Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Меҳнат ва табиат
. Инсон меҳнати ва у фойдаланадиган табиат 
объектлари ишлаб чиқаришнинг асосий ва бирламчи туркумларидир. 
Сиѐсий иқтисод классик мактабига асос солган Уильям Петти 
ѐзганидек, «меҳнат бойликнинг отаси ва фаол принципидир, ер эса – 
унинг онасидир»
8
.
Меҳнат бу инсоннинг ишлаб чиқаришдаги фаолияти, унинг 
табиат инъоми ва кучларини тубдан ўзгартириш борасида кўзлаган 
аниқ мақсадидир. Меҳнатнинг қуйидаги вазифаларини алоҳида 
кўрсатиш мумкин: 1) жисмоний (меҳнат предметига бевосита таъсир 
кўрсатиш); 2) сенсор (меҳнат жараѐнидаги кўриш, эшитиш, иссиқлик 
ва ҳоказо орқали идрок этиш); 3) интеллектуал (мақсадни кўзлаш, 
ахборот олиш ва ишлаб чиқиш, қарорлар қабул қилиш). Инсоннинг 
ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш учун зарур бўлган жис-
моний, сенсор ва интеллектуал қобилиятлари жами иш кучининг ѐки 
ишлаб чиқаришнинг шахсий омили деб ҳам аталади (Ғарб иқтисодий 
адабиѐтида ушбу омил «меҳнат» атамаси билан ифодаланади). Шахс-
нинг инсоний омили дейилганда иш кучи, унинг амал қилиш нати-
жаси бўлган меҳнат англашилади. Иш кучи бу инсоннинг меҳнат 
қилишига қаратилган жисмоний ва ақлий қобилиятдир. Бу қобилият 
8
Петти У. Экономические и статические работы. –Москва., 1940. -С.55. 


соҳиби ҳар қандай меҳнатга лаѐқатли кишидир. Иш кучини фақат 
жисмоний куч билан чеклаб бўлмайди. Иш кучи соҳиблари билим, 
малака, маҳорат ва иш кучидан фарқли улар ишлаб чиқаришнинг 
ашѐвий омилларини ташкил этади. Иш кучининг унумдорлиги ходим 
малакасининг даражаси ва унинг ишлаб чиқариш натижасидан 
манфаатдорлигига боғлиқ. 
Ишлаб чиқаришнинг табиий омиллари (иқтисодий адабиѐтда 
«ер» атамаси ҳам ишлатилади) ишлаб чиқариш жараѐнини амалга 
ошириш учун зарур бўлган табиат инъомлари ва кучларидан 
иборатдир. Табиат, бир томондан, инсон фаолияти объекти, иккинчи 
томондан, меҳнат предметига таъсир кўрсатиш қуролидир. Чунончи, 
ер остидан қазиб олинган металлга ишлов бериш табиий жараѐн - 
ѐниш, яъни ўз навбатида, бошқа табиий ашѐ - кўмирнинг ѐниши 
билан амалга оширилади. Табиатнинг нодир ресурси - ер айни вақтда 
меҳнат предмети ва қуроли ҳамдир. 
Ишлаб чиқаришнинг моддий омили
. Инсон дарахт қирқиш учун, 
аввало, болта ясаши (ѐки сотиб олиши) лозим. Инсоннинг табиатга 
таъсири натижасида олинган предметлар фақат шахсий истеъмол 
(бевосита неъматлар сифатида) учун эмас, балки хом ашѐ, меҳнат 
қуроллари, ишлаб чиқариш бинолари, транспорт воситалари ва ҳока-
золар сифатида ишлаб чиқариш истеъмоли учун ҳам ишлатилади. 
Меҳнат билан яратилган ва ишлаб чиқариш жараѐнида билвосита 
неъматлар шаклида мужассамланган предметлар ишлаб чиқаришнинг 
моддий омиллари деб аталади (Ғарб иқтисодчилари «капитал» атама-
сини ҳам ишлатадилар, лекин кўпинча уни анча кенг талқин этади-
лар). 
