Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


III БОБ. МУЛКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

III БОБ. МУЛКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК 
ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИ 
1-§. Мулкий муносабатларнинг шаклланиш жараѐни 
Мулк ишлаб чиқаришнинг ашѐвий омилларига эгалик қилиш, 
улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш жараѐнида вужудга 
келадиган иқтисодий муносабатлар тизимидир. Мулк, биринчидан, 
жамиятда ишлаб чиқариш хусусиятларини, иккинчидан, жамият иқ-
тисодий ҳаѐтининг асосларини белгилаб беради. Бунинг сабаби мулк-
нинг бирламчи эканлигидадир. У жамиятда ҳукмрон бўлган ишлаб 
чиқариш муносабатларининг негизини ташкил этади. Мулк ишлаб 
чиқаришнинг натижаларини тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол 
қилиш хусусиятларини белгилайди. 
Масалан, тадбиркорлик фаолиятидаги бир шахс ишлаб чиқариш 
омиллари (ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи)га, эгалик қилса, 
бошқа бир шахс, албатта, бу имкониятдан маҳрумдир. Шундай 
қилиб, мулкчилик тушунчаси асосида табиат эмас, балки жамият 
ижтимоий муносабатлари ѐтади. Мулкдор ўз сармоялари билан 
шахсан ўзи ѐки менеджерлар орқали ишлаб чиқариш жараѐнини 
ташкил этади ва ишлаб чиқариш фаолиятининг натижасини ўзлаш-
тиради, яъни фойда олади ѐки зарар кўради. 
Ишчи кучининг мулкдорлари ѐлланиб ишлайди, иш ҳақи олади. 
Мулкнинг жамият ижтимоий ҳаѐтидаги аҳамияти ҳақидаги фикр-
мулоҳазалар мавҳум назарий хусусиятга эга эмас. Бундай ҳолатни 
бир-бирига қарама-қарши турувчи иккита сиѐсий ва ижтимоий-
иқтисодий тизимлар, яъни давлат-бюрократик мулкка асосланган 
маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиѐти ҳамда хусусий мулкнинг тенг 
ҳуқуқлигига асосланган рақобатли бозор тизимлари қиѐсланишида 
аниқ намоѐн бўлади. 
Мулкчилик иқтисодий категория сифатида кенг, серқирра 
тушунча бўлганлигидан иқтисодиѐт тарихида кўп асрлар давомида 
кўплаб баҳсларга сабаб бўлиб келди. П.Ж.Прудон майда мулкдорлар 
нуқтаи назарини ифодалаб «мулкчилик ўғирликдир», деб талқин 
қилади. Бу фикр иқтисодчилар томонидан муттасил равишда 
танқидга учраб келди. 
«Сиѐсий иқтисод. Иқтисодий Энциклопедия»да таъкидланиши-
ча мулкчилик бу ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш, истеъмол 
жараѐнидаги ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол буюмларининг 


кишилар томонидан ўзлаштирилишини ифодаловчи тарихий ўзгарув-
чи объектив муносабатлар тизимидир.
11
Айрим муаллифлар мулк ўзи нима? деган саволга қуйидагича 
талқин беришади: 
Биринчидан, бу муайян ишлаб чиқариш муносабатлари (яъни 
ишлаб чиқариш жараѐнида кишилар ўртасида вужудга келадиган, 
унинг дастлабки шарти ва натижасининг муносабатлари). 
Иккинчидан, кишиларнинг моддий неъматларни, энг аввало, 
ишлаб чиқариш воситаларини (унинг шарт-шароитларини), шунинг-
дек ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини бевосита ўзлаштириб 
олиш соҳасидаги иқтисодий муносабатлардир. 
Учинчидан, мазкур муносабатларнинг моҳияти моддий неъмат-
ларнинг муайян шахслар ѐки уларнинг жамоалари томонидан ўзлаш-
тириб ва ўз ихтиѐрига ўтказиб олинганлиги ҳолатидан иборатдир. 
Мулк ишлаб чиқарилган моддий неъматларни ўзлаштиришнинг 
ижтимоий шаклидир.
12
Бинобарин, мулкчилик кенг маънодаги иқтисодий категория 
сифатида кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол 
буюмлари, хизмат кўрсатувчи ўзлаштириш муносабатлари тизими-
дир. Демак, мулк ишлаб чиқарилган моддий неъматларни кишилар 
ўртасидаги ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклидир. 
Ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик ишлаб чиқа-
риш жараѐнида ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ўзаро иқтисодий 
алоқалар хусусиятини белгилабгина қолмай, ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларни айирбошлаш ва истеъмол қилиш шаклларини ҳам 
белгилайди. Бу ўзаро алоқалар ва шакллар мажмуи эса жамият ишлаб 
чиқариш муносабатлари тизими йўналишини белгилайди. 
Жамиятдаги ҳукмрон бўлган ишлаб чиқариш муносабатлари 
ишлаб чиқаришнинг ашѐвий натижаларини ўзлаштиришнинг хусу-
сиятларини ҳам белгилаб беради. Мулк ва мулкчилик муносабатлари 
жамиятнинг асоси ва иқтисодий негизидир. Шу сабабли ҳар қандай 
мамлакатнинг Конституциясида шундай ҳолат эътироф этилган. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига муво-
фиқ, мустақил давлат иқтисодиѐтининг асосини ташкил этадиган 
мулкнинг ҳамма шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва ҳимояланганли-
гини давлат кафолатлайди. Ҳар қандай мамлакат Конституцияга 
11
Сиѐсий иқтисод. Иқтисодий Энциклопедия. -М., 1979, 3-том, 570-бет. 
12
Бозор қонунияти асослари. -Тошкент, 1996, 85-бет. 


асосланиб, мулкчилик тўғрисида юридик қонунлар ишлаб чиқади ва 
шу қонунлар асосида мулкка эгалик қилиш муносабатларини ифода-
лайди. Шунга асосан, жамиятдаги моддий бойликлар турли субъект-
лар, яъни яна алоҳида кишилар, гуруҳлар, синфлар ва давлат ўрта-
сида қандай тақсимланиши ва ўзлаштиришнинг ҳуқуқий нормалари 
аниқланиб ва белгиланиб қўйилади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи қонуни ҳужжат-
ларида мулкчилик ҳуқуқи – шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз 
хоҳишига қараб ва ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда эгалик қилиши, 
ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши ҳуқуқи эканлиги, шунингдек 
ким томонидан бўлмасин, мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши 
бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. 
Ушбу ҳуқуқ юридик фан ва амалиѐтда умум томонидан эътироф 
қилинган учта таркибий қисмдан иборат. Биринчидан, эгалик қилиш 
қонуний ҳуқуқ бўлиб, бунда қонунга асосланган ҳолда муайян ашѐга 
эга бўлиш, уни ўз хўжалигида сақлаб туриш, балансга киритиш 
имкониятидир. Иккинчидан, фойдаланиш қонуний ҳуқуқ, яъни ашѐ-
дан хўжалик ѐки бошқа мақсадларда фойдаланиш, уни ўз манфаати 
йўлида ишлатиб, фойдали хусусиятларини чиқариб олиш ҳуқуқи. 
Учинчидан, тасарруф этиш ҳуқуқи, яъни ашѐнинг мансублиги ҳолати 
ѐки вазифасини ўзгартириш (бошқа шахсга бериш, йўқ қилиб 
юбориш) йўли билан унинг тақдирини белгилаш имконияти. Қонун 
ҳужжатларида мулкнинг дахлсизлиги қонун билан қўриқланиши 
белгилаб қўйилган. 
Мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муноса-
батлар мазмунини ўзида мужассамлаштирган. Шу сабабли мулкчи-
ликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни бир-бири билан ўзаро боғ-
лиқ. Шу туфайли мулкчилик ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий катего-
риядир. 
Мулкчилик иқтисодий ўзлаштиришнинг тарихий муайян шакли 
бўлиб, ундан моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматларни 
амалга оширишда фойдаланилади. Шунга асосланган ҳолда мулкчи-
ликни мавжуд тарихий шароитидан ташқари мустақил тушунча шак-
лида эмас, балки муайян тарихий босқичдаги иқтисодий муносабат 
шаклида тушунмоқ керак. Давр тақозосига асосан мулкчилик турли 
шаклларда намоѐн бўлади. Мулкчилик субъекти Ўзбекистон Респуб-
ликасининг Фуқаролик Кодексига мувофиқ фуқаролар, юридик шахс-
лар ва давлат мулкчилик ҳуқуқининг субъектларидир. Ер, ер ости 


бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳам-
да бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашѐлар, бинолар, иншоот-
лар, ускуналар, хом ашѐ ва маҳсулотлар, пул, қимматбаҳо қоғозлар ва 
бошқа мол-мулклар, шунингдек интеллектуал мулклар мулк ҳуқуқ-
лари объектлари жумласига киритилади. 
Мулкчилик ишлаб чиқаришнинг ашѐвий омилларига ва хизмат-
ларига эгалик қилишда шаклланади. Масалан, товар оборотида бирор 
шахсда конкрет ашѐга мулкчилик ҳуқуқининг вужудга келиши айни 
вақтда бошқа шахсдаги унга бўлган мулкчилик ҳуқуқининг бекор 
қилинишини англатади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари 
мулкчилик ҳуқуқини қўлга киритишнинг бир қанча асосларини 
белгилаб берган. Бундай асослар жумласига қуйидагилар киритилган: 
меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш бўйича тадбиркорлик ва 
бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан, битимлар бўйича мол-
мулкни яратиш, кўпайтириш, қўлга киритиш, давлат мол-мулкини 
хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш, қўлга киритиш муддати, 
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар. 
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш омилларини мулкчилик, киши-
лар ўртасидаги ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимот ва истеъмол 
муносабатларининг хусусиятлари белгилайди. 
Мулк ва мулкчилик жамиятда бутун ижтимоий муносабатлар-
нинг асосидир, пойдеворидир. Мулкчилик асосида айрим шахслар, 
гуруҳлар, синф ва қатламларнинг жамиятда эгаллаб турган мавқеи, 
ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш имконияти даражаси 
белгилаб берилади. 
Бозор иқтисодиѐтига асосланган тизимда хусусий мулк бирлам-
чи даражада бўлади ва бошқа мулк шаклларига нисбатан асосий, 
яъни етакчи ҳисобланади. 
Республикада эволюцион йўл билан эски мулк шакллари ўрнига 
келувчи янги мулк шакллари рақобатли кураш асосида ўзининг янги 
тузум учун яшовчанлигини кўрсатмоқда. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish