Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


I БОБ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

I БОБ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ 
ВА БИЛИШ УСЛУБИ 
 
1-§. Иқтисодиѐт назариясининг фан сифатида шаклланиши 
 
Инсоният ҳаѐти ва унинг тараққиѐти жуда мураккаб, кўп қирра-
ли ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. У кишиларнинг моддий неъ-
матлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиѐсат, 
мафкура, ахлоқ, давлатни бошқаришдаги, ниҳоят, оиладаги ва бошқа 
соҳалардаги фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб 
боришидан, уларнинг ўзгариб туришидан иборат. Узоқ даврлар 
давомида инсоният тафаккури томонидан бош қотириб аниқланган 
айрим масалалар бугунги кунда жуда оддий ҳақиқат ва осон билиш 
мумкин бўлган нарсага ўхшаб кўринади. 
Масалан, ҳозирда ҳаммага маълумки, сиѐсат, санъат, адабиѐт, 
маърифат, маданият каби соҳалар билан шуғулланувчи кишилар, 
талабалар ўқишга боришдан, ишчи ѐки деҳқон ишга боришдан олдин 
овқатланишлари, кийинишлари лозим. Бунинг учун эса озиқ-овқат, 
кийим-кечак, уйжой ва турли хизматлардан иборат ҳаѐтий воситалар 
керак бўлади. Унинг заминида, энг аввало, айнан ишлаб чиқариш 
инсониятнинг мавжуд бўлиши учун энг оддий, шу билан бирга, энг 
асосий шарт-шароит, яъни ҳаѐтий неъматлар яратиш лозим деган 
оддий ва ишончли ҳақиқат ѐтади. 
Демак, инсоннинг турли хил фаолияти ичида энг асосийси, яъни 
инсониятнинг мавжуд бўлиши ва унинг ўсишини таъминлайдиган 
фаолиятдир, аниқроғи, моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқа-
риш ҳамда хизмат кўрсатиш, яъни иқтисодий фаолиятдир. Ижтимоий 
тафаккур узоқ муддат турли афсоналар ва чалкашликлар орасида 
адашиб юриб, шу оддий ҳақиқатни билишга эриша олади. 
Иқтисодий ҳаѐт сирларини билиш ва шу йўналишдаги фао-
лиятнинг асосий йўналишларини аниқлашга интилиш жуда қадим 
замонлардан мавжуд бўлиб, бу интилиш иқтисодий фаолиятни 
тартибга солиш, уни кишилар учун керакли томонга йўналтириш, 
ижобий таъсир этиш заруриятидан келиб чиққандир. 
Иқтисодиѐтга оид билимлар антик дунѐнинг кўзга кўринган 
олимлари Ксенофот, Платон, Аристотель асарларида, шунингдек 
қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиѐ донишманд-
ларининг асарларида қараб чиқилган эди. 


Узоққа бормасдан шуни таъкидлаш лозимки, минг йиллар оша 
бизга етиб келган муқаддас Қуръони Карим, Ҳадислар, Қобуснома 
сингари ноѐб манбалар, буюк ота-боболаримиз Абу Али Ибн Сино, 
Форобий, Абу Райхон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур 
асарларида инсоннинг яшаши учун табиат эҳсонлари етарли эмас-
лиги, уларни кўпайтириш учун эса ижодий меҳнат қилиш кераклиги 
қайта-қайта уқтирилгандир. 
Муҳими, бу манбаларда ҳеч бир инсон ўзи учун зарур бўлган 
истеъмол буюмларининг ҳаммасини якка ўзи ярата олмаслиги, шу-
нинг учун доимо иқтисодий алоқада, муносабатда бўлиши объектив 
зарурият эканлиги алоҳида қайд қилинганлигидадир. 
Бундан ташқари, кўрсатилган обидаларда хўжаликларнинг ҳам-
ма тури (уй, шаҳар, давлат)да даромад билан харажат мувозанатига 
катта эътибор берилиши лозимлиги таъкидланган, пулнинг мазмуни 
ва унинг келиб чиқиш сабаблари очиб берилган. 
Амир Темурнинг иқтисодий сиѐсати унинг «Тузуклари»да ба-
тафсил баѐн этилган бўлиб, унда кишиларга касб-ҳунар ўргатиш, 
уларни иш билан банд қилиш, тижорат билан шуғулланиши учун ша-
роит яратиш, ҳазинадан сармоя ажратиш, зарурат туғилганда деҳқон-
ларга экиш учун уруғлик, асбоб-ускуналар бериш, янги ер очган-
ларни солиқдан озод этиш каби фикрлар ўзининг ифодасини топган. 
Лекин Аристотелдан бошлаб бутун дунѐнинг шимолидан жану-
бигача ижод қилган олимлари, шунингдек Марказий Осиѐнинг кўп-
гина донишмандлари иқтисодиѐтни изчил ўрганишни таъкидла-ган, 
ва унинг айрим қонун-қоидалари, тушунчаларини шарҳлаб берган 
бўлсалар ҳам ҳали иқтисодиѐт назарияси фани мустақил фан сифа-
тида шаклланмаган эди. 
Иқтисодиѐт назарияси фани шундай фан сифатида кўпгина мам-
лакатларда миллий бозор оѐққа турган ва жаҳон бозори вужудга ке-
лаѐтган даврларда «сиѐсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади. 
“Сиѐсий иқтисод” русча “политическая экономия” терминининг 
ўзбекча таржимасидир. Русча бирикма таркибидаги политический 
сўзи, политика терминининг сифат туркумига мансуб шакли ҳисобла-
нади. Ўз навбатида, политика термини аслида грекча (юнонча) 
politike сўзидан ясалган бўлиб, “давлатни бошқариш” маъносини 
билдиради. Экономия термини ҳам грекча бўлиб, oikonomia (oikos-
«уй»-nomos-“қонун”) сўзидан ясалганки, у “хўжаликни бошқариш” 
маъносини ифодалайди. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган 


француз иқтисодчиси Антуан Монкретьен «Сиѐсий иқтисод трак-
тати» (1615) номли кичик илмий асарида биринчи марта бу фанни 
иқтисодиѐтни бошқариш фани сифатида асослаб берган эди. Кейин-
чалик, Ф.Энгельс ўзининг “Анти-Дюринг” асарида бу фикрни тас-
диқлаб, сиѐсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаѐтий воситаларни 
ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи қонунлар тўғрисидаги 
фандир, деган фикрни билдирган. 
Иқтисодиѐт назарияси фанининг шаклланиши жараѐнида бир 
қанча ғоявий оқимлар, мактаблар вужудга келган. Уларда жамият 
бойлигининг манбаи нима, у қаерда ва қандай қилиб кўпаяди, унинг 
асосини нима ташкил этади, қайси соҳаларда яратилади, қандай 
кўпаяди, деган саволларга жавоб изланилган. XV асрда таркиб топган 
бундай иқтисодий оқимлардан бири «меркантелизм» деб аталган 
(«мерканте» италянча «савдогар, савдо қилувчи» маъносини ифода-
ловчи сўздан келиб чиққан. Европа мамлакатларида ҳукм сурган 
иқтисодий қарашларнинг мажмуаси бўлмиш бу оқим тарафдорлари 
кишиларнинг, жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат, бойлик 
савдода, асосан, ташқи савдода муомала жараѐнида яратилади ва кў-
паяди, савдода банд бўлган меҳнат унумли меҳнат, бошқа меҳнатлар 
эса унумсиздир, деб ҳисоблашган. 
Шунинг учун ҳам меркантелизм тарафдорлари давлат саноати, 
иш ҳақи ва бошқа ресурслар харажатларини камайтириб, «экспорт 
ҳажмини кўпайтириш учун зарур чоралар кўриш керак», деган ғояни 
илгари сурганлар. Инглиз иқтисодчиларидан У.Стаффорд, Т.Кан, 
А.Серра, француз иқтисодчиси Ж.Б.Кольбер кабилар шу мактабнинг 
тарафдорлари ҳисобланади. 
Кейинчалик айирбошлаш ѐхуд савдо жараѐнида ҳеч қандай 
бойлик яратилмаслиги, кўпаймаслиги маълум бўлиб қолди. Чунки 
фақат айирбошлашнинг эквивалентлик (тенг меҳнатга тенг меҳнат) 
мувозанати бузилган тақдирда бойлик бировлар фойдасига қайта 
тақсимланади, натижада кимдир бойиб, кимдир хонавайрон бўлади. 
Кейинги оқим «физиократия», (грекча phusis табиат, kratos-
ҳокимият) яъни «табиат ҳукмдорлиги» деб аталган. Улар меркан-
телистлардан фарқли ўлароқ, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади 
ва кўпаяди, деган ғояни илгари сурадилар. Уларнинг вакили бўлмиш 
Ф.Кенэ томонидан машҳур иқтисодий жадвал ишлаб чиқилди. Ке-
йинчалик иқтисод фанининг классик мактаби намоѐндалари бўлмиш 
А.Смит, У.Петти, Д.Рикардо каби атоқли иқтисодчи олимлар бойлик 


фақатгина қишлоқ хўжалигидагина эмас, шу билан бирга, саноат, 
транспорт, қурилиш ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам 
яратилишини исботлаб бердилар, ҳамма бойликнинг онаси ер, отаси 
меҳнат, деган қатъий илмий хулосага келдилар. Физиократлар 
биринчилардан бўлиб, иқтисодий категориялар, пул, иш ҳақи, фойда 
орқали яхлит такрор ишлаб чиқариш мумкинлигини таҳлил қилишди 
ва иқтисодий ривожланиш қонунларини тадқиқ этишга уриниб 
кўришди. Ф.Кенэ ўзи тузган «иқтисодий жадвал»ида биринчи бўлиб 
такрор ишлаб чиқариш чизмасини ишлаб чиқди. Ф.Кенэнинг бу 
ғояси ХХ асрда жами ижтимоий маҳсулотлар тармоқлараро баланси-
нинг юзага келишига назарий асос бўлди. Физиократлар ўзлари 
яшаган жамиятда кишиларнинг товарлар ишлаб чиқаришга сарфла-
ган меҳнати қиймат шаклида намоѐн бўлишини, ҳаракат қилишини, 
айрим кишилар меҳнаткашларни эксплуатация қилиб, уларнинг меҳ-
нати эвазига яшаб, бойлик тўплашини тушунтирдилар. Шуни айтиш 
керакки, А.Смитнинг «кўринмас қўл» принципи ҳозирги кунда жуда 
кўп тилга олинмоқда. У ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва 
сабаблари тўғрисида тадқиқот» (Москва, 1976) номли асарида инсон-
ни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий қизиқишдир, деб кўрса-
тади. Мазкур асарда, шунингдек инсон ўз шахсий қизиқишини 
амалга оширишга интилиб меҳнат тақсимоти шароитида қандайдир 
товар ѐки хизмат турини яратади, бошқаларга етказиб беради, ўз 
капиталини кўпайтиради ва шу интилишда ўзи билмаган ҳолда жа-
мият тараққиѐтига ҳисса қўшади деб уқтирилади. У капитал, меҳнат, 
товар, инсон ва бошқа ресурсларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш 
принципини илгари суради. 
Иқтисодиѐт назарияси фанининг ривожланишида С.Сисмонди, 
У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо кабилар тармоқ хусусиятларидан қатъи 
назар, ишлаб чиқариш, шунингдек неъматларнинг тақсимланиш 
масалаларини ўзларининг асосий тадқиқот объектлари қилиб 
олишган эди. Бу иқтисодчилар кўплаб иқтисодий жараѐнларнинг 
илмий ифодаси бўлган тушунчаларни ва категориялар системасини 
ишлаб чиқишди ва уларни асослаб беришди. 
К.Маркс иқтисодчилардан А.Смит, Уильям Петти, Д.Рикардолар 
томонидан бошланган қиймат назариясини ѐрқин ва тушунарли 
қилиб хулосалади. К.Маркс томонидан товарда гавдаланган меҳнат-
нинг икки ѐқлама характери ва ундан келиб чиқувчи товарнинг икки 
хил хусусияти, улар ўртасидаги зиддиятлар ҳаракати изчил очиб 


берилди, қўшимча қиймат қонуни кашф қилинди. У ишлаб чиқариш 
жараѐнида истеъмолда бўлган ишлаб чиқариш воситаларининг қий-
мати, ишчи ўзининг истеъмоли учун кетадиган зарурий маҳсулот 
қийматидан ташқари қўшимча меҳнат қилиб, қўшимча меҳнат ярата 
олишини кўрсатиб берди, қўшимча маҳсулот ҳисобидан жамғариш, 
тиббиѐт, маориф, маданиятни ривожлантириш, давлатни бошқариш-
ни, мудофаани мустаҳкамлаш ва уларни маблағлар билан таъминлаш 
мумкинлигини исботлаб берди. 
Қўшимча маҳсулот фақат эксплуатациянинг мавжудлигини 
исботлайдиган кўрсаткич эмас. Шу барча тараққиѐтнинг иқтисодий 
мезони, унинг манбаи эканлиги исботланди. 
ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан “маржинализм” (французча mar-
ge «ѐзилган саҳифада қолдирилган очиқ жой (поле)» маъносини бил-
диради) деб аталган оқим вужудга келиб, шакллана бошлади. Бу 
оқим тарафдорлари ўз тадқиқотларида индивидуал иқтисодий хулқ-
нинг субъектив таърифини асос қилиб олдилар. Бундан ташқари, 
иқтисодий таҳлилда оғирлик нуқтаси ишлаб чиқариш харажатлари ва 
сарфларидан натижаларга ўтказилади. Маржинализм назарияси аниқ 
олинган товарга бўлган талаб ва унинг баҳоси ўртасидаги боғлиқлик 
ҳамда ўзаро таъсирни таҳлил қилишда кенг қўлланилди. Улар томо-
нидан чегаравий фанга чегаравийлик қоидаси киритилдики, бу мате-
матик таҳлил усулларидан кенг фойдаланиш имконини яратди. Ушбу 
йўналишда иқтисодий фанда бир қатор мактаблар шаклланди, улар-
нинг бир қисми ҳозирда эътироф этилиб, тан олинган. Жумладан, 
австрия мактаби намоѐндалари К.Менгер, Э.Бем-Беворклар неъмат-
ларнинг чегаравий фойдалилиги назарияси билан таниқлидир. Унга 
мувофиқ неъматларнинг қиймати унинг чегараланганлиги ва ноѐб-
лиги билан аниқланади. 
Иқтисодиѐт назариясининг янги йўналиши неоклассик (яъни 
янги классик) деб ном олди. Бу назариянинг йирик намояндаларидан 
бири А.Маршалл бўлиб, иқтисодий жараѐнларнинг функционал боғ-
ланиши ва функционал нисбатларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. 
Унинг фикрича, бозор мувозанати ва баҳосини аниқловчи омиллар 
талаб ва таклифдан иборат. Бу назарий йўналишнинг намоѐнда-
ларидан бири Швейцария иқтисодчиси Леон Валрас бўлиб, у умумий 
иқтисодий мувозанат моделини ишлаб чиқишга ҳаракат қилди. 
Австрия иқтисодий мактабининг намояндаси Ц.Шумпетер «Иқ-
тисодий тараққиѐт назарияси» (1912) деб аталган китобида иқтисо-


дий тизимлар ўзгаришининг ички кучларини, унинг ички мазмунини 
ва туртки берувчи ички кучини кўрсатишга ҳаракат қилиб, иқтисодни 
асосий ҳаракатга келтирувчи куч тадбиркордир, деган хулосага 
келади. 
Инглиз иқтисодчиси Джон Кейнс ўзининг «Бандлик, фоиз ва 
пулнинг умумий назарияси» (1936) деган китобида макроиқтисодий 
кўрсаткичлар – даромад (капитал харажатлар), истеъмол ва жамға-
ришларнинг ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиб, инвестиция ва истеъ-
молнинг энг мақсадга мувофиқ тарзда ташкил топиши иқтисодий 
тараққиѐтнинг муҳим омили эканлигини исботлаб беради. Кейнс 
таъсири билан иқтисодиѐтда макроиқтисодий таҳлил йўлга қўйилди. 
Ҳозирги иқтисодий назариянинг муҳим йўналишларидан бири 
“монетаризм” деб аталади. Унинг асосчиларидан бири америкалик 
иқтисодчи Милтон Фридмен тадқиқотининг негизида иқтисодиѐтни 
барқарор қилишда пул омили асосий роль ўйнайди, деган ғоя ѐтади. 
Америкалик олим Василий Леонтьев «харажат-натижа», деб 
аталмиш иқтисодий назариянинг асосчисидир. 
Ҳозирги пайтда маржинализм, монетаризм, кейнсчилик ва бош-
қа қатор йўналишдаги иқтисодий таълимотлар мажмуи «Экономикс» 
(«Иқтисод») номли китобда мужассамлашган бўлиб, у АҚШ, Англия 
ва бошқа қатор мамлакатларда дарслик ҳисобланади. Рус тилига тар-
жима қилинган ва бизга маълум бўлган П.Самуэльсон, Макконнелл 
ва Брюлар каби иқтисодчиларнинг асарлари унинг намуналаридир. 
Шундай қилиб, иқтисодиѐт назарияси фани аввалда политическая 
экономия (сиѐсий иқтисод), кейин эса экономикс номи билан юри-
тила бошланди. 
Ҳозирги пайтда бу фан юртимизда ва бошқа қатор мамлакат-
ларда иқтисодиѐт назарияси деб атала бошлади. 
Иқтисодиѐт назарияси фан сифатида шакллангунгача босиб 
ўтилган йўллар, вужудга келган ғоялар, оқимлар жуда мураккаб, бир-
бирига зид ва қарама-қаршидир. Шундай бўлса-да, улар бир-бирини 
тўлдириб, иқтисодий жараѐнлар ва ҳодисаларнинг ички зиддият-
ларини, қонунларини маълум даражада ифодалаб келди. Шунинг 
учун уларни билиш ва Ватанимиз иқтисодий равнақи йўлида улардан 
фойдаланиш зарурдир. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish