Ишлаб чиқариш истеъмоли
, хом ашѐларни ишлаб чиқариш
жараѐнида истеъмол этилади ва истеъмол яроқли бўлган буюмларни
вужудга келтиради. Бу жараѐн узлуксиз давом этувчи хусусиятга эга;
2.
Шахсий истеъмол
жараѐнида кишилар озиқ-овқат, кийим-кечак,
турар жой, маданий маиший буюмлардан ўз эҳтиѐжларини қондириш
учун фойдаланади. Ҳаракатни ишлаб чиқаришдан бошлаб, маҳсулот
истеъмоли аста-секин ўз умрини тугатади. Ишлаб чиқариш узлуксиз
ҳаракат бўлиб, у доим такрорланиб ва тикланиб туради. Айни шу
жараѐн такрор ишлаб чиқариш деб аталади. Унинг амалга ошиши
учун ишлаб чиқаришнинг барча омиллари доим мавжуд бўлишини
тақозо қилади.
Ишлаб чиқариш натижаси унинг омилларининг бирикиши билан
чекланиб қолмайди. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган томони, би-
ринчидан, фойдаланилаѐтган омилнинг сифатига, иккинчидан, унинг
миқдорига, учинчидан, уларнинг нисбатига боғлиқ бўлади. Ишлаб
чиқаришнинг равон бўлиши учун моддий-ашѐвий ва шахсий омил-
лар, албатта, бир-бирига мос келиши зарур. Ишлаб чиқариш жараѐни
қай тарзда бўлмасин, яъни индивидуал тартибдами, корхона ва хўжа-
лик доирасидами, тармоқ ва ҳудуд миқѐсидами, қаерда бўлмасин,
кўзланган мақсад истеъмол учун товар ва хизматлар яратишдир.
Унинг жамият аъзолари учун қизиқтирадиган томони ишлаб чиқариш
эмас, балки яратилган товарлар муҳимдир. Демак, жамият ва унинг
ҳар бир аъзоси учун ишлаб чиқариш натижалари бирламчи аҳамият
касб этади. Жамият аъзоларининг ишлаб чиқаришдаги бир йиллик
фаолияти натижаси яратилган барча маҳсулотлар ва хизматларнинг
мажмуидир. Бу яратилган маҳсулотлар ва хизматларнинг фойдалилик
ҳамда нафлилик хусусиятлари мавжуддир. Уларнинг фойдалилик
хоссалари кишиларнинг эҳтиѐжини қондира билиш хусусияти эга
бўлса, фойдалилиги наф келтиришдан иборатдир. Маҳсулотлар ва
хизматларнинг ишлатилиши, яъни кишиларнинг қандай эҳтиѐжлари-
ни, ишлаб чиқариш воситаларига ҳамда одамларнинг шахсий эҳтиѐж-
ларини қондиришига хизмат қилувчи-истеъмол буюмларига бўлган
эҳтиѐжларни қондиришга қараб икки турга ажратилади. Шунга
мувофиқ, ишлаб чиқариш ҳам икки гуруҳга бўлинади:
1) ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш;
2) истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш.
Маҳсулот истеъмол қийматига айланиши учун ашѐ шаклига
кириши, моддий неъмат бўлиши шарт эмас. Номоддий хусусиятга эга
бўлган хизмат кўрсатиш ҳам истеъмол қиймати ҳисобланади. Бу
таълим, тиббиѐт, маданият, маиший хизмат кўрсатишдир. Кишилар-
нинг ишлаб чиқариш эҳтиѐжлари илмий хизмат, ахборот, транспорт
ва бошқа хизматлар билан қондирилади.
Хизмат ҳажми ва сифати жамият иқтисодий тараққиѐти ва аҳоли
турмуш даражасининг энг муҳим кўрсаткичлари ҳисобланади. Ишлаб
чиқариш хизмати ва шахсий хизматлар ижтимоий маҳсулотнинг
ажралмас қисмидир, уларни яратиш учун сарфланадиган меҳнат эса
унумли, ижтимоий фойдали меҳнатнинг бир қисми сифатида юзага
чиқади. Маҳсулотнинг бошқа бир хусусияти шундаки, у сарфланган
одам меҳнатининг муайян миқдорини ўзида гавдалантиради. Иқтисо-
дий ҳаѐтда маҳсулотнинг бу хусусияти муҳим роль ўйнайди. У ѐки бу
истеъмол қийматини ҳосил қилиш жамиятга қанчага тушишини,
пировард натижа эса кишиларнинг бирор эҳтиѐжини қондириш
қандай сарфлар эвазига эришилишини кўрсатади.
Табиат инъом этган ноз-неъматлардан ташқари, ҳар қандай
моддий маҳсулот ва хизматлар инсон меҳнатининг натижасидир.
Бунда истеъмол қиймати конкрет меҳнатнинг натижасидир. Конкрет
меҳнат ходимнинг -деҳқон, металлург, темирчи, дурадгор ва бошқа-
ларнинг муайян малакаси ва билими билан белгиланади. Ана шу
меҳнат турларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларига эга.
Маҳсулотнинг иккинчи томони, конкрет шаклидан қатъи назар,
умуман меҳнат сарфини ўзида мужассамлаштиради.
Кишининг мускули, асаби ва ақлий қувватининг сарфланишдан
иборат физиологик маънодаги меҳнат унинг моддий асоси бўлиб
хизмат қилади. Шундай қилиб, маълум шароитларда маҳсулот товар
шаклига, умуман, меҳнат абстракт меҳнат шаклига, маҳсулотнинг
ижтимоий томони қиймат шаклига киради. Тахминлар шуни кўрса-
тадики, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат жонли
меҳнат ва буюмлашган меҳнат (меҳнат предметлари, меҳнат воси-
талари) сарфини ўз ичига олади. Зеро, ишлаб чиқариш воситалари,
пировард-натижада, кишилар томонидан ўз вақтида меҳнат сарфлаб
тайѐрлаганликлари маълум. Шу сабабли иқтисодиѐт назарияси фани
ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқаришга жонли ва моддийлашган
меҳнат сарфланади, деган тушунча асосида таҳлил этади. Ҳар бир
аниқ ҳолда ягона маҳсулот нон, матолар, станоклар, автомобиллар ва
бошқаларни ишлаб чиқариш натижасидир. Шу сабабли иқтисодиѐт
назарияси айрим олинган ягона маҳсулот билан, яъни аниқ олинган
бир ишлаб чиқариш жараѐни билан эмас, балки ижтимоий ишлаб
чиқариш билан иш кўради, ижтимоий маҳсулот унинг натижаси
бўлади. Бу иқтисодиѐтга алоқадор ниҳоятда мураккаб тушунча
бўлиб, махсус берилган тадбирлар асосида ифодаланади.
Жами ижтимоий маҳсулот муайян давр давомида жамиятда
ҳосил қилинган барча истеъмол қийматларининг йиғиндисидан
иборат. У ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида сарф-
ланган меҳнатни мужассамлаштиради ва айрим ишлаб чиқариш, мак-
роиқтисодиѐтнинг бирламчи бўғинлари (корхоналар, бирлашмалар)
нинг ана шу вақт оралиғи (одатда бир йил)даги маҳсулотнинг ва
хизматларнинг йиғиндиси сифатида бозор қийматида ҳисобланган
миқдордир. Жамиятнинг ижтимоий маҳсулоти таркибига турли-
туман моддий ва номоддий неъматлар ва хизматлар киради. Улар
моддий неъмат ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари ва тармоқларида
яратилади. Шу муносабат билан пировард маҳсулот ижтимоий
маҳсулотнинг муҳим шакли бўлиб хизмат қилади ва унинг ҳажми
икки усулда ўлчанади: натурал ва қиймат шаклида. Биринчи, яъни
натурал шакли моддий ўлчамдир. Бу усулда айрим маҳсулотларнинг
ҳажми ўлчанади. Масалан, дон, нефть, металл, пахта, кўмир кабилар
миллион тонна билан ўлчанади. Етказилган маҳсулотлар хилма-хил
ва хоссаси турли-туман бўлганлиги учун уларни ягона моддий ўлчам
билан ўлчаш мумкин эмас. Шу сабабли натурал шаклдаги маҳсулот-
лар ва ҳизматлар ҳажми бозор нархига кўпайтмасида пул билан
қиймати ўлчанади. Ялпи миллий маҳсулот пировард маҳсулот ва
хизматларни англатади, яъни истеъмолга тайѐр инсон учун зарур
бўлган ҳаѐтий неъматларни билдиради. Шунинг учун қайта ишланган
ѐки қайтадан сотишга мўлжалланган маҳсулотлар бунга кирмайди.
Жами ижтимоий маҳсулот таркибида қайта ишланадиган оралиқ
маҳсулот мавжуд бўлади. Қайта, бир неча бор ишланадиган маҳсу-
лотларнинг қиймати жами ижтимоий маҳсулотдан чегирилиб таш-
ланади, шунда ялпи миллий маҳсулот қолади. Ялпи миллий маҳсу-
лотдан амортизация ажратмалари чегириб олингандан сўнг жамият-
нинг соф миллий маҳсулоти қолади. Соф миллий маҳсулот жамият-
нинг миллий даромадидир. У халқ истеъмоли ва ишлаб чиқариш
омилларининг ортиб боришини таъминлай олади. Соф миллий
маҳсулот моҳияти билан меҳнат туфайли янгидан ҳосил этилган
маҳсулот бўлиб, у пул (қиймат) шаклида ўлчанади ва иқтисодий
ўсиш кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш учун, ўсиш суръатларини
режалаштириш, халқнинг фаровонлигини яхшилаш учун фойдалани-
лади. Соф миллий маҳсулот икки қисмдан иборат: а) зарурий
маҳсулот; б) қўшимча маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: |