Моддий омил инсонга табиатнинг янги кучларини ўзлаштириш-
да ѐрдам беради, унинг ўзининг фаолиятини енгиллаштиради, меҳнат 
унумдорлигини оширади. Тегирмон ихтиро қилиш ва уни ишлатиш, 
масалан, шамол ва сув кучини инсонга хизмат қилдирди, уни оғир 
меҳнатдан бўшатди, унинг меҳнатининг натижадорлигини оширди. 
Иқтисодий тараққиѐт тезлаша борган сайин техника иш кучи қўлидан 
унинг вазифаларини тобора кўп тортиб олади, инсонни ишлаб 
чиқаришдан сиқиб чиқаради. Ҳозирги машиналар инсоннинг нафақат 
жисмоний, балки ақлий ишининг ҳам бир қисмини бажармоқда. 
Моддий омил меҳнат ва табиат маҳсулидир. Шу боис, унинг 
ишлаб чиқаришдаги иштироки унда меҳнат ва табиатнинг ўзгарган 
шаклларда ўтган меҳнат ва сифат жиҳатдан тубдан ўзгарган табиат 


ашѐлари тариқасида иштирок этишини билдиради. Ишлаб чиқариш 
жараѐнида иштирок этган табиий ресурслар билан бирга, ишлаб 
чиқаришнинг моддий элементлари ишлаб чиқариш воситаларини 
ташкил этади. Бу воситалар жонсиз предметлар сифатида уларни 
ишлашга мажбур этувчи иш кучига қарама-қарши туради. Хом ашѐ 
ва материаллар, станоклар ва транспорт - буларнинг бари инсоннинг 
хоҳиш-иродаси ва саъй-ҳаракатисиз бефойда буюмлар йиғиндисидир. 
Табиий ресурслар, ўтган ва жонли меҳнатнинг ягоналиги ҳамда ўзаро 
таъсири туфайли ишлаб чиқариш жараѐни содир бўлади. Ишлаб 
чиқариш омилларининг жами ва ўзаро таъсири жамиятнинг ишлаб 
чиқарувчи кучларини ташкил этади. 
Меҳнат воситаларига, энг аввало, меҳнат қуроллари (турли ме-
ханизмлар ва машиналар, мосламалар ва асбоб-ускуналар, двигател-
лар, узатувчи аппаратлар ва бошқалар) киради. Машиналашган иш-
лаб чиқариш шароитларида меҳнатнинг механик асослари уч тарки-
бий қисмли: ишчи машина, двигателли ва узатувчи тузилмалари 
бўлган машиналар системасида ривожланади. Фан-техника револю-
цияси уларга янги қисм бошқарувчи тузилма қўшади. Бу тузилма 
формализацияга берилувчи ақлий меҳнат вазифасини бажаради. Хо-
дим бу қисмдан фойдаланиб, аста-секин бевосита ишлаб чиқариш 
жараѐнидан чиқади ва унинг ѐнида туради. Технология ҳам тубдан 
ўзгаради. Технология ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари орасида 
ўзаро таъсирини, шунингдек фан ва амалиѐт кашф этадиган ва 
инсоннинг меҳнат предметларига ишлаб чиқариш воситаларининг 
механик, физик ва кимѐвий хусусиятларига асосланган таъсир этиш 
усулларини ифодалайди. 
Кишилар буюмларнинг илгари маълум бўлмаган барча хусу-
сиятларини англаб олиб, маҳсулотнинг янги турларини тайѐрлаш 
сирларини билиб оладилар, анча илғор технологияни қўллайдилар, 
сифат жиҳатдан янги материаллардан фойдаланадилар. Бу, ўз нав-
батида, иш кучига, ходим малакасига нисбатан янги талаблар қўяди. 
Шу билан ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳам ўзгарадики, у ишлаб 
чиқаришнинг барча омиллари бирлигини, бир текисда амал қили-
нишини, унда қатнашаѐтган одамларнинг ўзаро таъсирини таъмин-
лайди. 
Меҳнат тақсимоти, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тармоқларга 
табақаланиши чуқурлашади, тузилиши мураккаблашади, ишлаб 
чиқаришни ташкил қилишнинг ихтисослаштириш ва кооперациялаш 


каби шакллари ривож топади, ишлаб чиқаришнинг тўплануви рўй 
беради. Бунинг натижасида унинг ижтимоий характери, яъни корхо-
на, бутун-бутун тармоқлар ходимларининг ишлаб чиқариш жараѐ-
нидаги ўзаро таъсири кучаяди. Меҳнат тақсимоти, унинг ихтисос-
лаштирилиши ва кооперацияланиши меҳнат унумдорлигининг ўси-
шини таъминлайди. 
«Меҳнатнинг унумдорлик кучини ривожлантиришдаги улкан 
тараққиѐт ҳамда уни йўлга солиш ва қўлланишдаги усталик, моҳир-
лик ва ақлий ўткирликнинг катта улуши, чамаси, меҳнат тақсимо-
тининг оқибати бўлади»
9
- XVIII асрнинг буюк иқтисодчиси Адам 
Смит ўзининг асосий асарининг биринчи китобини шу сўзлар билан 
бошлаган эди. У меҳнат тақсимоти самарасини яққол кўрсатиш учун 
энди классик бўлиб қолган тўғноғич ишлаб чиқаришни мисол қилиб 
келтиради. А.Смит тўғноғич ясаш меҳнатини тахминан 18 та муста-
қил операцияларга бўлиш мумкин, деб ѐзади: бир ишчи симни торта-
ди, иккинчиси уни тўғрилайди, учинчиси қирқади, тўртинчиси учини 
ўткирлаштиради, бешинчиси тўғноғич қалпоқчасини ўрнатиш учун 
бошқа учини йўнади: қалпоқча ясашнинг ўзи иккита ѐки учта 
мустақил операцияларни талаб қилади (ўша жойда 10-бет). Смитнинг 
айтишича, ўнта ишчиси бўлган мануфактура кунига 48000 тадан кўп-
роқ тўғноғич ясайди (ҳар кишига 4800 та тўғри келади). Ваҳоланки, 
якка ишчи, бир кунда 20 та тўғноғич ҳам ясай олмайди. 
Меҳнат тақсимоти чоғида меҳнат унумдорлиги ўсишининг асо-
сий сабаблари нимада? Биринчидан, ихтисослаштириш айрим ходим-
лар, корхоналар ва минтақаларнинг табиий ва тарихий вазифала-
ридан фойдаланиш имконини беради. Ҳар бир киши фаолиятнинг 
муайян турига мойил ва муайян ишда тажрибага эга бўлади. Ҳар бир 
корхона ишлаб чиқаришнинг конкрет турини амалга ошириш учун 
жуда ҳам мослашган асбоб-ускуналар ва ишчиларга эга. Ҳар бир 
минтақа маҳсулотнинг у ѐки бу хилларини ишлаб чиқаришда унга 
афзаллик берадиган иқлимга, табиий ресурсларга, аҳоли анъаналари-
га эгадир. Иккинчидан, ихтисослаштириш ишлаб чиқарувчиларни ўз 
қобилиятларини, техникани, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
шакл ва усулларини анча тор йўналишда ривожлантиришга мажбур 
этади, шу туфайли ишлаб чиқариш омилларини такомиллаштириш 
суръатлари кескин тарзда ошади. Айнан корхона ичида меҳнат тақ-
симотини чуқурлаштириш, уни механизациялашнинг зарур шарти-
9
А.Смит. Исследования о природе и причинах богатства народов. Т.1, М.-Л., 1935. -С.9. 


дир, чунки меҳнат функцияси қанчалик оддий бўлса, уни машина 
билан алмаштириш шунчалик осондир. 
Меҳнат тақсимоти кўплаб кишилар фаолиятини бир бутун 
қилиб бирлаштиради, улар ўртасидаги ўзаро алоқа таъсирини ку-
чайтиради, турли минтақалар хўжаликларини ягона иқтисодиѐтга 
бирлаштиради. Бундан ташқари, меҳнат тақсимоти кишилар эҳтиѐж-
ларини қондирувчи хилма-хил маҳсулот ва хизматларни белгиловчи 
энг муҳим омил бўлиб, бу ҳол эҳтиѐжларнинг ўсишига олиб боради 
ва ходимни меҳнат унумдорлигини оширишга рағбатлантиради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish