Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Иқтисодий муносабатлар тизимида мулкчилик



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Иқтисодий муносабатлар тизимида мулкчилик 
Иқтисодиѐт назарияси фани ишлаб чиқаришнинг ашѐвий омил-
ларига мулкчилик турлари ва шаклларининг фарқланишини ўргата-
ди. Тарихан унинг иккита асосий – хусусий ва ижтимоий турлари, 
хилма-хил, бир-биридан фарқ қилувчи мулкчилик шакллари мав-
жуддир. 


Ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқаришнинг ашѐвий 
омиллари ва натижаларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлгани учун у 
мулкий муносабатлар сифатида ифодаланади. Ўзлаштиришнинг ҳу-
қуқий нормалари белгиланган бўлади. Шунга мувофиқ равишда мулк 
эгасига қонунда белгиланган ашѐларгина тегишли бўлади, холос. Ҳар 
бир шахс фақатгина қонун орқали тегишли бўлган мулкка эгалик 
қилиш, фойдаланиш ва тақсимлаш ваколатини, ҳуқуқини олади. 
Моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараѐнида кишилар ўрта-
сида мураккаб муносабатлар юзага келди. Бунда кишилар манфаати 
юзага чиқади ва бунинг оқибатида ўзлаштириш рўй беради. Ижти-
моий муносабатлар негизида яратилган бойлик кимга тегишлигига 
кўра, ўзлаштириш миқдори белгиланган бўлади. Бу ҳолат ўз ичига 
моддий неъматларни ўзлаштириш, улгуржи хўжаликда фойдаланиш 
ва иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш жиҳатларини қамраб 
олади. Ўзлаштиришнинг тескариси мулкдан бегоналаштириш муно-
сабатидир. Мулкка эгалик ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари мулк-
дорнинг иродасига – мулкдор мажбуриятининг, ўзи бир томонлама 
қабул қилган, мол-мулкнинг тақдирини белгилайдиган қарор (маса-
лан, ҳадя)ни ихтиѐрий тарзда бажаришига боғлиқ. Бундай ҳолат 
унинг иродасига боғлиқ эмаслиги мол-мулкнинг суд қарори, шунинг-
дек мулкка эгалик ҳуқуқини бекор қиладиган қонун ҳужжати асосида 
олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) шакллари бўлиши ҳам мумкин. 
Мулкка эгалик ҳуқуқининг бекор бўлиши мулкдор иродасига 
боғлиқ бўлмаган вазиятлар жумласига мол-мулкни тугатиш (йўқ 
қилиш), миллийлаштириш – фуқаролар ва юридик шахсларга тегиш-
ли мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг ҳақ тўлаб бошқа шахсга ўткази-
лиши, реквизиция – мулкдордан мулкни унинг қийматини тўлаган 
ҳолда олиш кабилар киради.
Мулкдор ўз хоҳиш-иродасига қараб, ишлаб чиқариш воситала-
ридан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланмасдан четлаштира оли-
ши, бошқа бир тадбиркорга ижарага бериши мумкин. Бунда мулкдор 
билан тадбиркор ўртасида мулкдан хўжаликда фойдаланиш муноса-
батлари юзага келади. Бу ҳолатда тадбиркор ижарага олган мулкка 
вақтинча эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш учун юридик ҳуқуқни 
қўлга киритади.
Ижара маълум, келишилган тўлов миқдори ҳисобига бирор мулк 
эгасидан бошқа бир кишининг ундан вақтинча фойдалана олиш учун 
тузилган шартномадир. Шунингдек, концессия, яъни ер участкаси 


ѐхуд бирор кон давлат томонидан хусусий сармоядор, корхона, ѐинки 
чет эл фуқароларига берилиши мумкин. Бунда, яъни ишлаб чиқариш 
фаолиятида фойдаланиш учун шартнома тузилганда ҳам юқоридаги-
дай муносабат юзага келади. Мулкнинг иқтисодий реализация қили-
ниши у эгасига даромад келтирган тақдирда намоѐн бўлади. Демак, 
мулкчилик муносабатининг иқтисодий мазмуни олинган ортиқча (қў-
шимча) маҳсулот ким томонидан, қандай қилиб ва кимнинг манфаати 
учун ўзлаштирилиши лозим деган маънони ифодалайди. Бу мулкчи-
лик иқтисодий маънода қўшимча маҳсулотни ўзлаштириш шакли 
сифатида намоѐн бўлади, деган гапдир. 
Мулкдан фойдаланиш хусусиятига қараб, ишлаб чиқариш воси-
таларидан фойдаланишдан олинган, янгитдан яратилган қийматнинг 
ҳаммаси ѐки бир қисми фойда, солиқ ѐки тўловлар шаклида ифодала-
нади. Мулк ижарага берилганда ижара ҳақи ҳам белгиланади. Ижара 
ҳақи мулкдан фойдаланишдан олинган фойданинг бир қисми бўлиб, 
мулк эгасига тегади. Концессия тузилаѐтганда мулкдан фойдаланиш 
учун аввалдан мулк эгасига тўланиши зарур бўлган тўлов (улуш) 
белгилаб қўйилади. 
Мустақиллик натижасида давлат мулкини хусусийлаштириш ва 
давлат тасарруфидан чиқариш натижасида ишлаб чиқариш воситала-
рининг бир неча юз минг янги хусусий мулкдорлари вужудга келди. 
Хусусий мулк соҳибларини фақат ва фақат қўшимча маҳсулот (фой-
да) қийматигина қизиқтиради. Тўловлардан қолган миқдор мулк эга-
сига ўтади ва тўлиқ ўзлаштирилади. Бу билан мулкчиликнинг 
иқтисодий реализацияси рўѐбга чиқади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish