Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (тушунчалар)



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (тушунчалар) 
Ҳар қандай фанлар қатори иқтисодиѐт назарияси фанининг ҳам 
асосий вазифаси иқтисодий муносабатлар ҳақида маълумотлар 
йиғиш, системалаштириш, изоҳлаб бериш ва улар асосида тегишли 
хулосалар чиқаришдан иборатдир. Кузатиш ва таърифлаш, аниқлаш, 
ва тасниф қилиш - булар фақат тайѐргарлик иши ҳисобланади. Лекин 
биз эришмоқчи бўлиб, интилаѐтган нарса иқтисодий воқеа-ҳодиса-
ларнинг боғлиқлиини билишдан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, 
иқтисодиѐт назарияси фанининг асосий вазифаси иқтисодий қонун-
ларни билиш ва уларнинг мазмунини очиб бериш ҳисобланади. Ҳар 
қандай жамиятда иқтисодий жараѐнлар, уларга хос бўлган ички 
қонунлар, иқтисодий фаолият қонунлари билан бошқарилади. Иқти-
содий ҳаѐт қонунларининг мавжудлиги тараққиѐт жараѐнида кутил-
маган, тасодифий ҳодиса ва воқеаларнинг пасту баландликлари мав-
жудлигини инкор этмайди. Лекин иқтисодий қонунлар алоҳида олин-
ган бир ҳодисада намоѐн бўлмайди, балки ҳодисалар ва жараѐнлар-
нинг йиғиндисида кўринадиган ҳукмрон тенденциялар тарзида 
намоѐн бўлади. 
Иқтисодий қонунлар
деб, иқтисодий жараѐнлар ўртасидаги 
доимий такрорланиб турадиган, барқарор типик сабаб-оқибат алоқа-
ларини, уларнинг боғлиқлигини ифодаловчи воқеа-ҳодисаларга айти-
лади. Жамиятдаги барча ишлаб чиқариш ва тақсимотга, айирбошлаш 
ва истеъмолга боғлиқ бўлган муносабатлар иқтисодий қонунлар 
орқали бошқарилади ва йўналтириб турилади. 
Иқтисодий қонунлар ижтимоий ҳаѐтнинг у ѐки бу соҳасини 
ривожлантиришнинг муҳим, асосий йўналишларини ифодалайди. 
Иқтисодиѐт назарияси фани томонидан очиб берилган иқтисо-
дий қонунлар объектив амал қилаѐтган иқтисодий қонунларнинг 
умумлашган назарий ифодаси бўлиб, объектив реалликни илмий 
билиш натижасидир, унинг инсон онгидаги инъикосидир. Иқтисодий 
қонунлар объектив характерга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, 


амал қилиши ривожланиши ва ҳалок бўлиши алоҳида кишиларнинг 
онгига, хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. Маълум иқтисодий фаолият-
лар типи мавжуд экан, шу тарихий даврда, шарт-шароитга мос кела-
диган иқтисодий қонунлар ва категориялар вужудга келади ва амал 
қилади. Лекин иқтисодий қонунлар одамларнинг иқтисодий фаолия-
тидан ташқарида, улардан ажралган ҳолда амал қилмайди, балки 
айнан одамларнинг фаолияти, уларнинг хатти-ҳаракатлари, иқтисо-
дий хулқ-атвори туфайли таркиб топади ва улар орқали намоѐн 
бўлади. Кишилар иқтисодий қонунларнинг характерини, талабларини 
билиб, ундан фойдалана олишлари лозим. Масалан, кишилар вақтни 
тежаш қонунини, ишлаб чиқариш ѐки бозор мувозанати қонунлари 
талабларини билсалар, шунга биноан, қарорга келиб, ўзаро келишиб, 
фаолият кўрсатсалар бир қанча иш вақти ва бошқа чекланган ре-
сурсларни тежашлари, ўз фаолиятларини самарали олиб боришлари 
мумкин. Бу талабларга зид ҳар қандай қарорлар ва хатти-ҳаракатлар 
кишилар хоҳлайдиларми-йўқми, бундан қатъи назар, муқаррар 
равишда кўплаб хўжалик қийинчиликларига дуч келади ва натижада 
ресурслар исрофгарчилигига йўл очиб берилади. 
Иқтисодий қонунлар табиат қонунлари сингари объектив бўлиб, 
уларнинг юзага келиши, яшаши, амал қилиши ѐки амал қилмаслиги 
кишилар, сиѐсий кучлар истаги, талабига мутлақо боғлиқ бўлмайди. 
Масалан, йил фаслларининг ўрнини ҳеч қачон кишиларнинг хоҳиши 
билан ўзгартириб бўлмаганидек, иқтисодий қонунларнинг ҳам амал 
қилиши, ҳаракатини тўхтатиб қўйиш, бекор қилиш, бири ўрнига 
иккинчисини қабул қилиш мумкин эмас. 
Иқтисодий қонунлар ҳам табиат қонунларига ўхшайди, шунинг 
учун улардан билиб фойдаланилар экан, инсониятга, мамлакатларга 
фойда келтиради, улардан борди-ю, уларнинг талабларини билмас-
дан, кўр-кўрона хатти-ҳаракат қилинса, катта зарарлар кўрилади. Ле-
кин иқтисодий қонунларнинг табиат қонунларига ўхшамайдиган 
жиҳатлари ҳам мавжуд. Уларнинг фарқи шундаки, табиат қонунлари 
доимийдир, иқтисодий қонунлар эса ўзгарувчан бўлиб, кишиларнинг 
фаолияти билан боғлиқдир. 
Иқтисодий қонунлар иқтисодий жараѐнлар ўртасидаги доимий 
такрорланиб турувчи, барқарор, аниқ сабаб-оқибат алоқаларини, 
уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи воқеа-ҳодисаларнинг, 
муносабатларнинг илмий мажмуидир. 


Жамиятдаги барча ишлаб чиқариш ва тақсимотга, айрибошлаш 
ва истеъмолга боғлиқ бўлган муносабатлар иқтисодий қонунлар 
орқали бошқарилади ва йўналтириб турилади. 
Иқтисодий қонунлар буюк мутафаккирлар томонидан иқтисодий 
тафаккурнинг маҳсули сифатида ифода этилиб, унга амал қилиш 
моҳияти, талаблари аниқлаб берилди. 
Шунинг учун иқтисодий қонунларни билиш, ўрганиш унинг 
талабларига мос равишда хўжалик юритиш, бошқариш ижобий нати-
жалар беради. Оқибатда иқтисодиѐт барқарор ўсади, таназулларга 
йўл қўйилмайди, халқ эҳтиѐжлари қондирилиб, инсон турмуш дара-
жаси кўтарилади, ҳаѐти фаровон бўлади. Аксинча, иқтисодий қонун-
ларни билмаслик, ўрганмаслик, уларнинг талабларига мос иш юрит-
маслик натижасида хўжалик фаолиятининг пировард якунлари сама-
расиз ѐки кам самарали бўлиши, ишлаб чиқаришдан кўзланган нати-
жага, барқарор ўсишга эришиш қийинлашади. Шу сабабли кишилар-
нинг ўсиб бораѐтган эҳтиѐжларини қондириб бўлмайди, халқ турмуш 
даражаси, ижтимоий аҳволи ѐмонлашади, охир-оқибатда жамият 
иқтисодий инқирозга, ҳатто таназзулга учраши ҳам мумкин. 
Шунинг учун кишилар ўз кучлари, тафаккури ѐрдамида ўзлари 
яшаб турган муҳитни, шунингдек иқтисодий қонунларни ўрганиб, 
уларнинг моҳияти, ҳаракати ва амал қилиш йўлларини билиб олишга 
интиладилар ҳамда улардан ўз фаолиятларида фойдаланадилар. 
Қайси жамиятда иқтисодий қонунларни билиб олишга ва улардан 
фойдаланишга кенг йўл очилса, ўша жойда иқтисодий ўсиш, иқти-
содий барқарорликка эришилаѐтганлиги, ялпи ички маҳсулотнинг 
йиллик ўртача ўсиш суръати 4% ортиқ бўлаѐтганлиги, иқтисодий 
қонунлар талаблари асосида иш олиб борилаѐтганлигининг натижаси 
эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. 
Иқтисодий қонунларни мамлакатларнинг қонун чиқарувчи ор-
ганлари (Парламент, Сенат, Сейм, Олий Мажлис, Давлат думаси) то-
монидан қабул қилинадиган қонунлар билан бараварлаштириб 
бўлмайди. 
Мамлакатларнинг қонун чиқарувчи органлари қабул қилган 
қонунлар иқтисодиѐтни ташкил этиш, унинг ҳаракати ва ривожлани-
шини кафолатловчи ҳуқуқий асосларни белгилаб берувчи аниқ иқти-
содий ҳолатдан, иқтисодий тараққиѐт заруратидан келиб чиқилган 
ҳолда ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Бундай ҳуқуқий қонунлар 
тегишли тартибда қабул қилингандан кейингина ҳақиқий кучга 


киради ва, пировардида, кутилган натижага эришиш имкони 
туғилади. 
Мустақиллигимизнинг ўтган 13 йили мобайнида Республика-
мизда ўтказилаѐтган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи 
400 дан ортиқ Қонун қабул қилинган. Муҳими, уларнинг 100 тадан 
ортиғи бевосита иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқ. Қуйидагилар 
шундай қонунлар жумласидандир: «Мулкчилик тўғрисида», «Тасар-
руфдан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида», «Тадбиркорлик 
тўғрисида», «Корхоналар тўғрисида», «Солиқ тўғрисида», «Банклар 
ва банклар фаолияти тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият 
тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Ер тўғрисида», 
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжаликлари тўғрисида», 
«Ширкат хўжаликлари тўғрисида», «Ижара тўғрисида» ва бошқалар. 
Ҳаѐт талаблари тақозоси билан зарурат туғилганда бу каби қонунлар-
га тегишли ўзгаришлар, қўшимчалар киритилиб, тўлдириб борилади. 
Мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг асосларини ҳу-
қуқий қонунлар белгилаб берадики, улар билан иқтисодий қонунлар 
ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуддир. Шунинг учун ҳам иқтисодий 
қонунларни, шу билан бирга, уларни рўѐбга чиқаришга хизмат 
қилувчи ҳуқуқий қонунларни ҳам билиш ва ўрганиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Иқтисодий қонунлар бутун бир тизимлар мажмуидан иборат 
бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз ўрни, мавқеи мавжуд. 
Иқтисодиѐт назарияси иқтисодий қонунларнинг ҳаракат 
механизмини турли гуруҳларга бўлиб ўрганади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish