. Иқтисодий тараққиѐт моҳият жиҳатидан янги иқтисодий
неъматларни яратади, эскиларининг
сифатини яхшилайди, шу
туфайли янги эҳтиѐжлар пайдо бўлади ва эскилари мураккаблашади.
Эндиликда ўз ҳаѐтимизни телевизорлар, холодильниклар, кир ювиш
машиналарисиз тасаввур этиш қийин. Бундан юз йил аввал улар
ҳатто ҳаѐлга ҳам келмаган эди.
Бирор нарсани ясаш ѐки бирор хизматни бажариш учун муайян
сарф-харажат қилиш зарур. Бунга ходимлар меҳнати, хом ашѐ сарфи,
асбоблар ва ишлаб чиқариш биноларининг путурдан кетиши ва
ҳоказолар киради. Ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш учун
зарур бўлган буюмлар, табиат кучлари, инсон қобилиятлари ва саъй-
ҳаракатлари, ахборот хизматлари ишлаб чиқариш омиллари (ѐки
туркумлари) деб аталади.
Ишлаб чиқаришнинг юз бериши учун унинг омиллари ҳаракатга
келиши шарт. Иқтисодиѐт назарияси фани тарихида ишлаб чиқариш
омиллари турлича талқин этиб келинди. Француз иқтисодчи Ж.Б.Сей
ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини асослаб, уларга ер,
капитал ва меҳнатни киритган, уларнинг ўзаро таъсири асосида
ишлаб чиқариш воқе эканлигини қайд этган. К.Маркс таълимоти ҳам
ишлаб чиқаришнинг уч омили борлигидан келиб чиқади, лекин
уларни иш кучи, меҳнат воситалари деб атайди.
Ҳозирги Ғарб мамлакатларида атоқли иқтисодчилар иқтисодий
ресурс деган тушунчани олға суриб, уларга ер, капитал, меҳнат ва,
ниҳоят, тадбиркорлик қобилиятини киритадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: