Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


№36-2005 Алишер Навоий номидаги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

№36-2005
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
 
 
© Норбой Бекнозов. 
© Тошкент Давлат юридик институти, 2006 йил. 


КИРИШ 
 
Ушбу дарсликни меҳрибон укаларим 
Рустам ва Анварларнинг ёрқин хотирасига 
бағишлайман. 
Иқтисодий тараққиѐт даражасига қараб, ижтимоий ҳаѐт йўнали-
ши шаклланади. Иқтисодиѐт жамият аъзоларининг нафақат бугунги, 
балки ҳозирги, эртанги ва келажакдаги фаровонлигини белгилаб 
беради. Иқтисодиѐт ҳар бир киши, ҳар бир оила, жамоа ва, умуман, 
жамият аъзолари ҳаѐтида ҳал этувчи аҳамиятга эгадир. Унинг та-
раққиѐт даражаси юқори бўлган жамиятда аҳоли фаровонлиги ҳам 
юксала боради, ижтимоий вазият барқарорлашади, жамият аъзола-
рининг келажакка ишончи ортади, фаоллиги тобора кучайиб боради. 
Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиѐт йўлини танлаб, 
бозор иқтисодиѐтига тўла ишонч билан ўтиб бормоқда. Мустақил-
ликка ўтилган қисқа даврдаѐқ, иқтисодиѐтда юзага келган инқиро-
здан қутилинди. Унинг асосий етакчи соҳаларида барқарор иқтисо-
дий ўсиш бошланди. 
Миллий валютанинг жорий этилиши муносабати билан пулнинг 
қадрсизланиш суръати кескин қисқарди. Қаттиқ бюджет ва молия-
кредит сиѐсатининг юқори даражада амалга оширилиши ҳам кўп 
жиҳатдан барқарорликка эришишга олиб келди. Пировардида, нарх-
лар либераллаштирилди, субсидияларнинг ҳажми кескин қисқарти-
рилди. Муҳими, зарар кўриб ишловчи корхоналар тугатиб борилмоқ-
да. Миллий тадбиркорликнинг азалий анъаналари ҳам тикланди, ху-
сусийлаштириш босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда. Рес-
публикада хусусийлаштириш босқичлари ҳукумат томонидан «од-
дийдан мураккаб сари» қоидаси бўйича белгилаб олинди. Хусусий-
лаштиришни ҳуқуқий-меъѐрий жиҳатдан таъминлаш мақсадида бир 
туркум қонунлар ишлаб чиқилди, қатор ҳужжатлар тайѐрланди ва 
ҳаѐтга татбиқ этилди. Бозор иқтисодиѐтининг таркибий қисмлари 
қайта тузилиши асосида хилма-хил инфратузилмалар вужудга 
келтирилди. 
Ўтган қисқа давр ичида жамият аъзоларининг иқтисодий тафак-
кури аста-секин ўзгара бориб, бозор иқтисодиѐти ҳақидаги тушунча-
си кенг маъно касб эта бошлади. Кишилар фаол суръатда бозор му-
носабатларининг шаклланиш жараѐнида бевосита иштирок эта бош-
лашди. Пировардида, кишилар тадбиркорликка интила бошладилар. 


Буларнинг барчаси иқтисодиѐт фанига қизиқиш ҳиссини уйғотди. 
Пул топиш ўз-ўзидан амалга ошмайди. Тадбиркор бўлиш ва яхши 
пул топиш учун ишнинг кўзини, иқтисодий фаолиятнинг барча сир-
асрорларини, нозик томонларини била олиш талаб қилинади. 
Бозор иқтисодиѐти муносабатларига асосланган жамият ҳақида-
ги янгича назарий дунѐқарашнинг шаклланиши қисқа вақт ичида 
силлиқ ва осонгина кечмасди, албатта. Шу муносабат билан иқтисод-
шунослар ва бошқа казо-казолар орасида қизғин баҳс-мунозаралар 
келиб чиқди. Муаммони англаш борасида қарама-қарши ҳар хил 
йўналишлар ҳам пайдо бўлди. Бундай кескин баҳс-мунозараларнинг 
пайдо бўлиши тасодифий эмас. Унинг юзага чиқиши маълум 
асосларга эгадир. 
Маълумки, қизил империя давридаги «План анархияси» бозор 
«бебошлиги»га қараганда анча хавфли ва бузғунчи сиѐсат эканлиги 
тажрибада синалди. Эндиликда бозорга фақат самарасиз, тақчиллик 
ва беқарорлик иқтисодиѐтнинг муқобил бўла олиши тобора кўпроқ 
англаб борилмоқда. Зеро, бозор цивилизациянинг энг улкан ютуқ-
ларидан биридир. Бозор ҳозирги дунѐдаги энг ривожланган мамла-
катлар иқтисодий тизимларининг самарали ишлашини таъминловчи, 
юз минглаб корхоналар ва миллионлаб кишиларнинг иш билан 
таъминланиши ҳамда муттасил иқтисодий ўсишни амалга оширувчи 
муҳим воситадир. Бироқ мазкур воситани рамзийлаштириш ҳам 
тўғри бўлиб чиқмайди, чунки у нуқсонлардан ҳам холи эмас. Аммо 
инсоният жамият иқтисодий ҳаѐтини тартибга солувчи бундан 
яхшироқ омилни ҳануз топганича йўқ. Бундан ташқари, маъмурий-
буйруқбозлик бошқарув тизими инкор этилган бўлсада, амалда унинг 
асоратлари кишилар онгида сақланиб қолмоқда. Афсуски, мамла-
катимизда бозор механизмининг шаклланиш жараѐни кенг миқѐсда 
содир бўлаѐтганлигига қарамай, бозор иқтисодиѐтининг афзаллик-
лари ѐхуд нуқсонлари, иқтисодий омиллар, бозор муносабатлари ва 
қонунларининг амал қилиши каби муаммолар ҳақида ҳамма бирдек 
аниқ ва етарли даражада тасаввурга эга эмаслиги сезилиб туради. 
Бозор иқтисодиѐтига асосланган хўжалик механизми тадбиркор-
ларнинг иқтисодий эркинлиги ва рақобат муҳитини яратиш, мулкни 
давлат тасарруфидан чиқариш, иқтисодиѐтдаги монополизмни туга-
тиш сингари омиллар билан боғлиқ равишда босқичма-босқич ҳал 
этиладиган масалаларга асосланади. Бу жараѐн, яъни янгисига ўтиш 
муайян вақтда давом этишини тақозо қилади. Чунки иқтисодиѐт 


ривожланиб боргани сайин мураккаблашиб боради, бу кўп қиррали 
алоқаларнинг юзага келиши билан боғлиқдир. Товар ишлаб чиқарув-
чи турли-туман корхоналар, фирмалар ўртасида нафақат миллий, 
балки халқаро миқѐсда алоқалар кенгая бориб, чуқурлашиб, ҳар 
томонлама кенгайиб кетмоқда. Бундай шароитда мамлакатимизда 
амалга оширилаѐтган ўзгаришларнинг моҳияти, аҳамияти ва ўзига 
хос усуллари ҳамда хусусиятларини англаб олувчи ишбилармон ки-
шиларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Ишбилармонлик 
учун иқтисод сиру асрорларини, унинг қонун-қоидаларини яхши би-
лиш талаб қилинади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, иқтисод қонунлари ва категория-
ларини иқтисодиѐт назарияси фани ўргатади. Иқтисодий назария 
ҳамма-ҳамма учун ҳаводек зарур. Иқтисодиѐт назариясини билиш 
нафақат амалий фаолият билан шуғулланувчилар учун зарур бўлиб 
қолмасдан, шу иш билан шуғулланмайдиган кишилар учун ҳам 
керак. Чунки ноиқтисодчи кишилар, ҳеч бўлмаганда, истеъмолчи 
бўлиб, майдонга чиқадилар, пул ишлашга интиладилар, уни сарф-
харажатлайдилар, оилавий бюджетни юритадилар. Умуман, иқтисо-
дий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган бирорта кишининг ўзи йўқ. 
Айрим кишилар тадбиркорлик фаолиятини кўрсатиб, иқтисод билан 
кўпроқ алоқага киришса, бошқалари камроқ киришиши мумкин. Ас-
лида ҳеч бир киши иқтисодий муносабатларни четлаб ўта олмайди. 
Улар қандай фойдали фаолият билан шуғулланишларидан қатъий на-
зар, доимо иқтисодий фаолият кўрсатишида умумий жиҳатлар мав-
жуд бўлади. Бу умумийлик тобора ривожлана бориб, пировард-
натижада, умуминсоний муносабатлар ҳукмрон бўла бошлайди. 
Иқтисодиѐт назарияси фани кишиларнинг иқтисодий фикрлаш 
қобилиятини ўстиради, жамиятда амал қилаѐтган қонун-қоидаларга 
итоат қилган ҳолда тежамли хўжалик юритишга, меҳнатни қадрлашга 
чорлайди, инсонга хос иқтисодий тарбия беради. Иқтисодиѐт наза-
рияси фанини эгаллаш фақат мутахассислар ѐки тадбиркор, бизнес-
менларнинг иши бўлиб қолмай, жамиятда яшаѐтган барча фуқаролар 
учун ҳам зарурдир. 
Биз қураѐтган янги иқтисодий тизим, яъни «Бозор иқтисо-
диѐти»нинг ички, ўзига хос илғор хусусиятлари барчага, ҳар бир ки-
шига тенг иқтисодий эркинликни яратиш, уларнинг мустақил фао-
лият кўрсатиши, фаровон ҳаѐт кечириши учун қулай шароитлар 
туғдиради. Кишилар ўзи ва давлат манфаатларини рўѐбга чиқариш 


учун ҳаракат қиладилар. Бунинг учун, яъни ҳар қандай иқтисодий 
фаолият кўрсатишнинг ҳуқуқий, адолатли негизи барпо этилиши ло-
зим. Шу ўринда мамлакатда яшайдиган барча фуқароларнинг ҳар би-
ри бозор иқтисодиѐти шароитида яратилган имкониятлардан фойда-
лана олиш даражасидаги иқтисодий тафаккурини ўстириш, янгича 
иқтисодий фикрлаш қобилиятини ўстириш зарурияти устида гап бор-
моқда. Чунки бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий билимлар иқ-
тисодиѐтимизни ривожлантиришнинг кучли омилига айланиб бор-
моқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хо-
разм вилояти халқ депутатлари Кенгашининг III сессиясида «Халқи-
мизнинг йўли - мустақиллик, озодлик ва туб ислоҳотлар йўлидир», 
деб номланган нутқида ҳозирги давр талабига мос вазифа қўйилдики, 
унда жумладан, шундай дейилди: «Бозор муносабатларига ўтиш 
даврида талабаларга иқтисодий билимларни, маркетинг, менежмент, 
бизнес соҳасида бизнинг иқтисодий ривожланишимизда бу 
тушунчаларнинг моҳияти ва роли борасида кўпроқ билим беришимиз 
мақсад-га мувофиқдир»
1

Президентимиз ўртага қўйган масалаларга маълум даражада жа-
воб берувчи дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ишларнинг 
яратилиши ҳозирги кун талабидир. Демак, янги иқтисодий тизимга 
ўтиш иқтисодий мустақил давлат қуриш, кишилардан, ҳар биримиз-
дан, биринчи навбатда, Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун масъул 
бўлган ѐшлар, уларда замонавий иқтисодий тафаккур, иқтисодий ид-
рок ҳосил қилишдан бошлаш лозим. 
Бундай иқтисодий тафаккур заминида кишиларда ўзи ва ўз 
халқи, Ватани тақдири учун масъулият ҳиссини уйғотиш ѐтади. Бун-
га эришиш учун иқтисодиѐт илмини эгаллаш, иқтисодий қонунлар ва 
тушунчалар мазмунини чуқур идрок эта олиш, англаб етиш мутлақо 
даркордир. 
Ўзбекистонда Президент И.Каримов томонидан таклиф қилин-
ган модель асосида хусусийлаштириш ишини амалга ошириш учун 
ҳуқуқий негиз яратилди. Пировардида, чинакам миллий, маҳаллий 
ўзига хосликка мутаносиб хусусийлаштириш моделини рўѐбга чиқа-
риш имконияти пайдо бўлди. Бу модель амалда «Ўзбек модели» 
номини олганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистонда амалга 
оширилаѐтган ислоҳотларнинг пировард мақсади эркин бозор иқти-
содиѐти ва очиқ ташқи сиѐсат ўтказувчи кучли ҳуқуқий давлат, демо-
1
Каримов И.А. Бунѐдкорлик йўлидан. Т.4. –Т.: «Ўзбекистон», 1996, 280-бет. 


кратик фуқаролик жамият қуришдан иборат эканлигини англаб олиш, 
идрок этишдан келиб чиқиб талабаларга иқтисодиѐт назарияси фани-
ни ўқитишни чуқурлаштириб сабоқ беришни ташкил этишдан иборат 
эканлиги исбот талаб қилмайдиган аксиомадир. Бозор иқтисодиѐти 
бутун бир иқтисодий тизимдир, мураккаб муносабатлар комплекси-
дир. Бунинг маъноси шуки, бозор муносабатларини доимо ўрганиб 
бориш асосидагина муваффақиятли хўжалик юритиш, юксак натижа-
ларга эришиш, ўз мулкингиз ва маблағларингиздан энг юқори самара 
олиш, оқибат-натижада фаровон ва тўқ ҳаѐт кечириш мумкин. Одам-
ларда яхши яшаш кўникмаларини ҳосил қилиш эса иқтисодиѐт илми-
ни эгаллаш орқалигина таъминланади. 
«Агар олдимизда миллий бойликнинг кўпайишини, - дейди 
И.А.Каримов бошқа бир нутқида, - Республиканинг мустақиллигини, 
одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган 
қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиѐтни 
барпо этиш»
2
каби буюк вазифа турганлигидан келиб чиқилса, бун-
дай иқтисодиѐт стратегик мақсад бўлган ҳуқуқий демократик давлат 
ва фуқаролик жамиятини барпо қилишнинг асоси
3
- барқарорлашган, 
узлуксиз, юқори суръатлар билан ўсиб борувчи иқтисодиѐтни барпо 
этишдан иборат эканлиги аѐн бўлади. Иқтисодиѐтнинг барқарор ри-
вожланишини тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, 
миллий истиқлол мафкурасининг мазмуни ва хусусиятларини ан-
глаш, идрок этиш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиѐт сирлари-
ни, айниқса, бозор ва бозор иқтисодиѐти муносабатларининг мазму-
ни, уларнинг талаблари ва хусусиятлари, қонун-қоидаларини амалга 
ошираѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва моҳиятини 
чуқурроқ билишга боғлиқдир. Иқтисодиѐт назарияси фани иқтисо-
диѐт тушунчалари, унинг қонун-қоидалари, тежамли хўжалик юри-
тиш сирларини тадбиркорларнинг ва фирмаларнинг бир-бири билан 
манфаатли иқтисодий алоқали бўлиб, унумли меҳнат қилиш йўллари 
ва шаклларини ўргатади. Шу билан бирга, иқтисодиѐт назарияси 
фани мамлакатимизда яшаѐтган барча кишиларнинг даромадлари, 
уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиѐт тараққиѐтига 
боғлик эканлиги, шу юртда меҳнат қилаѐтган кишиларнинг ижодий 
меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотларнинг кўпайиши, 
унинг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқа-
2
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. –Т.: Ўзбекистон, 1999, 17-б. 
3
Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман.«Фидокор» газетаси, 2000 
йилнинг 8 июни. 


рорлиги билан боғлиқлиги ҳақида ҳам таълим беради. Бу эса миллий 
истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишида, уларнинг 
интеллектуал камолотга эришувида муҳим роль ўйнайди. Бироқ 
иқтисодиѐтнинг, шу жумладан, бозор иқтисодиѐтининг ички сирлари, 
унинг ижобий томонлари, муаммоли тугунларини синчиклаб ўрга-
нишга ѐрдам берадиган адабиѐтлар, қўлланмалар, афсуски, дарслик-
лар ҳанузгача етарли эмас. Шундай шароитда Республика Прези-
денти И.А.Каримов мураккаб кўп қиррали масалаларни ѐритиш 
муаммосига алоҳида урғу бериб, шундай деган эди: «Ҳозирги дунѐ ва 
ўзимизнинг реал воқелигимиздан келиб чиқиб, жаҳон илмий тафак-
кури бойлигига ва ўзимизнинг қадриятларимиз ҳамда хусусият-
ларимизга асосланган дарсликларни ѐритиш зарурияти ҳозирги кун 
талаби эканлиги, биринчи галда, тараққиѐтимизнинг ҳар бир йўнали-
ши – жамиятимиздаги сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий 
муносабатларнинг ривожи ҳақида махсус дарсликлар, қўлланмалар, 
оммабоп адабиѐтлар яратиш зарур»
4

Юртбошимиз кўргазмасига асосланиб, камина олий ўқув юрт-
лари талабалари учун бугунги давр талабига монанд дарслик яратиш-
дан иборат долзарб ва ўта масъулиятли вазифани бажаришга жазм 
этдим. 
Дарсликни яратиш жараѐнида Ўзбекистон иқтисодиѐтининг бир 
бутун яхлит иқтисодиѐт тарзида шаклланиши ҳисобга олиниб, унинг 
таркибига киритилган мавзулар бир-бирига боғлиқ бўлган умумий 
бир бутун иқтисодиѐт масалалари бўйича таҳлил этилди. Муҳими, 
ишни бунѐдга келтиришда янги стандартлар бўйича тузилган дастур 
талабларига асосланилди. Дарсликда дастурда баѐн этилган асосий ва 
зарур мавзуларнинг қамраб олинишига ҳаракат қилинди. 
Дарслик Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг асар-
лари, Ўзбекистон қонунлари ва меъѐрий ҳужжатларидан фойдаланил-
ган ҳолда юзага келтирилганлигини таъкидлаймиз. Шунингдек, иқти-
содиѐт назариясига бағишланган турли дарсликлар ва ўқув қўллан-
малари, жумладан, А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаев, Ш.Шодмонов, 
А.Алимов, Т.Жўраев, А.А.Хаитов, Ф.Ж.Жалоловларнинг
5
дарслик ва 
ўқув қўлланмалари ҳам мазкур ишнинг яратилишида фойдаланилди. 
4
Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман.«Фидокор» газетаси, 2000 
йилнинг 8 июни. 
5
Ўлмасов А.,Шарифхўжаев М. Иқтисодиѐт назарияси. –Т.: Меҳнат, 1995; Шодмонов Ш.,Алимов А, Жўреав 
Т. Иқтисодиѐт назарияси.-Т., 2002; Хаитов А.А.,Жалолов Ф.Ж. Бозор иқтисодиѐтининг шаклланиш 
асослари. -Андижон вилояти матбуот бошқармаси «Нашриѐт» бўлими, 1996. 


Дарсликни тайѐрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган дастурга 
асосланилди. 
Маълумки, бозор иқтисодиѐтига ўтиш маҳалида Ғарбда чоп 
этилган ўқув қўлланмалари, илмий асарлар ва маълумотларни 
ўрганиш кучайиб кетди. Айрим ўқув юртларида ҳатто АҚШ профес-
сори П.Самуэльсоннинг «Экономикс» деб аталган асарини дарслик 
сифатида қабул қилиш кераклиги уқтира бошланди. Лекин бундай 
хатти-ҳаракатлар ўзини оқлай олмади.
Ўзбекистон Республикаси бозор иқтисодиѐтига қадам қўйганига 
унча кўп йил ўтганича йўқ. Лекин, маълум даражада, бу жараѐн реал 
воқеликка айланиб бормоқда. Секин-аста бозорнинг моддий тўкинчи-
лиги кучайиб бормоқда, ишлаб чиқариш илғорлашиб бормоқда, 
бозор иқтисодиѐтига ўтиш даври бошдан кечирилмоқда. 
Ўтиш даврининг босқичлари қанча давом этишини олдиндан 
башорат қилиш муайян вақтнинг кечишини тақозо этади. 
Дарсликда иқтисодиѐт муаммоларини ҳозирги бозор иқтисодиѐ-
ти воқелиги ва қонуниятларининг назарий ифодаси бўлмиш қонунлар 
ва тушунчалар, Республикамизда давом этаѐтган «ўтиш даври» 
воқелиги ва хусусиятларининг уйғунлигини жипслаштириб баѐн 
этишга ҳаракат қилинди. Мазкур иш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбе-
кистон Миллий Университети, Тошкент Давлат юридик институт-
ларининг Иқтисодиѐт назарияси кафедраларида тайѐрланган дастур 
асосида ѐзилган «Бозор иқтисодиѐти назарияси» ўқув қўлланмаси, 
«Иқтисодиѐт назарияси» маърузалар матни, «Иқтисодиѐт назарияси» 
ўқув қўлланмаси материалларига асосланиб ѐзилди. Ушбу сатрлар 
муаллиф тақдим этаѐтган мазкур дарслик тўла ва ҳар томонлама 
мукаммал, деган даъводан йироқдир. Ҳар тўкисда бир айб дейилга-
нидек, бу дарсликда ҳам камчилик ва мунозарали жиҳатларнинг 
бўлиши мумкин. 
Дарсликка киритилган мавзулар охирида асосий таянч тушунча-
лар ва терминлар, такрорлаш учун саволлар ҳам берилди. 
Дарслик олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган 
бўлиб, ундан ўрта махсус билим юртлари, лицей ўқувчилари, аспи-
рантлар, иқтисодиѐтга қизиқувчи барча китобхонлар фойдаланиши 
мумкин. 
Ўқув қўлланманинг айрим бобларини ѐзишда асосий муаллиф-
дан ташқари ИИВ Академияси Иқтисодиѐт назарияси кафедраси 


катта ўқитувчиси Оқил Бекнозов –IX боб, XII боб, XVI боб, XVIII 
бобларни профессор Норбой Бекнозов билан ҳамкорликда ѐзган. 
Муаллиф ушбу дарсликнинг тузилиши, мазмунини янада бойи-
тишга қаратилган ҳар қандай таклиф-мулоҳазалар, истак, фикрларни 
миннатдорчилик билан қабул қилади ва қайта нашр қилишда ҳисобга 
олади, уларни ушбу манзилга юборишларини сўрайди: 
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ, 35. 



Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish