2-§. Иқтисодиѐт назарияси фанининг тутган ўрни,
вазифаси ва предмети
Иқтисодиѐт назарияси фани нимани ўрганади, деган саволга
тўғри жавоб бериш учун, аввало, иқтисод, иқтисодиѐт тушунчалари-
ни ва иқтисодиѐт назарияси фанининг мазмунини, унинг мақсад ва
вазифаларини билиш лозимдир.
Инсонлар фаолияти ичида энг муҳими ва асосийси иқтисодий
фаолиятдир. Бир-бири билан чамбарчас боғликликда амал қиладиган
иқтисодий фаолиятларнинг барчаси яхлит қилиниб бир сўз билан
иқтисод деб, аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги
тарзида бўлганлиги учун иқтисод деган тушунча пайдо бўлган эди
(унинг келиб чиқиши ҳақида юқорида маълумот берилган эди).
Лекин ҳозирги даврда иқтисод фақат уй ѐки индивидуал хўжаликдан
иборат эмас, балки йирик жамоа, ҳиссадорлик, давлат хўжаликлари,
молия ва банк системалари хўжаликлараро, давлатлараро қўшма кор-
хоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий алоқалардан ташкил
топган бўлиб, жуда мураккаб соҳа ҳисобланади. Бунинг устига,
ҳамма ресурслар, яъни маблағлар, табиий бойликлар, малакали ишчи
кучлари чекланган. Шу чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиб,
аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи талабини қондириш, шу йўлда энг
кам ресурс сарфлаб, кўпроқ натижага эришиш, ресурслар ва маҳсу-
лотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш ҳам иқтисодиѐт наза-
рияси фанининг мазмунини ташкил этади. Ҳамма фанлар каби иқти-
содиѐт назарияси фани ҳам, энг аввало, билиш вазифасини бажаради.
У жамият иқтисодий ҳаѐтининг жараѐнлари ва ҳодисаларини ўрга-
ниш ва уларни тушунтириб беришга даъват этади. Бу фан фунда-
ментал бўлиб, иқтисодий ҳаѐтнинг айни моҳиятига кириб бориши,
иқтисодий жараѐнларни бошқарувчи қонунларни кашф этиши ва бу
қонунлардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бериши лозим. Иқти-
содиѐт назарияси билишнинг назарий ва амалий вазифалари бир-
бири билан узвий алоқадор эканлигини ҳам ифодалайди. Зеро, иқти-
содиѐт назарияси фани рақам ва далилларни фақат йиғиб, юзаки кел-
тириб ўтиш билан чегараланиб қолмай, уларни назарий ва илмий жи-
ҳатдан чуқур таҳлилдан ўтказиб, жамиятнинг ривожланиш қонун-
ларини кашф этади ва уларни ҳаѐтга татбиқ қилади.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг яна бир вазифаси – тармоқ
соҳалар иқтисодиѐти фанлари учун методологик манба бўлиб
ҳисобланишидадир. У тармоқ (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш,
транспорт ва ҳоказолар иқтисоди), фундаментал (меҳнат иқтисодиѐ-
ти, молия, пул муомаласи ва кредит, иқтисодий статистика ва
бошқалар) каби фанларнинг назарий пойдевори сифатида майдонга
чиқади. Бундан ташқари, мазкур фан билимнинг турли тармоқлари
чегарасида туташган фанлар, масалан, иқтисодий география, демо-
графия, иқтисодиѐт тарихи, бошқариш назарияси кабилар билан
алоқадор бўлиб, бу фанларнинг ривожланишига хизмат қилади.
Шунинг учун иқтисодиѐт назарияси фанини ҳозирги даврда
қисқа қилиб, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш ва бошқариш
қонун-қоидаларини ўргатувчи фан деса бўлади. Иқтисодиѐт назария-
си фани иқтисодий тизимлар, уларнинг таркиби ва ўзгариши йўлла-
рини ҳам ўрганади.
Тарихий тараққиѐт даражасига қараб, турли даврларда ва турли
мамлакатларда иқтисоднинг тизимлари турлича бўлиши мумкин.
Ҳозиргача иқтисоднинг бир неча тизими маълум:
1) анъанавий иқтисод тизими;
2) бозор иқтисоди тизими;
3) маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодий тизим;
4) онгли равишда тартибга солинадиган уюшган иқтисодий
тизим.
Иқтисод қамраб олиш даражасига қараб ҳам турлича бўлиши
мумкин. Масалан: халқ хўжалиги ѐки мамлакат иқтисоди, тармоқ
иқтисоди, функционал иқтисод, минтақа иқтисоди, корхона ѐки
фирма иқтисоди ва бошқалар.
Баъзан улар яхлитлаштирилиб макроиқтисод ва микроиқтисод
деб аталади. Санаб ўтилган тармоқ ва функционал иқтисодни ўрга-
нувчи фанлар алоҳида бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз предмети ва
вазифалари мавжуд.
Иқтисодиѐт назарияси бу фанлар билан чамбарчас боғланган
ҳолда амал қилади, улардан ўз ифодасини топган айрим аниқ жиҳат-
ларни олади ва ўрганади. Шу билан бирга, иқтисодиѐт назарияси
фани аниқ иқтисодий фанларнинг назарий асоси ва уларнинг фунда-
ментал асоси бўлиб хизмат қилади, уларга назарий ва услубий
йўналиш беради.
Иқтисодиѐт назарияси фани ижтимоий фан бўлганлиги учун,
фалсафа, ҳуқуқ, сиѐсатшунослик, тарих каби ижтимоий фанлар билан
чамбарчас боғлиқдир, чунки улардан услубий ва бошқа илмий озуқа
олади, ҳамда ўз навбатида, улар учун ҳам манба бўлиб хизмат қила-
ди. Лекин уларнинг биронтаси ҳам иқтисодиѐт назарияси фанининг
ўрнини боса олмайди, чунки унинг ўз вазифаси ва предмети бордир.
Иқтисодиѐт назарияси фани сиѐсий иқтисод номи билан юри-
тилганда унинг предмети ишлаб чиқариш жараѐнида кишилар ўрта-
сида содир бўладиган муносабатларни, яъни ишлаб чиқариш муно-
сабатларини ўрганишдан иборат фан деб қаралар эди.
Иқтисод (Экономикс)нинг предмети кишиларнинг моддий
талабларини тўлароқ қондириш мақсадида чекланган ресурслардан
самарали фойдаланиш муаммоларини таҳлил қилиш, кишиларнинг
ҳулқ-атворини ўрганишдан иборат. Бундан кўриниб турибдики,
сиѐсий иқтисодда ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашаѐтган кишилар
ўртасида бўладиган муносабатни ўрганишга алоҳида эътибор берган
бўлса, экономиксда кишиларнинг ресурсда, ашѐ ва буюмларга муно-
сабатини ўрганишга, ресурслардан унумли фойдаланишга алоҳида
эътибор берилган.
Иқтисодиѐт назарияси фани масаланинг у томонини ҳам, бу
томонини ҳам четда қолдира олмайди. Чунки ҳар қандай меҳнат, ҳар
қандай ишлаб чиқариш, энг аввало, табиат ашѐлари, моддий восита-
лар орқали амалга оширилади ва улардан фойдаланилади. Шунинг
учун бу фанда мавжуд ресурсларга, ишлаб чиқарилган товар ва хиз-
матларга, улардан унумли фойдаланишга бўлган муносабат, улар-
нинг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига таъсири ўрганилиши лозим.
Иккинчи тарафдан, ҳеч қандай меҳнат ѐки ишлаб чиқариш алоҳида
олинган киши ѐки гуруҳ томонидан, бошқалар билан алоқаларсиз
амалга оширилмайди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жа-
раѐнида, албатта, ўзаро бир-бирлари билан ҳам, бошқалар билан ҳам
алоҳида муносабатда бўладилар, ва шу муносабатга қараб ҳаракат
қиладилар, ўз хулқ-атвори, хатти-ҳаракатини белгилайдилар. Демак,
иқтисодиѐт назарияси фани шу муносабатларнинг ҳар икки томонини
қамраб олган бўлиши, уларни ўрганиши лозим. Бундан ташқари, маз-
кур муносабатлар, хатти-ҳаракатлар ишлаб чиқариш жараѐнининг
ҳамма фазаларида ишлаб чиқариш, пул орқали айирбошлаш (сотиб
олиш, сотиш), тақсимлаш ва фойдаланиш, яъни истеъмол қилиш
жараѐнларида ҳам содир бўлади.
Мана шуларни ҳисобга олиб, иқтисодиѐт назарияси фанининг
предмети иқтисодий ресурсларни ва маҳсулотларни ҳамда хизмат-
ларни яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш, унумли фойдаланиш бўйича
кишилар ўртасидаги муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни
самарали юритиш ва бошқариш қонун-қоидаларини ўрганишдан ибо-
ратдир, деб айтиш мумкин.
Иқтисодиѐт назарияси фани иқтисодни соф ҳолда эмас, балки
социал-сиѐсий, руҳий-ахлоқий, миллий-демографик омиллар таъси-
рини инобатга олган ҳолда ўрганади.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг мақсади ва вазифаларини икки
томонлама, яъни амалий ва назарий томонлари ҳақида сўз юритиш
мумкин.
Амалий иқтисодиѐтнинг асосий мақсади иқтисодий ривожла-
нишни таъминлашдан иборат. Шу мақсаддан келиб чиқиб, унинг
вазифалари қуйидагилардан иборат эканлигини таъкидлаш мумкин:
чекланган турли хил ресурслардан самарали фойдаланиб, унинг ҳар
бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўйича харажатлар
миқдори билан эришилган натижа, яъни товар ва хизматлар миқдори-
ни таққослаш, ресурсларлардан самаралироқ фойдаланиш йўлларини
топиш ва бошқалар. Бундан ташқари, иқтисодиѐт назарияси ишчи
кучини иш билан таъминлаш, пул қадрсизланишининг олдини олиш,
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўлларини аниқлаб бериш каби
муаммоларни ҳал этиб бериши лозим. Мазкур фан масалаларни мак-
роиқтисод даражасида таҳлил қилиб, унинг соҳалари, кўрсаткичлари,
омиллари ўртасида боғланишларни, иқтисодий ўсиш йўлларини
аниқлаб беради ва давлатнинг ташқи ва ички сиѐсатида илмий асос
бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, юқоридаги таҳлилларга асосланиб
иқтисодиѐт назарияси фанининг предметини қуйидаги умумлашган
илмий тушунчага асосланиб-чекланган иқтисодий ресурслардан
самарали ва оқилона фойдаланиш натижасида юксалиб бораѐтган
инсон эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш мақсадида тобора
кўпроқ моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматларни ишлаб
чиқариш, тақсимлаш ва айирбошлашни оптималлаштириш жараѐни-
да юзага келадиган алоқа ва боғланишларни, ижтимоий хўжаликни
самарали юритиш, бошқариш сохасидаги қонун-қоидаларни ўрга-
ниш. Шунингдек, иқтисодиѐт назарияси фани иқтисодий муносабат-
ларнинг доимо шаклан ва мазмунан ўзгариб туриши, уларни асослаб
берувчи иқтисодий тушунчалар, қонун-қоидаларнинг ҳам ўзгариб ту-
риши уларнинг доимий ҳаракати, ривожланиши каби масалаларни
ўрганади. Турли иқтисодий воқеа-ҳодисалар ва жараѐнларнинг маз-
муни, моҳияти ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳамда бир-бирига
таъсирини ҳам ўрганиш иқтисодиѐт назарияси фанининг вазифа-
сидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |